Ўзбекистонлик шахматчи ҳиндистонлик рақиби билан қўл бериб сўрашишдан бош тортди ва мағлуб бўлдиЁш гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик Вайшали исмли аёл шахматчининг узатган қўлини ҳаводан қолдириб, у билан саломлашишни рад этди.
Унинг ушбу ҳаракати халқаро ҳамжамият ва шахмат мухлисларини ғазаблантирди. Нодирбекнинг ўзи буни диний қарашларидан келиб чиқиб қилганини айтган. Халқаро жамоатчилик эса ушбу ҳаракатни рақибга нисбатан ҳурматсизлик ва нопрофессионализм деб баҳоланмоқда. Чунки Ёқуббоев яқинда юз берган ўйинларда аёл шахматчилар билан қўл бериб саломлашган ёки мушт уруштирганди.
Ёқуббоевнинг салбий ҳаракатлари бу билан тугаб қолмаган. Баҳсда Вайшалининг қўли баланд келган. Одатга кўра, мағлуб бўлган томон бу ҳақида рақибига айтиши ва ҳакамни чақиришни сўраши керак. Ёқуббоев эса шунчаки ўрнидан туриб кетиб юборган ва Вайшалига ҳурмат кўрсатмаган.
👉
@dunyo_xabarlari