Do'stlar_uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.
Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#duo #hadis #tong_otganda #kech_kirganda
🤲 Kim har kuni tong otganida va kech kirganida...

🌙 Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

"Kim har kuni tong otganida va kech kirganida:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Hasbiyallohu laa ilaha illa huva ’alayhi tavakkaltu va huva robbul ’arshil ’aziym" (Alloh menga kifoya qiladi. Undan boshqa iloh yo‘q. Unga tavakkal qildim. U ulug‘ arshning Rabbidir), deb yetti marta aytsa, uning dunyo va oxiratdagi muhim ishlarida Allohning O‘zi kifoya qiladi",
dedilar.

Ibn Sunniy rivoyatlari.

MUSLIM.UZ

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”. (Ибн Можа ва Ибн Сунний)

Ассалому алайкум, қишнинг яна бир гўзал тонги муборак бўлсин!
Кунингиз хайрли ва барокатли савоб амалларга бой кун бўлсин!


https://t.me/Dostlar_uz_kanali


✅АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ГЎЗАЛ АҲЛОҚЛАРИ

Имом Заҳабий Мужолиддин ривоят қиладилар:
«Мен Ҳорун Ар Рашиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт Имом Абу Юсуф келиб қолдилар.
Ҳорун Абу Юсуфга:

«Менга Абу Ҳанифани васфлаб бер», деди.
Имом Абу Юсуф шундай дедилар:
«Аллоҳга қасамки, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан қаттиқ сақланган, дунё аҳлидан четда юрувчи, узун сукут сақловчи, доим тафаккур қилувчи, беҳуда сўзлардан йироқ бўлган зот эдилар. Қачон у зотдан савол сўралса, билсалар жавоб берардилар. Эй мўминларнинг амири, мен Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни нафси ва динида мустаҳкам, инсонларнинг айбини қидиришни тарк қилиб, ўзининг айбларини тузатишга бел боғлаган зот деб биламан. Кимни эсласалар, яхшилик билан эслар эдилар».
Шунда Ҳорун Рашид:
«Бу солиҳ инсонларнинг сиймосидир», деди
».

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг юқорида зикри келган ахлоқларини икки қисимга ажратиш мумкин:
1. Аллоҳ таолога нисбатан ахлоқлари. Яъни у зотнинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишлари, У зотдан қўрқишлари ва унга бўлган тақволари.
2. Инсонларга нисбатан ахлоқлари. Яъни инсонларга нисбатан сахийликлари, насиҳатлари, яхшилик қилишлари, сабрлари ва ҳалимликлари.

«Имом Аъзам» китобидан.

🌷🌹🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!🌹

🌺Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!🌸     

🌹Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг!🌼

🌷🌹🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


“Жаннатга кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам, олдимда Румайсо турибди”-дедилар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам.

Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳизматни шараф билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган.

Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳо.

Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган.

Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳизматлари учун берадилар ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан ҳизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

-“Аллоҳим Анаснинг молига, болаларига, ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга Барака бергин”- деб дуо қилганлар.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


#Дуо
ЎҚИШНИ ОСОНЛАШТИРИШГА
ЁРДАМ БЕРАДИГАН ДУОЛАР


اللَّهُمَّ لَا سَهْلَ إِلَّا مَا جَعَلْتَهُ سَهْلًا وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحُزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلًا.

Ўқилиши: “Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул-ҳузна изаа шиъта саҳлан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Фақат Сен енгил этган нарса енгилдир. Агар Сен енгил қилишни хоҳласанг оғир-қаттиқ нарсалар ҳам енгил бўлади”.

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي
Ўқилиши: “Роббишроҳлий содрий ва йассирлий амрий ваҳлул ъуқдатам-мин лисааний йафқоҳуқ қовлий”.
Маъноси: “Эй Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”.

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
Ўқилиши: “Робби зидний ъилмаа”.
Маъноси: “Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!”
Жаброил алайҳиссалом келиб, нозил бўлган оятларнинг ҳаммасини ўқиб бўлмасидан бурун Расул алайҳиссалом қироат қилишга бошлаганларида шу оят нозил бўлган. Яъни ўқиб турмасам ёд бўлмай қолади, деб қўрқманг, деганлар. Шунда Мендан мустаҳкам ва баракали илм сўранг, деб Аллоҳ таоло дилларига таскин бермоқда.

