♦️ТОРЧ инфекция.
Т.О.R.C.H. аббревиатураси ҳомила учун энг хавфли инфекцияларнинг биринчи ҳарфларидан пайдо бўлган:
🔹 Т (toxoplasmosis) — токсоплазмоз
🔹 R (rubella) — қизилча
🔹 H (herpes) — l-ll, l тип герпес
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov
Т.О.R.C.H. аббревиатураси ҳомила учун энг хавфли инфекцияларнинг биринчи ҳарфларидан пайдо бўлган:
🔹 Т (toxoplasmosis) — токсоплазмоз
Токсоплазмоз юқиши, одатда, мушуклардан (ифлосликлари билан алоқа қилганда), ифлосланган сув орқали, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмасликда ва озиқ-овқат учун ярим хом гўштдан фойдаланишда содир бўлади. Токсоплазмоз аломатларсиз кечиши ва ҳомиладорликни эрта даврларда тўхтатиши мумкин.🔹 О (other) — бошқа
Инфекциялар (гепатит Б, сифилис, хламидиоз, турли вируслар ва бактериялар келтириб чиқарадиган бошқа инфекциялар) Бу инфекциялар аломатларсиз бўлиши мумкин, аммо улар ҳомила учун жиддий хавф туғдиради. Масалан, ҳомиладор аёлда хламидиал инфекция бўлганда, чақалоқ муддатидан олдин туғилиши мумкин.
🔹 R (rubella) — қизилча
Вирусли касаллик бўлиб, у кўпинча соғлом одамга беморнинг акса уриши ва йўтали орқали юқади. Агар ҳомиладор аёл қизилча билан касалланган бўлса, бу инфекция ҳомила учун жиддий зарар етказиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорликни режалаштирганда қизилчага қарши иммунитет мавжудлигини таҳлил қилишингиз керак, ҳатто болаликда қизамиққа қарши эмланмаган бўлсангиз ҳам.🔹 C (cytomegalia) — ситомегаловирус инфекцияси
Ситомегаловирус билан касалланган одамларнинг аксарияти ҳатто уни сезмасдан ҳам инфекцияни бошдан кечиради. Ушбу инфекция ҳомиладорлик пайтида айниқса муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳомиладорликнинг тўхтатилиши ва чақалоқнинг муддатидан олдин туғилиши сабабларидан бири, шунингдек, мия, ўпка, жигар ва кўз ривожланишининг жиддий нуқсонларига олиб келади. Ситомегаловирус қон орқали, эмизиш орқали ва жинсий йўл билан юқиши мумкин.
🔹 H (herpes) — l-ll, l тип герпес
Касалликнинг қўзғатувчиси — l ва ll турдаги оддий герпес вирусидир. Вируснинг ll тури жинсий йўл билан юқади. Вирус юқганидан сўнг инсон организмида бутун умрга қолади.
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov