𝑫𝑼𝑵𝒀𝑶𝑫𝑨 𝑻𝑬𝑵𝑮𝑰 𝒀𝑶'𝑸 𝑶𝑵𝑨𝑴"-𝑰𝑱𝑹𝑶𝑳𝑨𝑹𝑰


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Ассалому алайкум! Ҳуш келибсиз. 😍
Ажойиб Ижро ва ижодимиздан баҳраманд бўлинг. 😍😘
ҲУРМАТ ЭҲТИРОМ БИРИНЧИ ЎРИНДА!
Хурматсизлик, беманилик, қилганларни учириб юборамиз!
Ким ва қандай мавқеда бўлса ҳам!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ҲАМОН МEНИ СEВАР ЭКАНСАН

Музаффар Темиров✍️

Ўтиб кетди қанча ой йиллар,
Тушларингда кўрар экансан.
Соғинганинг тутганча пинҳон,
Ҳамон мени севар экансан.

Дилноза Абдуқаюмовна✍️

Йиллар ўтсин, майли асирлар,
Балким дерлар, телба ошиқлар,
Айтса керак, ишқий қўшиқлар,
Кечдим лекин, унитолмадим!

Музаффар Темиров✍️

Унутди деб қийналди қалбим,
Армон бўлиб бағрим тиларсан.
Кўз ёшларинг ёстиғинг намлаб,
Ҳамон мени севар экансан.

Дилноза Абдуқаюмовна✍️

Ёстиқ бўлди, тунда сирдошим,
Сабрим етмас, тугар бардошим,
Юзим намлар, томчилаб ёшим,
Кечдим лекин, унитолмадим!

Музаффар Темиров✍️

Алвидолар айтилган бизга,
Уйқу келмас тунлари кўзга.
Термулганча ўтмишимизга,
Ҳамон мени севар экансан.

Дилноза Абдуқаюмовна✍️

Ўтмиш қийнар, ҳотира ҳамон,
Юрагимда минг, битта армон,
Малҳам бўлмас, ярага дармон,
Кечдим лекин, унитолмадим!

Музаффар Темиров✍️

Тақдир экан айрилган йўллар,
Висол они орзу бўларкан.
Ширин-ширин орзулар билан,
Ҳамон мени севар экансан.

Дилноза Абдуқаюмовна✍️

Хижронингда куйсам, алам бор,
Сени қумсаб, кўнгил интизор,
Бағрим гўё, зимзиё мозор,
Кечдим лекин, унитолмадим

Музаффар Темиров✍️

Умидларим сўнган бўлса ҳам,
Севишимни билар экансан.
Сен ҳам мени унутолмасдан,
Ҳамон мени севар экансан.

Дилноза Абдуқаюмовна✍️

Савол берма, жавобим тайин,
Соғиняпман кундан, кун сайин,
Севганим рост, айтгин нетайин,
Кечдим лекин, унитолмадим.

Музаффар Темиров✍️

-Согдиму бора олмадим,
-Севишимни айта олмадим.

Дилноза Абдуқаюмовна✍️

- кел деб, сени чорлай олмадим,
- соғинишим айтолмадим...!


31.01.2025.
20:03

МУАЛЛИФ
МУЗАФФАР ТEМИРОВ✍️

ДИЛНОЗА АБДУҚАЮМОВНА✍️


@dilim_siyoh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бандага ишониб, ҳато қилибман,
Маккора, макорни дўстим билибман,
Ширингина жонимни, тиғсиз тилибман,
Синиб, тўкилиб, қолганимча йўқ!

Андиша отини, қўрқоқ билибсиз,
Хом хаёл лойидан айвон қурибсиз,
Кўкдаги юлдузни, нишон қилибсиз,
Синиб, тўкилиб, қолганимча йўқ!

Рисқимни ҳалолаб, юрибман шукур,
Номардан юзимни бурибман шукур,
Насибим давримни сурибман шукур,
Синиб, тўкилиб, қолганимча йўқ!

Мен инсон ичидан, инсон изладим,
Бой қолиб гадони, аввал сизладим,
Музласам хақийқат сўздан музладим,
Синиб, тўкилиб, қолганимча йўқ!

Синовлар бисёр-у толганимча йўқ,
Иғволар кўнглимга, олганимча йўқ,
Ғанимлар, пойига бошимни эгиб,
Синиб, тўкилиб, қолганимча йўқ!

