Dostoyevskiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Фёдор Достоевский ижодидан парчалар.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❤️






Кучлиларни севишмайди – улар жуда ноқулай одамлар. Уларни бошқариб бўлмайди.

Улар ўзларига қулоқ солишади, ўз қадрини билишади.
Уларнинг ботинида лангар бор, лангарки, у орқали ҳалол яшаш ҳамда ҳеч нимага қарамай бахтли бўла олиш истагида собит бўла оладилар.

Илдизлари мустаҳкам ва заминга шу қадар чуқур кирганки, суғуриб олиш ёки узиб ташлаш мумкин эмас. Худди уларнинг метин иродаси, ғурури, ахлоқи ва ўзига ишончини йўқ қилиб бўлмаганидек.

Кучлилар ҳар қандай ҳақиқатга, тақдирнинг зарбаларига, хиёнатга ва ўз ҳислари тўфонларига ёлғиз дош беришга қодир.

Улар оғриқдан қўрқмайди, чунки ўз қалбидаги савашни  яшаб ўтиб ва бунинг дўзахий оташига дош бериб, жароҳатларини ҳикматга айлантира олади, шу сабабли қалбларини гўзаллик ва нафосат тарк этмайди.

Кучлилар бировнинг йўлига чиқиб садақа сўрамайди, бахтни бозорга солмайди, муҳаббат тиланмайди – бироқ Яратган уларга ишқни раво кўрса, уни буюк неъмат деб қабул қилади ва севгилиларини (ва уларнинг сирларини) ҳеч қачон сотмайди.

Ҳалол яшайдилар, виждонан иш қиладилар, ўтмишларини – андуҳ ва мукофотларини кўз-кўзламайдилар, бошқаларга қандай яшашни ўргатмайдилар, фақат ўз қалблари билан машғул бўладилар.

Ҳаётига ўзи масъул, уни бировнинг елкасига ортмайди, ўз айтмишлари ва қилмишларининг масъулиятини зиммадан соқит қилмайди, йиқилса фақат ўзини айблайди, хатолардан хулоса қилади холос. Кучлилар бекорчи афсуслар қилмайди, фойдали хулосалар чиқаради.

Улар фаросатли – алдаш ва ўзларига ёт нарсаларни (агар ўзлари истамасалар) сингдириш мумкин эмас. Ҳеч қачон ва ҳеч қандай шарт эвазига!

Ва улар кетишни билади. Бир марта ва бутунлай. Кучлиларнинг ҳислари, табиати ва сабрини синашга уринманг – ўзингиз синасиз.

@Kakku_uyasi_uzra_parvoz 🌟

7.3k 1 110 12 149

Saylanma.pdf
14.9Mb
Ушбу сайланмада Фёдор Достоевскийнинг қуйидаги асарлари жой олган:

Маъсума
Қиморбоз
Ойдин тунлар
Ўлик уйдан мактублар


Ушбу сайланма @pdf_kitoblar_robot — телеграм ботидан юклаб олинди.

Яқинларга улашишни унутманг!

🌟 Достоевский


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен қаттиққўлман, мағрурман ва маънавий тасаллиларга муҳтож эмасман. Мен индамай азоб чекаман.

🌟 Достоевский

10.2k 2 114 15 237

Меҳрибон ва мўмин қизлар кўп қаршилик кўрсатолмайдилар, майлларини буткул бериб қўймасалар-да, суҳбатга чап бериб кетолмайдилар: гапга хасис бўлганлари билан саволингизга қисқа-қисқа жавоб берадилар. Савол қанча кўп бўлса, ўзингизнинг шўрингиз – жавоб борган сари қисқараверади.

🌟 Достоевский


Xoʻrlanganlar va haqoratlanganlar.pdf
15.7Mb
Агар мумкин бўлса эди (аммо одамзоднинг табиати бунга ҳеч йўл қўймайди), агар ҳар қайсимиз ичимиздаги бутун сирларимизни бир-бир баён этсак, бировга айтишга ҳам қўрқадиган ва ўлақолсак ҳам одамларга билдирмайдиган, ўзимизнинг яқин дўстларимизга айтишдан ҳам қўрқадиган ва ҳаттоки, баъзан ўз-ўзимизга иқрор бўлишдан ҳам қўрқадиган сиримизни бир-бир ёзсак, у ҳолда дунёни шундай бадбўй ҳид босиб кетардики, ҳаммамиз бўғилиб ўлардик.

Фёдор Достоевский: «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар»


🌟 Достоевский

13.1k 1 160 14 108

Севги тарбиявий кучдир, лекин унга эришиш қийин, меҳнат талаб қилади. Чунки маълум бир лаҳзага эмас, охиригача севиш керак. Ҳар бир инсон вақтинчалик муҳаббатни ҳис қилиши мумкин, ҳатто кичик жиноятчи ҳам.

