Онангизни бир йўқлаб қўйинг!
Ширин-ширин сухбатлар қуриб,
Аввал она меҳрига тўйинг.
Дунё ишин бир четга сўриб,
Онангизни бир йўқлаб қўйинг.
Бешик қучиб тунлари бедор,
Сиз учун қалби чекарди озор,
Балким қумсаб қолгандир дийдор,
Онангизни бир йўқлаб қўйинг.
Хаста кўнгли армонларга бой,
Йўлингизни кутар йилу ой,
Соғингандур сизни хойнахой,
Онангизни бир йўқлаб қўйинг.
Холин сўраб келмас бир киши,
Бир хил ўтар баҳор-у қиши,
Тугамайди бу дунё иши,
Онангизни бир йўқлаб қўйинг.
Дунё асли бир кўҳна бозор,
Ким кимга зор, ким кимдан безор,
Ёлғизликдан чекмасин озор,
Онангизни бир йўқлаб қўйинг.
Орзу сўнган, оҳ армон билан,
Ўтар умри ярим жон билан,
Ҳеч бўлмаса бир жуфт нон билан,
Онангизни бир йўқлаб қўйинг.
🌐Каналга обуна бўлинг ⤵️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
💁♀
@Dugonalar_kanaIi☝