Тана тош, баҳиллар отиб кетмасин,
Заҳримни ўшалар тотиб кетмасин,
Дилноза сўзлари, ботиб кетмасин,
Синиб, тўкилиб, қолганимача йўқ!

Хар нейки бўлса хам синов, хидоят,
Нолимоқ гунохдур, гуноҳ шикоят,
Ёзганим кимларга билдирги, баёт,
Синиб, тўкилиб, қолганимача йўқ!


Дилноза Абдуқаюмовна
23.04.2024



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ✍ 𝐃𝐈𝐋𝐍𝐎𝐙𝐀 𝐀𝐁𝐃𝐔𝐐𝐀Y𝐔𝐌𝐎𝐕𝐍𝐀


#𝑷𝒓𝒆𝒎𝒚𝒆𝒓𝒂_𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊

"Birov bilmas..."! ❤️‍🔥

Sen-la baxtli edik òtdi qancha yillar
Birga bòlolmadik, menga alam qilar
Yana qachon kòrishamiz Alloh bilar
Ilohiy bu sevgimizni birov bilmas...


Taqdirga kònamiz, bu taqdirning ishi,
Birga òtdi umrimiz bahor va qishi,
Bu bizning sevgimiz, bu qalbning kechmishi,
Ilohiy bu, sevgimizni birov bilmas...

✍️ Dilnoza Abduqayumovna
✍Laziz Xoliq

🎙Feruzabonu
🎙Elroz

Kanalimizga obuna boʻling!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

@dilim_siyoh


Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хохласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🍃
Куръон тиловати ёкимли овоз,
Бу сўзни тинглаган  афсус жуда оз,
Қанча бекор гапу сўзлардан кўра,
Афзалдир икки ракат ўқилган намоз...
                               
Бомдод Гўзал Ибодат,
Пешинни Қилинг Одат.
Асрда Олинг Хикмат,
Шомда Бўлинг Саломат.
Хуфтонда Барчамиз Омонат...

Дуога қўл очинг, толмасин билак
Бугун сўрайверинг, ҳар неки тилак..
Файзи билан берур Аллоҳ таборак
Тавба сохибига ЖУМА муборак....
🍃
Хайрли жумалар дилга яқиним...
Бугунги дуо ва ибодатлар ижобати,қабули насиб этсин сизга.
Ва албатта истиғфор айтишни ҳам унутманг.
Зеро тавба қилгувчилар ҳамиша олдиндалар...


​​​


🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ қадрли имондошларим!
Дилга яқин қадрдонларим!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

РОББИЛ АЪЛАМИИНга Салтанатини улуғлигича Аршини вазнича, калима ларини узунлигича, маълум бўлган нарсалар мислича ҳамду-санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи  васалламга У зоти муборакни мақомларига яраша гўзал саловоту дурудлар бўлсин. 

Барчамизнинг ҳонадонимизга Аллоҳимнинг раҳматлари ёғилсин. Кунингиз гўзал солиҳ амалларга бой бўлсин. Умрингизга, иймонингизга, ризқингизга, соғлигингизга ва оила аҳлларингизга тинчлик,  ҳотиржамлик ва ҳайриятлар ато этсин!

АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛА қуръондаги фарз амал-ларини, буйруқларини  бажаргувчи-лардан, қайтарганларидан тийилув чилардан бўлишимизни насиб этсин Яхшига ёндош қилсин, ёмондан йироқ қилсин. Яхшиликни барча туйнукларидан ризқлантирсин. Пайғамбаримиз Саллаллоҳи алайҳи васалламни ҳулқлари билан хулқлантирсин!
Амийн🤲АЛЛОҲУ АКБАР.


РАМАЗОННИ  СИЗСИЗ  КУТИБ  ОЛГИМ  КЕЛМАС 😊

Кўнглингизни ранжитганим бўлса ўтинг.
Дўст йўлида қўлларимдан келинг тутинг.
Сўрагайман айбим болса узрим минг.
Рамазонни сизсиз кутиб олгим келмас

Кеча емас бугун емас қачонлардур.
Кўнглингизни оғритганим балки бордур.
Ранжисангиз дил қурмағур олмас ҳузур.
Рамазонни сизсиз кутиб олгим келмас.

