8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилдиБугун, Ўзбек миллий академик драма театрида халқаро миқёсда кенг нишонланаётган
Хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир маросими бўлиб ўтди.
Унда прокуратура органларида содиқ хизмат қилган фахрия аёллар, ҳозирда тизим обрўси ва давлатимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёл ходимлар, Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, Департамент ва Бюро мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб,
Бош прокурорнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Унда, бутун прокуратура органлари жамоаси номидан тизимда меҳнат қилган, шунингдек, бугунги кунда фаолият олиб бораётган барча аёлларни чин кўнгилдан муборакбод этиб, уларга барча эзгу-ниятларига эришишни, оилавий бахт ва саломатлик, ҳаёт йўллари ютуқ ва зафарларга тўла бўлишини тилаб қолинди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокларини маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун эл суйган санъаткорлар иштирокида “
Андишали Келинчак” спектакли намойиш этилди ва уларга байрамона кайфият бағишлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook