Dilmurod DO'ST | she'rlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Икр-фикрлар, у-бу, шу-шу дегандек...
Донат учун:
https://tirikchilik.uz/dil_dost
Мурожаат учун: @DilDostgaMurojaatBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Turkiston_mushoirasi

“VIJDON ERKI”

©️ Abdulhamid Cho’lpon she’ri

🎤
Dilmurod Do’st o’qidi.
🎥 Abdumannon Muhammad

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


"Fan" nashriyoti dan repost
“Qadrdon maktabimga” – Sizdan maktabingizga bebaho tuhfa!

📚
O‘zingiz o‘qigan maktabga kitob tuhfa qiling!

Sizni hayot yo‘lingizda ilm bilan quvvatlagan maktabingizni eslab, unga bebaho sovg‘a qilishni xohlaysizmi?
“Qadrdon maktabimga” loyihasi orqali siz o‘z maktabingizga ilm manbai bo‘lgan nodir kitoblar to‘plamini yuborishingiz mumkin!

Siz tanlang:
📖
30 ta badiiy asarlar
📚
18 ta tarixiy kitoblar
📕
50 ta tarixiy va badiiy kitoblar
📗
100 ta ilmiy-ommabop va badiiy kitoblar

✅ Kitoblar
maxsus qutida yetkaziladi
✅ Sizning
dil so‘zlaringiz maktabingizga nomа tarzida taqdim etiladi
✅ Yetkazib berish
bepul

💡
Maktabga bergan tuhfangiz – kelajak avlod uchun bebaho meros!

📩 Tez kunda buyurtma berishingiz mumkin

#QadrdonMaktabimga #KitobEhson #IlmgaHissa #FanNashriyoti


QORAQUSH dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АМИРҚУЛ ПЎЛКАН ИЖОДИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

БУГУН Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир, публицист ва таржимон Амирқул Пўлканнинг “Ижод нашр” нашриётида чоп этилган “Сен ойдай узоқсан, малагим” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда муаллифнинг шеърлари асосида тайёрланган ижодий ишлар бўйича танлов ғолиблари ҳам аниқланди.
1-ўрин Шаҳриёр ва Нозима Ҳабибуллаева жуфтлигига 10 000 000 сўм ва Муҳаммадали Ғаффоровга 10 000 000 сўм насиб этди.
Ғолиблар орасида сирдарёлик ижодкор, “Жадид” газетаси ходими Дилмурод Дўст ҳам бор

МУКОФОТ МУБОРАК, ДИЛМУРОД!


https://t.me/MuhammadaliAhmadUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“ШАРОБЛАР ИЧИЛДИ, ХУМ ҚОЛДИ, ЖОНИМ...”

Мансур Жумаев шеъри

🎥 Тасвир: Абдуманнон Муҳаммад
🎤 Ижро: Дилмурод Дўст

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


“Yoshlik” jurnalining 2024-yil dekabr soni qo’lga tegdi bugun.

“Yoshlik”chilarga rahmat bayram hazili uchun!


#Табрик

Бугун шоира
Наргиза Асадованинг туғилган куни!

Нaргиза опага баланд ижодий парвозлар завқи ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!


***
Йилларга соврилди
Эркнинг орзуси,
Не-не замонларнинг қатлиомида.
Кишани эскирмас ҳар ҳурнинг илло,
Сотқинлар сояси кезса ёнида.

Каллакланган толдек барқ урди замин,
Вақтнинг занжирида мўмин, суллоҳи.
Дунё терс кийса-да магар тўнини,
Лекин ўрнидадир девор қулоғи.

