Postlar filtri


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга етиб борди

Ўзбекистон етакчиси ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/33040674

Kun.uz расмий канали


Ўзбекистон Халқ демократик партияси Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 1-Пленуми бўлиб ўтди.
Бу ҳақда "Данғара" газетасининг 4-сонида батафсил.








Gazetalar sharhi dan repost
#Тайинлов

Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан, Аслонов Шоҳидбек Фарҳодович Фарғона вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган “Янги Фарғона" - “Новая Фергана” газеталари таҳририяти бош муҳаррири этиб тайинланди.

Шоҳидбек Аслонов 1986 йилда Сўх туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда ЎзЛиДеП Сўх туман кенгашида бошлаган. ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” директори ўринбосари, “Маънавият” газетаси бўлим мудири вазифаларида фаолият олиб борган.

2015 йилдан 2020 йилга қадар Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори бўлган. 2020-2022 йилда АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇

https://t.me/gazetalar_sharhi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Ҳаво кечалари 0…+3 даража, кундуз кунлари +12…+15 даражагача илийди.

👉 https://kun.uz/kr/63297140

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
“Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарорида белгиланди.

👉 https://kun.uz/kr/40665791

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Шавкат Мирзиёев Малайзияга боради

Шавкат Мирзиёев 4–5 феврал кунлари Малайзияда бўлади. Расмий ташриф давомида мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, қўшма бизнес форуми ва бошқалар ўтказилади. Икки давлат ўртасида қўшма баёнот ва қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/50046473

Kun.uz расмий канали


Данғара тумани ҳокимлиги dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай қорақалпоғистонлик тадбиркорлардан бири Генжемурат Турдимуратов тажрибаси билан бўлишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Gazetalar sharhi dan repost
#tavsiya

Зиёлилар йиғилган бир даврада филология фанлари номзоди, адабиётшунос Олимжон Тошбоев шундай деб қолди:


«Газеталар шарҳи»ни ўқиб бормайсизларми? Ие, кўп хазинадан бехабар экансизлар-ку! Мен мунтазам кузатиб бораман. Кўплаб газета ва журналлар берилади у ерда. Марказий нашрлардан то туман газеталаригача. Ҳаммаси бор.

Тошкент курантининг сурати қўйилганми журналингиз муқовасига, Эшқобил Жўраевич? Ҳа, ана, айтдим-ку, ҳаммасини ўқиб борсангиз бўлади. «Таҳририятлар тақдим этган» деган изоҳ билан жойлаштирилади. Ишончли. Укажон, сен ўқийсанми «Газеталар шарҳи»ни, ҳа, ана, ёшлар билади-да!..»


«Gazetalar sharhi» канали орқали даврий босма нашрлар билан танишиб боринг.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi








Данғара тумани ҳокимлиги dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔷Данғара ахборот-кутубхона марказида “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳаси бўлиб ўтди.


Jamoatchilik nazorati dan repost
#jamoatchilik_nazorati

Одамларга ишониш керак!

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув ҳам бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим.

Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:
"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

©️ Журналист Мақсуд ЖОНИХОНОВнинг фейсбукдаги саҳифасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati




Kun.uz | Расмий канал dan repost
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор бўлиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шимолда пайшанба ва жума кунига ўтар кечаси ҳарорат –8…–13 даражагача пасаяди.

👉 https://kun.uz/kr/19158781

Kun.uz расмий канали

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.