Дўст бўлайлик иймон тўла қалбимиздан.
Сиз ҳам мен ҳам юриб яҳшилик бор издан.
Гарчи бирор ҳато ўтган бўлса биздан.
Дил оғритиб Рамазонни кутгим келмас.

Кўнгилларни оғритмоқлик емиш гуноҳ.
Ҳар кўнгилга иймон инсоф берсин оллоҳ.
Менга  бир ой ибодатда болинг ҳамроҳ.
Рамазонни сизсиз кутиб олгим келмас.

Келинг кўнгиллардан араз гина бўлса унутиб бир биримизга меҳр оқибатли бўлайлик. Зеро бу дунё ҳафа бўлишга арзимайди.😊😊


Ўзбекистоним.

Дастурхони бутдир-неъмати улуғ,
Ҳамиша жўш урсин элдаги шукуҳ.
Ўзбекмиз кетмасин, юракдаги чўғ,
Улуғлари билан обод бу гўлшан,
Ўзбекистонимдир тенги йўқ маскан,

Қадимий тарихи арзир айтмишга,
Бир назар ташласак кетган ўтмишга.
Темурий сулола, Назмий кечмишга,
Улуғлари билан обод бу гулшан,
Ўзбекистонимдир тенги йўқ маскан.

Фахр ифтихордир тарих келажак,
Илмнинг конидир Мавр бўлажак.
Ёшлари оридир, тоғни уражак,
Улуғлари билан обод бу гулшан,
Ўзбекистонимдир тенги йўқ маскан.

Қанчаларга орзу мусаффо осмон,
Тинчлик, барқарорлик кўрмоқлик армон.
Шукур-ки юртим тинч, тонглар чароғон,
Улуғлари билан обод бу гулшан, Ўзбекистонимдир тенги йўқ маскан.

Ҳар фарзанд дуода юксалар парвоз,
Оталар ҳурматда, Оналар эзоз.
Қанчалар меҳрингни берсанг шунча оз,
Улуғлари билан обод бу гулшан, Ўзбекистонимдир тенги йўқ маскан,

✍🏻✍🏻 Гулора Ҳамиджановна.


🥺🥺🥺🥀🥀🥀😔😔😔

Кун сайин ортсада, янги муаммо,
Толмаймиз, – синовда тобланган танмиз.
Назаримда – юз йил ўтсада, аммо:
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Япроқлар, илдизлар ўзгариб кетди,
Кечалар, кундузлар ўзгариб кетди.
Ҳов анов юлдузлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...

✍КАМОЛИДДИН ШУКУР
🎤Феруза


@jannatimsionam


💥💥💥 Рамазон....



Саҳар туриб, рӯза тутганлар,
Аллоҳимга, зикр қилганлар.
Қолдирмаган таровеҳларни,
Рамазонни қадрин билганлар.

Саҳарлик бу, ҳурлар байрами,
Ифторликдир, сабрнинг жами.
Ӯттиз кунлик, имкон эшигин,
Ӯчмасин ҳеч, иймонни шами.

Покланайлик гуноҳ, иғводан,
Тилак тилаб, сӯраб Худодан.
Райёнингдан атагин бизга,
Гӯзал Жаннат, Аръши - аълодан.

Ҳар бир лаҳза, мурувват они,
Покланади, виждон - иймони.
Қадр кеча, гуноҳлардан ӯт,
Расулимга( С.А.В.) умматдир жони.

Саловатни қилмайлик канда,
Ахир бизлар, ғофил бир банда.
Нафсимизга бергин офият,
Фарзларини қилсин бу танда.

Барокатли қилгин уйларни,
Алҳамдуга тӯлдир дилларни.
Иймон нури ёғилсин юзда,
Қуръонингга мойил тилларни.

Интизормиз моҳим Рамазон,
Тингладингми оҳим Рамазон.
Ӯттиз кунлик, азиз меҳмоним,
Ҳуш келибсан моҳим Рамазон.


20. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


" Аламим бор"! 💔

Оппоқ қорда, излар ёпилди,
Биз севган, ёр арзон сотилди,
Бой қўйнига шаҳдам отилди,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Кўнглимни эҳ билди овунчоқ,
Мен савдойи, у-чи кўнгли чоғ,
Тўлиб кетди ҳасратдан варақ,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Юзларида ниқоб, рўмоли,
Ахтларининг йўқдир иқболи,
Оғу экан тутқазган боли,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Юракгинам аёз, музлади,
Ўксинганча бир оз бўзлади,
Бевафо ёр, ёлғон сўзлади,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Бўлган ишлар бўлса-бўлгандир,
Кўнгилчаси тўлса-тўлгандир,
Тақдир дейман, юрса-юргандир,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Қиш ҳам кетар, қорлари билан,
Кўнглим қолар зорлари билан,
Яшаб юрсин бойлари билан,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Майли бугун жимдек қоламан,
Мен ҳам асли ёмон боламан,
Қастлашмайин қасдим оламан,
Аламим бор, ишқ қотилидан!

-қайтмай кетсин, топган йўлидан,
хиёнатнинг тутсин қўлидан!

(-маҳсус йигит номидан)

Дилноза Абдуқаюмовна
25.12.2024


@dilim_siyoh


Ассалому алайкум! Қалбига эскисини унитиб янги ишқ кириб келганларга ҳайрли кун! Юракларга малҳам бўлиб баррала қўшиқ айтаётганларга аъло кайифия. Кетганларни кутаётганлари бор, деб ўзларини озгина ҳафа қилганларга "ничово"-деб қўйиб. Янги кириб келган муҳаббатга еса-" давонсан"-деб қўямиз. Кун фазли келсин ҳурмат билан Дилноза ❤️‍🔥🤝

@dilim_siyoh


"ЧОРАСИЗ ТУЙҒУ" ❤️‍🔥🥺

Сирим айтдим, ойга пинхона,
Ёнар бўлдим, мен ёна-ёна..,
Кетсам эди, бу ишқдан тона..,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Ҳаловатим  йўқотганим рост,
Ақлу хушим фаромуш, лохаст,
Сўзга кўнмай, айлаб жонга қаст,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Йиғлаб берар, дардин тингласам,
Хароб қилгай, додин куйласам,
Адо бўлар, бузмайди қасам,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Ҳаловат йўқ, бедорман тунда,
Орзуларим, армон дилхунда,
Мудраса хам, адашмай кунда,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Жим индамай, урса не қилгай?
Бечора жон, жабрини билгай,
Хар кун исён, кўксимни тилгай,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Севдим десам, қисмат кўнмаса,
Бахт боғимда ишқим ўнмаса,
Соқей тутгил майдан бир коса,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Сирим айтдим, ойга пинхона,
Севиб қолдим, мен ёна-ёна.,
Севганим хам хатто бегона,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

(-севдим десам, қисмат кўнмайди
Юрак сев деб мудом қўймайди)

Дилноза Абдуқаюмовна
17.03.2024


@dilim_siyoh


"Кетди" ❤️‍🔥

Ишқ кўчаси, тор бўлдия,
Ошиқ диллар, ҳор бўлдия,
Ҳолимизга вой бўлдия..,
Бевафоим сотиб кетди..!

Ҳаммасидан тўйдим қара,
Ёлғондан ҳам, кулдим мана,
Сўнги ашёр, биттдим нома,
Ўзга боғбон, суйиб кетди!

(-маҳсус ёзилди)

✍Дилноза Абдуқаюмовна
🎙Елроз

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

@dilim_siyoh


"Қўрқаман"!

Бой бериш, аниқ, кечишим азоб,
Кўнгил ҳам, ярим девори ҳароб,
Орзу қилсам гар, ҳаммаси сароб,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Суратларга баъзан, овуниб ўзим,
Тассали бергандек, гўёки сўзим,
Интиқ муштоқ, қолмоқда кўзим,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Ёқтириб қолсам-чи, ёки қолмасам,
Ёлғон эмаст, рост ичмайман қасам,
Йиллар ўтса ҳам, йўқлаб келмасам,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Майлига қарсак, чалгин бир, четда,
Азобда юрсам лек, ёнсам ҳам, ўтда,
Шеър ҳам, ёзаман икки юз бетда,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Ҳасратим айтсам, ҳасрат ҳам бисёр,
Насибам йўқмиди, сен учун эе ёр,
Кечиб, кетишга бўлдингми тайёр,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