© Наргиза Асадова

@Dil_Dost


Ma’qul bo’lsa, munosabatingizni shu havola orqali o’tib bildirishingiz mumkin:
https://t.me/amirqulpulkan/596


Амирқул Пўлкан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Амирқул_Пўлкан_танловига

YUPANCH

✍🏻Amirqul Po’lkan she’ri.
🎙️Dilmurod Do’st o’qidi.

https://t.me/amirqulpulkan


#Табрик 🎉🎉🎉

Бугун шоир
Нажмиддин Эрматовнинг туғилган куни!
Халқ севадиган ва халқни севадиган шоир дўстимизга узоқ умр тилаймиз!


***
Эртамни ушоқдек сочдим ҳавога,
Бир кун кабутарлар териб ер ахир.
Кечам танга каби тушиб қолибди ,
Сичқонлар инига судраб кетгандир.

Бугунга сиғдирдим ишқни ва сени,
Изтироб ҳам сиғди, ҳижрон ҳам бунда.
Фақат ўзимга жой қолмади ахир,
Айт, энди яшайин қайси бир кунда?


© Нажмиддин Эрматов

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


Jadid.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

CHORLOV
Shahriyor Shavkat sheʼri

“Jadid” gazetasi jamoasi oʻqidi.


📱 HD formatda bu yerda


Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


ҲАР ЕРДА

Қайдаки, рақиб бор – рафиқ топилгай,
Қайдаки, таъқиб бор – тавфиқ топилгай,
Қайдаки, малъун бор – дардлари бўлсин,
Қайдаки, мардум бор – мардлари бўлсин!

Қайдаки, ифрот бор – тўғон тиларман,
Қайдаки, шаррот бор – имон тиларман,
Қайдаки, манҳус бор – қузғун шерикдир,
Қайдаки, номус бор – қасос тирикдир!

Қайдаки, мазлум бор – тарафдориман,
Қайдаки, маҳкум бор – нажоткориман,
Қайдаки, ғазо бор – ёргунман ўзим,
Қайдаки, Мусо бор – Ҳорунман ўзим!

Қайдаки, тошқин бор – банди бузилган,
Қайдаки, қочқин бор – қўлман узалган.
Қайдаки, зиндон бор – замондошиман,
Қайдаки, афғон бор – фиғондошиман!

Қайдаки, Машраб бор – дор унда ҳосил,
Қайдаки, ишрат бор – ўйнар азозил,
Қайдаки, ўзбек бор – ўзагим боғлиқ,
Кўксига тиғ ботса, кўксимда ўғриқ...

Қайдаки, иғво бор – урчийди қобон,
Қайдаки, ғавғо бор – эрк сўзи тобон.
Қайдаки, арзон бор – заргари йўқдир,
Қайдаки, сарсон бор – сарвари йўқдир!

Қайдаки, ифрот бор – тўғон тиларман,
Қайдаки, шаррот бор – имон тиларман,
Қайдаки, малъун бор – дардлари бўлсин,
Қайдаки, мардум бор – мардлари бўлсин!

©️ Шаҳриёр Шавкат

@Dil_Dost


#Табрик🥳🎉🎉🎉

Бугун юраги тоза йигит, юртнинг катта шоири Шаҳриёр Шавкатнинг туғилган куни!

Шоирга узоқ умр, баланд ижодий парвозлар завқи ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан!

Оиласи ва мухлислари бахтига ҳамиша омон бўлсин!

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


Orif Tolib dan repost
Nima uchun yoziladi?

Hajvchi adib Moris Safir bir yozuvchi bilan tortishib qoladi. Suhbatdoshi qizishib ketadi va gʻazabi qoʻzib:

– Siz, qadrdonim Safir, faqat pul uchun yozasiz, men esa faqat vijdon uchun yozaman, – deydi.

– Doʻstim, – deb javob qaytaradi Safir, – ikkovimiz ham oʻzimizda yoʻq narsa uchun yozamiz-da!

