Уламолар ҳаёти🔰
Жалолиддин Суютий: 40 ёшга қадар 500 дан ортиқ асар ёзган буюк иқтидор соҳиби🔹Имом Жалолиддин Суютий. Буюк имом, муҳаддис ва муфассир. Оталари аҳли илм бўлган. Т
ез ёзиш масаласида катта мўъжиза бўлганлар. Бир кун оталари оналарига бир китобни келтиришни буюрдилар. Китобга кетаётиб, тўлғоқ тутиб қолади ва китоблар орасида Жалолиддин туғилади. Шундан имомга
«Ибнул кутуб», яъни китоблар фарзанди, лақаби берилган.
🔹У кишининг ёзган асарлари
600 тага етган бўлиб, ўтказган ҳар бир кунлари учун ўттиз саҳифадан тўғри келарди. Жалолиддин Суютий шулар билан бир қаторда ҳадисларни хам имло қилар ва масалаларни чиройли услубда ечар эдилар.
Икки юз минг ҳадис ёдлаганлар. «
Агар бундан кўп ҳадис топганимда, уни ҳам ёдлардим», деганлар.
🔹Суютий ҳижрий 849 йил ражаб ойи Мисрнинг Қоҳира шаҳрида таваллуд топганлар. Беш ярим ёшга етганда оталаридан етим қоладилар.
Саккиз ёшларида Қуръони Каримни тўлиқ ёдладилар. «Умдатул Қорий», Имом Нававийнинг «Минҳож», Ибну Моликнинг «Алфия» китобларини ёд олганлар.
🔹Илм ўрганиш мақсадида Шом, Яман, Ҳижоз ва Ҳиндистон каби шаҳарларга сафар қилганлар ва у ердаги замонасининг етук олимларидан турли фанларга оид илмларни таълим олганлар. Кейинчалик Мисрга қайтиб келиб илмий ижодларини бошлаганлар.
🔹Жалолиддин Суютий ўз замонасининг энг билимдонларидан бўлиб, ҳадис илмини, ровийларни, санадини, матнини унданда яхшироқ биладиган ва яхшироқ исбот қиладиган олим йўқ эди.
🔹У зотнинг шогирдларидан Довудий у ҳақида шундай дейди:
«Жалолиддин Суютий 51 олимни ўзларига устоз деб билиб, улардан илм ўрганганлар. Ёзган асарлари 500 тадан ҳам ошиб кетган ва бу асарлар одамлар эътиборини қозонган. Суютий шундай тез ва баракали ёзар эдиларки, бир кунда 3 та рисолани таълиф ва таҳрир қилардилар».Тафсири Жалолайн ҳақида🔹Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар-
Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли.
🔹Жалолиддин Маҳаллий раҳматуллоҳи алайҳ Каҳф сурасининг аввалидан бошлаб, Нос сурасининг охиригача тафсир қилдилар. Сўнгра Фотиҳа сурасини тафсир қилиб тугатганидан кейин вафот этдилар.
🔹Аммо Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳ устоз вафотидан сўнг китобни ниҳоясига етказди. У киши Бақара сурасидан бошлаб Исро сурасининг охиригача тафсир қилдилар. Фотиҳа сурасининг тафсирини эса устозлари Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирлари охирига қўйдилар.
🔹«Тафсири Жалолайн»ни бошидан охиригача ўқиб чиққан киши Жалолиддин Суютийнинг маҳоратларига қойил қолмасдан иложи йўқ. Чунки, икки Жалолиддиннинг ёзган тафсири ҳамма кўринишда бир хил бўлиб, худди битта олим ёзганга ўхшайди.
🔹Ушбу тафсирнинг услуби ғоятда гўзал, қисқа ва ниҳоятда нозик иборалар билан баён қилинган. Суютий ҳам худди шу услубда, яъни кенгайтирмасдан давом эттирганлар.
🔹Ўзларининг маълум қилишларича,
тафсирнинг қолган ярмини 40 кунда, яъни Рамазон ойининг бошида бошлаб, Шаввол ойининг 10 чисида якунига етказганлар. Ўша пайтда у кишининг
ёшлари 22 да эди.
🔹Ёшлари 40 етганда фатво ва дарс бериш ишларини тарк этиб, ибодатга узилганлар ва китоблари таҳририга киришганлар. 911-ҳижрий сана, жума тонгида вафот этганлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEyhttps://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy