O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)
Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Польша Халқ таълими вазирлигининг Мазовия воеводлиги бўйича таълим Кенгаши раҳбари Виолетта Кшижановская билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки давлат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Польшада ўқиш истагида бўлган ўзбекистонлик абитуриентларнинг ҳужжатларини нострификация қилиш ва қонунийлаштириш тартиби хусусида фикр алмашилди.
Польша томонига Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Fakt 24 | 2024-yilda Polshaga 55 million dollarlik to‘qimachilik mahsulotlari eksport qilinadi
#21nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


ИА "Дунё". Узбекистан. Официальный канал dan repost
Посольство Узбекистана в Варшаве продолжает свою работу по оказанию всесторонней помощи соотечественникам и защите их прав

Подробнее

Telegram на English | O'zbek | Facebook | Twitter | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Элчихона “колл-марказ”ига қуйидаги ҳолатлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
1. Варшава шаҳрида тизза қопқоғи жароҳати олиши сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраб - фуқаро Я.С. (2005 йил Тошкент шаҳрида туғилган).
2. Краков шаҳрида автоҳалокат оқибатида оёқ ва қўл суяклари синганлиги сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраб - фуқаро Ш.Ш. (2002 йил Самарқанд вилоятида туғилган).

Элчихона консуллик бўлими томонидан беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг тезкор эвакуация қилиниши бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу жумладан, LOT авиакомпанияси орқали авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилди.

Я.С. ва Ш.Ш.лар Ўзбекистонга қайтарилиб, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар ҳозирда ватанда тиббий муолажа ва зарур жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқдалар.

Ҳурматли фуқаролар, Элчихона доимо фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини эслатиб ўтамиз.

🇺🇿🇵🇱Элчихона телеграм саҳифасига обуна бўлинг.
☎️+48 22 894 62 30

758 0 2 16 55

Ҳурматли ватандошлар,

Яқин қариндошларининг мурожаати асосида қидирилган фуқаро С.К. (1975 й. Жиззах в.) топилди.
Ҳозирги вақтда унга вақтинчалик ётоқ жой масаласида ёрдам кўрсатилди ва ишга жойлаштириш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Мазкур вазиятга бефарқ бўлмаган фуқароларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Шунингдек, Польшада бўлиб турган фуқароларимиздан қуйидаги талабларга амал қилишларини сўраймиз:
Қабул қилувчи давлатнинг ички тартиб ва қонун-қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Элчихонада вақтинчалик рўйхатдан ўтишни ўз вақтида таъминлаш (https://consulate.mfa.uz).

Элчихона фуқароларимизни қўллаб-қувватлашда доимо ёрдам беришга тайёр. Сиздан ҳар қандай саволлар бўйича биз билан боғланишингизни сўраймиз.

Сизга тинчлик ва омонлик тилаймиз!

🇺🇿🇵🇱Элчихона телеграм саҳифаси: https://t.me/EmbUzPoland
☎️+48 22 894 62 30


Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польша Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Юстина Хшановска билан учрашув ўтказдилар. Музокаралар давомида консуллик-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг Польшада таҳсил олиш учун визаларни олиш жараёнида кузатилаётган муаммолар, ҳужжатларнинг нострификацияси ва Польшада вақтинча истиқомат қилаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2025 йилда Тошкентда икки мамлакат ТИВ консуллик департаментлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.

879 0 13 1 31

"Dunyo" AA. O`zbekiston. Rasmiy kanal dan repost
Varshavada O'zbekiston bayrog'i qabul qilingan sana munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir o'tkazildi

18-noyabr – O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilingan kun

Batafsil
Батафсил

Telegram Русский | English | Facebook | Twitter | YouTube


1991-yil 18-noyabr kuni O‘zbekiston tarixida muhim sanaga aylandi. Oliy Kengashning VIII sessiyasida “O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i to‘g‘risida”gi qonun qabul qilindi.

Mazkur ulug‘ kun mustaqilligimizni, birligimizni va davlatimizning taraqqiyotga bo‘lgan intilishini o‘zida ifodalab, O‘zbekiston bayrog‘i ranglarining ramziy ma’nolari hamda uning tarixiy ahamiyati to‘g‘risida eslash uchun ajoyib sababdir.

1k 0 0 16 25

Hurmatli vatandoshlar!

Sizni 18 noyabr kuni Oʻzbekiston Respublikasi davlat bayrogʻi kuniga bagʻishlangan konferentsiyasiga taklif qilamiz.

Konferentsiya davomida O'zbekistonning boy madaniyati va tarihi hususida taqdimot bo'lib o'tadi. Shuningdek tadbir jarayonida Davlat ramzlarining ahamiyati hususida davra suhbati va Elchi bilan ochiq muloqot tashkil etiladi.

📅 18 Noyabr
⏰ 10:30 – 14:30
📍 Kabinet 21, Vistula Universiteti, ul. Stokłosy 3, Warszawa.

Tadbirga roʻyhatdan oʻtish: https://forms.gle/GNbzGarpLmY5q16s5


Элчихонага 05.05.1975 й. Жиззах вилоятида туғилган фуқаро Комилов Собирнинг (расмда кўрсатилган) яқин қариндошлари мурожаат этиб, узоқ вақтдан буён алоқага чиқмаётгани сабабли, уни топишда амалий ёрдам беришни сўрадилар.

Ушбу шаҳсни кўрган, билган ва учратган ҳамюртларимиздан зудлик билан Ўзбекистоннинг Варшавадаги Элчихонасига хабар беришларини сўраймиз.

Тел.: +48 22 894 62 30
Эл.манзил:
pl.consulate@mfa.uz


Vatandoshlar Fondi | Rasmiy kanal ✅ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏆🏆🏆
🇺🇿"Vatandoshlar" jamoat fondi O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilinganligining 33 yilligi munosabati bilan xorijdagi vatandoshlar o'rtasida "Bayrog'im - g'ururim!" tanlovini o'tkazmoqda!

➡️Yo'nalishlar:
1) Fotosuratlar
2) Videomateriallar
3) She'riy asarlar

🖋Tanlov talablari:
- Ijodiy ishlarda O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i aks etishi;
- Ijodiy va kreativ yondashuv, mazmunan tugal va ma'naviy jihatdan o'rinli bo'lishi;
- Videomateriallar davomiyligi 2 daqiqadan oshmasligi;
- Fotosuratlar jpg yoki png formatlarda yuborilishi;
- She'riy asarlar muallifi tanlov ishtirokchisining o'zi bo'lishi kerak.

🧷Tanlov 2 bosqichda o'tkaziladi:
1-bosqichda ijodiy ishlarning barchasi jamlanib, tahlil qilib chiqiladi;
2-bosqichda tanlov talablariga mos ijodiy materiallar saralab olinib, ovoz berish yo'li bilan g'oliblar aniqlanadi.

🎁Tanlovda har bir yo'nalish bo'yicha bittadan g'olibga eng so'nggi rusumdagi smartfon sovg'a qilinadi.

💻Ijodiy ishlar 17-noyabrga qadar Fondning quyidagi telegram bot manziliga yuboriladi:
@Vatandoshlar_tanlov_uchun_bot

✈️Kanalga ulanish:
https://t.me/vatandoshlar_fond

Bizni kuzatib boring.
📱Facebook | 🌐Instagram |
📹YouTube | 🌐Web-site


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Fakt 24 | O’zbekiston IT-eksportining Yevropa bozoridagi ulushi kengayadi
#11nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси Тоҳир Захидов йўқолгани ҳақида хабар тарқалди. Яқин қариндошлари у билан алоқани йўқотган бўлиб, охирги икки ой давомида Т. Захидов алоқага чиқмаган.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлими Польша ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда унинг жойлашган жойини аниқлаш ишларини олиб борди. Маълум бўлишича, Т. Захидов Польша ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган ва вақтинчалик чегара ҳимояси лагерининг ихтиёрида бўлган.

Ҳозирда унинг ватанига қайтиши учун зарур ҳужжатлар ва авиачипта расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Унинг қайтиши 2024 йил 21 ноябрга режалаштирилган.