👉 Mashhurlar hayotidan

@oriftolib


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Manzil…

Dilmurod DO’ST

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


Тақдимотга келинг…


​​БРУНО
(“Йўл-йўл пижамали бола” фильмини кўриб)

Бруно, қизиқма ҳеч қандай сирга,
Коптогингни ўйна, арғимчоқда уч.
Ёки бекинмачоқ ўйнаймиз бирга
Кўзларимни юмдим, бир, икки, уч…

Энг сокин, энг хилват жойларга беркин,
Сени тополмасин искабтопарлар.
Эшитма ва кўрма, бу ҳаёт чиркин,
Англасанг отарлар ёки чопарлар.

Сен шундай яшагин, шундай беғубор,
Умрингни сарф этма асов қуюндай.
Бўғилма, кўксингга инмасин ғубор,
Шунчаки бу ернинг ҳавоси шундай.

Бруно, қарагин, осмон тип-тиниқ,
Учиб бораётир озодлик, ҳурлик.
Фақат анов қушнинг қаноти синиқ,
Жанубга етолмай қулайди шўрлик.

Бруно, қоқилма зулмат тунлари
Кўча чироқларин ёқиб қўяман.
Ҳушингни олмасин мазлум унлари,
Эгнингга кўзмунчоқ тақиб қўяман.

Энди эса ухла, кўзларингни юм,
Мен эртак айтаман бор меҳрим ийиб.
Сўнгра тушларингда йиғлайман юм-юм,
Рақамланган йўл-йўл пижама кийиб.
 
© Исломжон ҚЎЧҚОРОВ

@islomjon_ijodi


#Табрик🎉🎉🎉

Бугун курсдошим, ҳаммаслак, сирдош жўрам
Исломжон Қўчқоров туғилган кун.

Исломжон билан танишганимда (бундан 13 йил олдин) қандай бўлса, ҳалиям шундайлигича ўзини, кўнглини, меҳру оқибатга тўла юрагини сақлаб қол(ол)ган.

Пасту баланд ҳаёт йўлларида унинг ҳаётида ҳам ўзига яраша катта-кичик синовлар бўлди. Исломжон умр имтиҳонларининг баридан бошини баланд кўтарган ҳолда саломат ўта олди.

Исломжонни яқиндан таниганлар у муаммоларни айланиб ўтишни эмас, уларни жойида ҳал қилишни одат қилганини, ҳар қанча ёмонлик ёки панд берган дўсту ёрларга ҳам ҳамиша бирдек бағрикенглик қилишини, танишми ё нотанишми ҳаммага ёрдамга шай туришини яхши билишади.

Исломжон ўзини ўзи тиклаётган, ҳалол насиба, рост сўз билан ном қозонаётган ижодкорларнинг олд сафида туриб келаётир.
Дўстимга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман!

Гўзал ҳаёти ва ижоди нурга, файзга тўлаверсин!

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


Jadid.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

“Hurriyatdan va hamvatanlikdan bahra topmoqchi bo‘lsak, lozimki, o‘zimizdan bora-bora tadrijiy suratda askarlarimiz bo‘lsun, ul milliy askarlarimizni vazifasini, qiyofat va shaklini, libos va tarz maishatini o‘zimiz tayin qilurmiz”. 

Mahmudxoʻja Behbudiy


Bugun osoyishtalikda o‘tayotgan har bir lahzamiz ortida jadid bobolarimizning jonfidoligi yotibdi. 

Yurt osoyishtaligi yo‘lida jasorat ko‘rsatayotgan barcha yurtdoshlarimizga, xususan,
mard va jasur o‘g‘lonlarimizga  

14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni muborak bo‘lsin!

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Millatim iymondir…

Dilmurod DO’ST

Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter


#Эски_дафтардан

* * *
Бир пайтда, дунёнинг икки ерида,
Икки шоир ёзди, салкам бир хил шеър.
Фарқи-ки: бириси халқим деб ёзса,
Бири эса фақат ҳалқум, ҳалқум дер.

© Дилмурод ДЎСТ
Telegram | Facebook | You tube | Instagram | twitter

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.