اللَّهُمَّ انْفَعَنَا بِمَا عَلِّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا وَزِدْنَا عِلْمًا

Ўқилиши: “Аллоҳумманфаъанаа бимаа ъаллимтанаа ва ъаллимнаа маа йанфаъунаа ва зиднаа ъилмаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил. Бизга фойдали нарсаларни билдир. Илмимизни зиёда қил”.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘ъалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳим! Мен Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман”.

"Фазилатли дуолар" китобидан.
@mehrob_uz
https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️


«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

03 - Декабрдан
05 - Декабргача

Бомдод          06 : 05  -  06 : 45
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 10  -  15 : 20
Шом                16 : 50  -  16 : 50
Хуфтон           18 : 25  -  18 : 40

At-tavfiq uz.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Саловати шарифлар ва тонгда қилинган хайрли дуолар.

🤲🤲🤲
https://t.me/Dostlar_uz_kanali


МАНА ШУ ҲАҚИҚИЙ ОЛИЙЖАНОБЛИКДИР

Юнус ибн Абдул Аъло айтади:

Бир куни Имом Шофеий менга шундай деди:
-Эй Юнус, агар дўстингнинг сенга ёқмайдиган бир ишни қилганини эшитсанг, алоқани узишга, адоват йўлига ўтишга ошиқма. Сен аниқ нарсани шубҳага алмаштирган бўлиб қоласан. Аксинча, дўстингга чиройли муомала килиб,
«Сенинг шундай-шундай қилганингни эшитдим?» деб сўрагин. Унга ётиғи билан тушунтир. Агар дўстинг сен эшитган нарсани инкор этса,
«Сен ростгўйроқ ва яхшироқсан (мен сенга кўпроқ ишонаман)» деб шу ерда тўхта, ҳеч нарса қўшма.
Агар қилган ишини эътироф этса-ю, узри бўлса, узрини қабул қил. Агар инкор этмаса,
«Ўзи мақсадинг нима эди?» деб сўраб кўр. Агар бирон сабабини айтса, уни ҳам қабул қил. Агар ҳеч қандай узрли томони бўлмаса ва сенга оғир ботса, майли, ўша ёмон ишни чиндан қилган экан, деб тасдиқ эт.
Энди сенинг қаршингда икки йўл бор: Унинг қилган ишига яраша жавоб берасан ёки кечириб юборасан. Кечириб юборганинг тақвога ҳам, олийжанобликка ҳам тўғри келади. Ахир Аллоҳ таоло айтган-ку:

«(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир. Энди ким афв қилиб, (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир! » (Шуро сураси, 40-оят.)

Агар нафсинг интиқом олишга ундаса, дўстинг қилган яхшиликларни эсла. Битта ёмонлигини деб шунча яхшилигини йўққа чиқариб юборма. Ахир бу очиқ зулм саналади.

Солиҳлар айтарди:

Қилган ёмон ишимга яраша жазо берса ҳам чегарадан чиқмаган, ҳаққимни поймол қилмаган инсонни Аллоҳ раҳматига олсин.

-Эй Юнус, агар чин дўстинг бўлса, уни маҳкам ушла. Чунки дўстни сақлаб қолиш оғир, йўқотиш эса осон.

Солиҳлар чин дўстни йўқотиш- нинг осонлигига шундай мисол келтиришади:
Бир ёш бола катта-катта тошлар- ни осонлик билан қудуққа ташлаб юбориши мумкин.
Кейин тошларни қудуқдан олиб чиқиш бир нечта бақувват эркакка ҳам жуда оғир бўлади.

Мана шу сенга менинг насиҳатим, вассалом.

“Солиҳлар суҳбати”




بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَن الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

⛅️ Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!


•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👇👇👇👇

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


#roza #farishta #niyat
🌙 РЎЗА ТУТИНГ, ФАРИШТАЛАР ХУРСАНД БЎЛАДИЛАР

❄️ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фаришталар қиш келганда мўмин банданинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”, деганлар.