Чет элда бўлган барча фуқароларимиздан давлат чегараларини кесиб ўтиш ва чет элда бўлиш қоидаларига риоя қилинг.

Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз.


📞+48228946230
👉 Телеграм канал


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#event

👍 IT Park Uzbekistan delegatsiyasi Varshavada “Uzbekistan Outsourcing Conference” tadbirini muvaffaqiyatli o‘tkazdi.

Tadbirda Polshaning 60 dan ortiq IT kompaniyalari O‘zbekistonning biznes muhiti va sharoitlarini o‘rganish maqsadida ishtirok etdi. Konferensiya ishtirokchilari O‘zbekistonning autsorsing salohiyatiga ulkan qiziqish bildirib, uni turli xizmatlar ko‘rsatishning istiqbolli yo‘nalishi sifatida baholadilar.

🕸 Batafsil veb-saytda.
___________

👍 Delegation of IT Park Uzbekistan hosted the Uzbekistan Outsourcing Conference in Warsaw, which was a resounding success.

Over 60 Polish ITes-companies gathered at the event to explore the business environment and conditions of Uzbekistan. The attendees showed substantial interest in Uzbekistan’s outsourcing potential, recognizing it as a promising destination for various services.

🕸 Read more on website.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлими томонидан Краков шахрида жиддий автоҳалокатга учраган ва қўли ҳамда оёғига шошилинч операция зарур бўлган Ўзбекистон фуқаросига тегишли ёрдам кўрсатилди.
Ҳамюртимизга тезроқ ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Унинг 2024 йил 10 ноябрь, якшанба куни ватанга қайтиши кутилмоқда.

Чет элда бўлган фуқароларимизга йўлларда эҳтиёткор ва огоҳ бўлишни, шунингдек, бўлиб турган давлатнинг қонунларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тавсия қиламиз.

Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз.

📞+48228946230
👉 Телеграм канал


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилигидаги делегациянинг Польшага расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Польша делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Владислав Бартошевский раҳбарлик қилди.
Шунингдек, Польша Иқтисодий ривожланиш ва технологиялар вазирлиги давлат котиби Михал Ярос билан учрашув ҳамда Польша инвестициялар ва савдо агентлигида (PAIH) икки давлат тадбиркорлари иштирокида “давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбир якунида “G2B” ва „B2B“ шаклидаги музокаралар ҳам ташкил этилди.


Joriy yil 7 noyabr kuni Polshada “Uzbekistan Outsourcing Conference” tadbiri bo’lib o’tadi.

Asosiy mavzular:

O‘zbekistonning IT bozoridagi imkoniyatlar va soliq imtiyozlari
Malakali kadrlar va yangi “IT viza” dasturi
Yangi bizneslarni ochish va rivojlantirishda qulayliklar
Tadbir xorijiy kompaniyalar rahbarlari, investitsiya mutaxassislari va Markaziy Osiyo IT sektori bilan qiziqqan barcha uchun ochiq!


W dniu 7 listopada w Polsce odbędzie się konferencja „Uzbekistan Outsourcing Conference”

Główne tematy:
Możliwości na rynku IT w Uzbekistanie oraz ulgi podatkowe
Wykwalifikowani specjaliści i nowy program „IT Visa”
Udogodnienia w otwieraniu i rozwoju nowych firm
Wydarzenie jest otwarte dla liderów firm zagranicznych, specjalistów ds. inwestycji oraz wszystkich zainteresowanych sektorem IT w Azji Środkowej!

🗓 7.10.2024 10:30 – 13:00
📍 Hotel Focus, Warszawa (ul. Suwak 15, 02-676 Warszawa)

®️https://outsource.gov.uz/en/events/uzbekistan-outsourcing-conference-poland


Элчихонада «DAMEL» компаниясининг вице-президенти Роберт Томашевски билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида «DAMEL» компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Saylov-2024: Xorijdagi ovoz berish jarayonlari
#27oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Бугун 2024 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар ўтказиш учун ташкил этилган 30-сонли Варшава сайлов участкасида сиёсий жараён бошланди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.