-ҳижрон азобида, қийнма мени,
- бир умур, соғинб кутаман сени! 🥹

(-маҳсус ёзилди)
🎙: Меҳр

✍: Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh




Ummu Gulsum dan repost
🧡🧡𝙆𝘼𝙉𝘼𝙇𝙄𝙈𝙄𝙕𝘿𝘼𝙂𝙄 𝙎𝙃𝙊𝙑 𝙎𝙃𝙐𝙑𝙇𝙄 𝘼𝙆𝙎𝙄𝙔𝘼 𝙃𝘼𝙌𝙄𝘿𝘼 𝙀𝙎𝙃𝙄𝙏𝘿𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕𝙈𝙄😱😱

❤️‍🔥𝘽𝙤𝙡𝙖𝙟𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👚👖
❤️‍🔥𝙆𝙖𝙩𝙩𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👗🥻
❤️‍🔥𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙣𝙖𝙫𝙞𝙣𝙠𝙖 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧  👭

9⃣9⃣  𝙈𝙄𝙉𝙂𝘿𝘼𝙉   𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙙𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙎𝙃𝙊𝙎𝙃𝙄𝙇𝙄𝙇𝘼𝙍💞💞

♦️𝘽𝙚𝙠 𝙗𝙖𝙧𝙖𝙠𝙖 𝙗𝙤𝙯𝙤𝙧𝙙𝙖𝙣𝙖𝙢 𝙖𝙧𝙯𝙤𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡❗️
🌸𝙐𝙡𝙖𝙣𝙞𝙥 𝙤𝙡𝙞𝙣𝙜 🔟 𝙙𝙖𝙦𝙞𝙦𝙖𝙙𝙖 𝙪𝙘𝙝𝙞𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯
𝙄𝙨𝙝𝙤𝙣𝙘𝙝𝙡𝙞𝙠 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡 𝙡𝙞𝙣𝙠𝙞

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/+MNfJDq6dvxMwYmEy


Ummu Gulsum dan repost
🧡🧡𝙆𝘼𝙉𝘼𝙇𝙄𝙈𝙄𝙕𝘿𝘼𝙂𝙄 𝙎𝙃𝙊𝙑 𝙎𝙃𝙐𝙑𝙇𝙄 𝘼𝙆𝙎𝙄𝙔𝘼 𝙃𝘼𝙌𝙄𝘿𝘼 𝙀𝙎𝙃𝙄𝙏𝘿𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕𝙈𝙄😱😱

❤️‍🔥𝘽𝙤𝙡𝙖𝙟𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👚👖
❤️‍🔥𝙆𝙖𝙩𝙩𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👗🥻
❤️‍🔥𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙣𝙖𝙫𝙞𝙣𝙠𝙖 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧  👭

9⃣9⃣  𝙈𝙄𝙉𝙂𝘿𝘼𝙉   𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙙𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙎𝙃𝙊𝙎𝙃𝙄𝙇𝙄𝙇𝘼𝙍💞💞

♦️𝘽𝙚𝙠 𝙗𝙖𝙧𝙖𝙠𝙖 𝙗𝙤𝙯𝙤𝙧𝙙𝙖𝙣𝙖𝙢 𝙖𝙧𝙯𝙤𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡❗️
🌸𝙐𝙡𝙖𝙣𝙞𝙥 𝙤𝙡𝙞𝙣𝙜 🔟 𝙙𝙖𝙦𝙞𝙦𝙖𝙙𝙖 𝙪𝙘𝙝𝙞𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯
𝙄𝙨𝙝𝙤𝙣𝙘𝙝𝙡𝙞𝙠 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡 𝙡𝙞𝙣𝙠𝙞

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/+MNfJDq6dvxMwYmEy


💥💥💥 Синовимда...


Ҳижронингда ёр ёндим,
Севгингдан қачон тондим.
Балки севмаган мени,
Деган шубҳага бордим.

Қӯлимдан кетди омад,
Букилди тоғдек қомат.
Синов келди кимлигин,
Билдирган бир ҳидоят.

Дӯст кимлигин билдирган,
Душман кӯзин кулдирган.
Синовимга минг раҳмат,
Кимлигимни билдирган.

Ерга тегмай курагим,
Омад тутиб билагим.
Юз бурганлар қалайсиз,
Яна бӯлди керагим.