🤲 Бугун Душанба кунининг рўзасини тутишни унутманг!
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар".


🌙 2 декабрь - душанба
⏰ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:06 (Тошкент вақти билан)
⏰ Ифторлик вақти: 16:57
(Тошкент вақти билан)

🤲 Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 САРФЛАГАНИНГ СЕНИКИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР
қуддиса сирруҳу зикри

****

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хоний таълиф этган «Одоб» китобида ҳамда «Тазкират ул-авлиё»нинг иловасида у зот ҳақида қуйидаги таърифлар битилган.

Хожа Алоуддин Аттор ўзлари бой-бадавлат оиланинг фарзанди бўлса-да, аммо табиати фақрга мойил, илмга берилган, фаросат, дироят (шуур, огоҳлик) ва хизматлари юксак зот эди.

Бухоро мадрасасида мароқ билан зоҳир илмлар, яъни шариат илмлари таҳсилига машғул бўлган пайтларида остларида бир эски бўйра, бошлари учун бир пишиқ ғиштдан ёстиқ ва олдиларида китоб қўйиш учун тахтадан ясалган махсус раҳл мавжуд эди.

Ёш Алоуддин ҳали мадрасада ўқиб юрган вақтлариёқ Пирга қўл берди, Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига байъат қилиб, нақшбандия сулукига кирди. Ёшликдан дарвиш, яъни аҳли зикр, зиё тарқатувчи аҳли тариқат бўлди.

Пирлар ўз муридларини турли услублар билан камолга етказади. Ёш Алоуддиннинг оиладан келадиган бойлик ғурурини синдириш учун Ҳазрат Хожа Нақшбанд уларга олма сотишни буюрди. У даврда олма энг арзон, энг кўп топиладиган оддий, бетакаллуф неъмат саналган.

Аввал ўзларини танимайдиган чекка маҳаллаларда олма сотди. Чунки акалари бундан ор қилар эди. Ҳазрат Хожа эса акаларининг дўкони олдида сотишни амр қилди.

Хожа Алоуддин аввал давлатманд оғаларининг бу ишни малол олишлари, ғариб кўриб, камситишларини ва бундан ор қилишларини фаҳмлаб, бироз оғринди. Ҳазрат Хожа таъкид билан буюргач, олма қопини олиб, акаларининг атторлик бозорига борди.

Алоуддиннинг бир қопда олма сотиб турганини кўрган акалари бу ишни ўз иззат-нафслари, ғурур ва бойликларига лойиқ кўрмай, Алоуддинга итоб қилдилар, койиб, олма қопини қўлидан тортиб олиб, у кишини калтакладилар.

Шунда ёш Алоуддин йиғлаб: «Менинг Хожам олма сот дедилар, бас, олма сотаман. Тағин қаерда десалар, ўша ерда сотаман! Дўконларингиз олдида бақириб-чақириб сотаман! Нима қилсангизлар, қилаверинглар!» – деди. Кейин даргоҳга келди.

Ҳазрат Хожа у кишининг нафси синганини кўриб:
«Эй фарзандим Алоуддин! Олма сотиш иши тамом бўлди. Биродарларинг нафси кўпирганини, сенинг нафсинг тинганини кўрдим! Бундан кейин суҳбатларга давомли қатнагин. Илминг­ни, фазлингни камолга етказ! Жаноби Ҳақ муинимиз – мададкоримиздир!» – дедилар.



Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.



@m_kenjabek
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Саловати шарифлар ва
Эрта тонгда қилинган хайрли дуолар.

🤲 🤲 🤲

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


#кун_ҳикмати

Илму ҳикмат бир дарахтки у кишининг юрагида ўсади меваси эса тил орқали тўкилади.

Суқрот


🌷🌹🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Якшанба куни.

01 - Декабр                      2024 й.
29 - Жумодул аввал      1446 й.

🌺Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!🌸     

🌹Ҳамиша Аллоҳ Таоло паноҳида бўлинг!🌼

🌷🌹🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.