Янги талабалар учун эски маълумотни яна бир бор такрорлаб юборяпман.
"Кейинги ҳафтада ҳам ретейк ўтказиладими? ... Қайта топширишнинг охирги муддати қачон? ... Бир ҳафтада нечта имтиҳон қайта топширсам бўлади? ... Нега имтиҳоним пуллик? " ва шу каби саволларга битта жавоб
Қайта топшириш имтиҳонлари ҳар ҳафта ўтказиб келимоқда. Агар тўхтатиладиган бўлса, албатта олдиндан бу ҳақда эълон берилади. Яъни, эълон берилмадими - демак қайта топшириш ўтказилади.
Қайта топширишга ҳар иш куни ёзилса бўлади (ҳаттоки онлайн шаклида тўлдирса ҳам бўлади), аммо ҳар душанба соат 18-00 да ҳафта давомида йиғилган шартнома ва квитанциялар сарҳисоб қилинади ва улар бўйича имтиҳон ташкил этиш жараёни бошланади. Яъни, сешанба 9-00 дан кейинги душанба соат 18-00 гача йиғилган шартномалар ва квитанциялар бўйича битта "партия" имтиҳонлар ташкил этилади.
Одатда, тест ва ёзма имтиҳонлар - пайшанба куни, лойиҳа сифатида топшириладиган имтиҳонлар - жума куни ўтказилади. Агар аудитория етмаса, бошқа кунларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Нечта имтиҳонга ёзилсангиз - шунча имтиҳон бир кунга кетма-кет қўйиб берилади.
Имтиҳонга ёзилди - ўтди дегани эмас.
Квитанция бўйича тўлов қилди - ўтди дегани эмас. Бу тўловдан тушган тушум ушбу имтиҳонни ташкил қилиш учун сарфланади.
Қуйидаги ҳолларда имтиҳон пуллик асосда ташкил этилади:
- агар талаба сабабсиз якуний назорат имтиҳонига кирмаган бўлса;
- агар талаба имтиҳонга кириб нимадир "қинғир" иши учун имтиҳондан четлаштирилган бўлса;
- агар талаба "текин имконият"дан аллақачон фойдаланган бўлса.
Қуйидаги ҳолларда имтиҳон текин асосда ташкил этилади:
- агар талаба якуний назорат имтиҳонга кириб қониқарсиз рейтинг олса;
- агар талаба сабабли якуний назорат имтиҳонига кирмаган бўлса (сабабни асословчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт).
Текин ташкил қилиб берилаётган имтиҳон ҳаражати, талабаларга ёрдам бериш мақсадида, истисно тариқасида Университет зиммасига тушади.