🌟 Достоевский

13.4k 1 122 22 239

Тоға бўлдим.


Jinoyat va jazo.pdf
24.8Mb
„Жиноят ва жазо“ — 1865—1866-йилларда ёзилган Фёдор Достоевскининг ижтимоий-психологик ва ижтимоий-фалсафий романи. Биринчи марта 1866-йилда „Русциан Буллетин“ журналида нашр этилган. Бир йил ўтгач журнал нашрига нисбатан бироз ўзгартирилиб алоҳида китоб нашр этилди. Муаллиф китоб версиясига бир қатор қисқартмалар ва услубий ўзгартиришлар киритди.

„Жиноят ва жазо“ нинг нашр этилиши Россиянинг адабий жамоатчилигида бўронли полемикани келтириб чиқарди. Шарҳловчиларнинг шарҳлари завқдан тортиб то рад этишгача бўлган. Достоевскийнинг Дмитрий Писарев, Николай Страхов, Николай Ахшарумов каби замондошлари асарни тубдан таҳлил қилдилар. 1880-йилгача асар француз, немис, швед, инглиз, поляк, венгер, италян, дан, норвег, фин тилларига таржима қилинди. Асар жаҳон адабий жараёнига таъсир кўрсатди: француз, италян, немис адабиётида Достоевский томонидан белгиланган мавзуни ривожлантиришни давом эттирган „шерик“ романлар пайдо бўлди. Романни ўзбек тилига таржимашунос Иброҳим Ғафуров таржима қилган.


🌟 Достоевский

18k 1 210 8 83

Кимки Худони кўрмоқчи бўлса, ҳар бир киши уни ўз фикрининг бўш гумбазидан эмас, балки инсоний севгидан изласин.

🌟 Достоевский


Сен учун ҳамма нарсага тайёр бўлган одамга ҳеч қачон озор берма.

🌟 Достоевский

37k 1 147 23 412

Кўпчилик одамлар уч нарсадан қўрқишади: ишонч, ҳақиқатни айтиш ва ўзини аслича кўрсатиш.

🌟 Достоевский

34.3k 1 126 13 299

Жиянли бўлдим.

14.7k 1 46 95 784

#diqqat_konkurs

📚
Dostoyevskiy kanali hamda @Akademnashr — nashriyoti hamkorlikda «Manfaatli kitoblar» KONKURSINI e’lon qiladi! Konkursda ishtirok etib, 50 ga yaqin kitob yutib olish mumkin.

Konkurs g‘oliblari quyidagicha taqdirlanadi:

Eng koʻp doʻstini taklif etganlar:


🔹1-o‘rin:
«Izlam» toʻplam (16);
🔹2-o‘rin: Jajji akademik (10);
🔹3-o‘rin: Seriyali toʻplam (6);
🔹4-o‘rin: N.Eshonqul toʻplam (2);
🔹5-o‘rin: N.Eshonqul toʻplam (2);
🔹6-o‘rin: N.Eshonqul toʻplam (2);
🔹7-o‘rin: N.Eshonqul toʻplam (2);
🔹8-o‘rin: Choʻlpon toʻplam (2);
🔹9-o‘rin: Choʻlpon toʻplam (2);
🔹10-o‘rin: Choʻlpon toʻplam (2);

🔖 Konkursda barcha qatnashishi mumkin!

Konkursda ishtirok etish:👇
t.me/manfaatli_kitob_bot?start
t.me/manfaatli_kitob_bot?start
t.me/manfaatli_kitob_bot?start


— Бу табассумни қаердан олдинг, авваллари бунақа табассум қилмас эдинг-ку.
— Табассум қилсам нима бўпти?
— Табассумингда болаларча масъумлик бор... Бироқ табассум қилган чоғингда юрагинг қаттиқ санчиганга ўхшайди.


🌟 Достоевский

35.3k 1 133 7 305

Чақалоғининг биринчи марта кулганини кўрган онаизор қандай қувонса, гуноҳкор бандасининг чин дилдан тавба қилиб кўкка ёлвораётганлигини кўрган Худо ҳам шундай қувонади ҳар сафар.

🌟 Достоевский

39.4k 1 115 14 393

Аҳмоқлар ҳар доим ўзидан мамнун. Фикр эса эзгу изтиробдир ва у фақат танланганларга берилади.

🌟 Достоевский

38k 1 98 6 253

Китоб ўқийдиган аёл осонликча севиб қололмайди. У ўзининг руҳий эгизагини, ўзига ўхшаш хусусиятларга эга бўлган кимсани қидиради.

🌟 Достоевский

51.2k 1 320 63 765
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.