Ҳаммаси ёлғон ришта,
Сохталик учраб ишда.
Фақат меҳри чин инсон,
Онам экан фаришта.

Оқибатли жигарлар,
Йиқилганда суярлар.
Бахтимга омон бӯлинг,
Йӯқчиликда куйганлар.


17. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


💥💥💥 Ишқим билмайсан.


Ёниб адо бӯлди дил,
Қийнамагин, бӯлди қил.
Озорингда куйди дил,
Наҳот буни сезмайсан.

Тарозининг тоши бор,
Баҳорнинг ҳам, қиши бор.
Бу кӯнгилнинг ишқи бор,
Севги нима билмайсан.

Ошиқларни дарди бор,
Севилганни қадри бор.
Чин ошиққа Худо ёр,
Нега ӯзинг севмайсан.

Ӯтмишларда яшар ишқ,
Ҳар асарда яшнар ишқ.
Муҳаббати чақнар ишқ,
Ишқ нелигин билмайсан.

Ёшлигимда афсона,
Ӯн саккизда парвона.
Бошга тушса девона,
Бӯлишингни билмайсан.

Ишқ нелигин билмайсан,
Севишимни сезмайсан .

15. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


📚Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

Бугун қўшним минди машина,
Кўролмайин қилибмизда қасд.
Қувончига ёлғондан кулиб,
Шайтонлардан олибмизда дарс.

✍️ Мурод Шох.

Нима бўлди бизларга ё Раб,
Куролмаслик домига юрдик.
Бошқаларга ҳасадла қараб,
Мана ҳасадгуйга айландик.

✍️ Гулора.

Зўри бўлай дебмиз дунёда,
Шукурни ҳам унутиб қўйдик.
Зимдан қараб хасад қилиб биз,
Шайтон кўнглин кўнгилга туйдик.

✍️ Мурод Шох.

Истамадик Аллоҳ дейишни,
Ўзимизни кибрга бурдик.
Елка очиқ кейим танлаб биз,
Енгимизни шайтондан олдик.

✍️ Гулора.

Пок таҳорат ололмай дўстлар,
Таъзияга йиғлаб борамиз.
Улфат бўлиб бизга шайтонлар,
Биз қандайин инсон бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Елкамизга миндиниб лаъйин,
Тақводордек мағрур юрамиз.
Билиб билмай бўлволиб майин,
Инсон эмас шайтон бўламиз.

✍️ Гулора.

Қайда қолди ор ила номус,
Гоҳо эгри қадам босяпмиз.
Харомдан ҳам тап тортмайин биз,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Пок туйғулар гуё бир парда,
Ниқоб қилиб юзга тақяпмиз.
Етаклар деб шайтонни жарга,
Кўп айбларни унга тақяпмиз.

✍️ Гулора.

Кўз-кўз қилиб ўраб рўмолни,
Намозхонман дея сўзлайсиз.
Лек юқотиб ҳаё ибони,
Шайтондан ҳам баттар бўляпсиз.

✍️ Мурод Шох.

Тавба қилдим астаҳфуруллоҳ,
Бисмиллоҳни айтмай қўйдик биз.
Етакласа қул бериб иллоҳ,
Шайтон ила кетдик изма-из.

✍️ Гулора.

Оқ қорани оқин юқотиб,
Қорасини аъло кўряпмиз.
Яхшиликни дунёга сотиб,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Кун-тунмиди ярми ойчалик,
Қуёш чиқса куюб ёняпмиз.
Гуноҳимиз қанча-қанчалик,
Биз дузохий бўлиб боряпмиз.

✍️ Гулора.

Гуноҳларга бурганча юзин,
Меҳри ваъфо тарк этди кўзин.
Фариштадек тутганча ўзин,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Ботиб кетди зинога дунё,
Ер қарига аста чўкяпмиз.
Аллоҳимдан бўлиб мустасно,
Шайтон билан ошно бўляпмиз.

✍️ Гулора.

Эй аёллар қани муҳаббат,
Қани вафо, қани садоқат.
Керакмасми сиз учун жаннат,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Муҳаббат, ишқ, садоқат сабр,
Биз туфайли бузилди ахир.
Бизга жаннат очарми бағир,
Ё кўрамиз шайтондек жабир.

Гулора ✍


Мурод шох ✍
Гулора Хамиджоновна ✍

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.