Бир йил ўтиб: Ғазодаги Исроил тажовузнинг даҳшатли рақамлариҒазода уруш бошланганидан бир йил ўтиб, “Ат-Тариқ” ахборот портали Исроил тажовузи оқибатида кўплаб қурбонлар ва вайронагарчиликлар кўламини очиб берувчи даҳшатли статистик маълумотларни эълон қилди.
Фожиали йўқотишлар:
▪️
Қурбонлар: Маълумотларга кўра, 2023-йил 7-октябрдан ҳозирги кунгача Исроилнинг Ғазодаги тажовузи натижасида 47114 киши ҳалок бўлган, 113000 киши жароҳатланган.
▪️
Вайронагарчилик: Исроил Ғазога 95 000 дан ортиқ бомба ташлади, 200 000 та уй ва 250 000 дан ортиқ жамоат биноларини вайрон қилди. Сектордаги 37 та шифохона зарар кўрди ва фаолиятини тўхтатди.
▪️
Қочқинлар: Жанглар натижасида 2,3 миллион кишилик Ғазо аҳолисининг деярли барчаси уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
▪️
Болалар: Можародан олдин Ғазода 60 000 ҳомиладор аёл бўлган. Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фақатгина 55 минг нафарида муваффақиятли туғилиш қайд этилган. Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, Ғазода ҳар 10 дақиқада чақалоқ туғилади, аммо тоза сув, оддий тиббий ёрдам ва сурункали тўйиб овқатланмаслик туфайли янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш эҳтимоли ниҳоятда паст.
Исроил армиясининг йўқотишлари:
▪️
Ҳалок бўлган Исроил аскарлари: Исроил армияси 7 октябрдан бери 1752 аскарни ёқотгани ҳақида хабар беришди, улардан 256 нафари тўғридан-тўғри Ғазода ҳалок бўлган.
▪️
Яраланган аскарлар: 14 056 нафар Исроил аскарлари тўқнашувда яраланган. Ҳарбий амалиётлар давомида ҳар ой ўртача 1000 нафар ҳарбий жароҳат олди. Жароҳатланганларнинг 35 фоизи руҳий, 37 фоизи эса жисмоний шикастланган.
🧭 𝗔𝘇𝗶𝗺𝘂𝘁 𝗯𝗼ʻ𝘆𝗹𝗮𝗯