“Жаннатга кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам, олдимда Румайсо турибди”-дедилар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам.
Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳизматни шараф билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган.
Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳо.
Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган.
Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳизматлари учун берадилар ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан ҳизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:
-“Аллоҳим Анаснинг молига, болаларига, ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга Барака бергин”- деб дуо қилганлар.
https://t.me/Dostlar_uz_kanali