Тўғри Саҳарлик Қилишни Ўрганамиз!
Саҳарлик — бу Рамазон ойида кундалик овқатланишнинг муҳим қисми. Уни эътиборсиз қолдириш ёки нотўғри саҳарлик қилиш – кун давомида чарчоқ ва сусткашликка сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун саҳарликни соғлом ва тўғри ташкил қилиш муҳим!
Кўпчилик саҳарликка шошилиб, тез-тез овқатланиб, ифторга эса ортиқча таомлар тайёрлаб, ҳаддан ташқари овқат истеъмол қилади. Бу эса ошқозонга оғирлик туширади, ҳазм қилиш тизимига босим юклайди ва ибодат қилишда ноқулайлик туғдиради. Саҳарликка жуда оч қолмаслик ва осонгина уйғониш учун овқатланиш тартибига амал қилиш зарур. Аҳир танамиз бизга омонат-ку!
Саҳарликдан олдин танани тайёрлаш:
📍Саҳарликдан олдин организм ўзининг табиий детокс (тозалаш) жараёнини ўтказади. Бундай вақтда жигар ва ўт пуфаги токсинларни ажратиб чиқаришга тайёр туради. Шу сабабли саҳарликдан 1 соат олдин уйғониб, 800 мл илиқ сув ичиш тавсия этилади. Бу ҳазм қилиш тизимини уйғотиб, танани саҳарликка тайёрлайди.
Саҳарлик учун тўғри таомлар👇
✅ Соғлом ёғлар – Улар узоқ давом этадиган тўқлик ҳиссини таъминлайди ва организмга энергия беради. Масалан: табиий сарийёғ, зайтун мойи, дудланган қўй ёғи.
✅ Оқсиллар (протеинлар) – Балиқ, гўшт, тухум организм учун зарур бўлган аминокислоталарни етказиб беради ва қон босимини меъёрда ушлаб туради.
(Оқсилларни ҳазм қилиш учун ошқозон шираси яхши ишлаб чиқиши керак. Агар ошқозон муаммоси бўлса, овқатдан олдин лимон суви ёки олма сиркаси ичиш тавсия этилади.)
✅ Мураккаб углеводлар – Улар энергия манбаи бўлиб, узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Масалан: гречка, перловка каби.
✅ Клетчатка (толалар) – Ичак флорасини яхшилайди ва соғлом микробиотани қўллаб-қувватлайди.
Хўш нотўғри саҳарлик нималарга олиб келади?
Кўпчилик саҳарликда ширинликлар, оқ унли маҳсулотлар (булка, торт, джем, блинчик) истеъмол қилади. Бундай маҳсулотлар:
❌ Ошқозон ости безига ортиқча юк бўлади.
❌ Қондаги шакарни кескин ошириб, тез оч қолишга сабаб бўлади.
❌ Танага қувват эмас, фақат вақтинчалик тўқлик ҳиссини беради.
Ҳадисда ҳам:
"Инсон тўлдирадиган энг ёмон идиш – унинг ошқозонидир," — дейилган.
📌 Саҳарлик учун тавсия этилган меню
• 2 бўлак ёғли қази
• Қора нон ва табиий сарийёғ
• Пишлоқ
• Гречка ёрмаси
• Икра
Муҳим: Суннатга мувофиқ овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим. Яъни, ошқозонни уч қисмга бўлиш керак: 1 қисми овқат, 1 қисми сув, 1 қисми эса ҳаво учун бўш қолдирилиши лозим. Шунингдек, ҳар бир луқмани камида 35 марта чайнаш тавсия этилади. Унутманг, тиш фақат оғзингизда бор, ошқозонда эмас! Луқма қанчалик майдаланган тушса, шунча осон хазм бўлади. Ваааа узоқ чайнаганда одам озгина овқатга хам тўяди (озмоқчи бўлганлар учун лайфхак😉)
Агар организмни ҳозирдан тўғри озиқлантириш ва тозалаш одатини йўлга қўйилса, Рамазон ойида қувватли бўласиз ва ибодатлар осон кечади, иншаАллоҳ!
Ушбу маслаҳатларни яқинларингизга улашинг ва баракали Рамазон учун ҳозирдан тайёргарликни бошланг!