Шофирконда она 9 ёшли қизининг юзи ва баданларига қизиган капкир босди. ИИБ жиноят иши қўзғатган
Оммавий ахборот воситаларида вояга она етмаган қизнинг юзи, қўли ва танасининг бошқа қисмларига қизиган капкир босиб қийнагани ҳақида суратлар ва маълумот пайдо бўлди.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш олиб бориб, тезда расмий муносабатини билдирди.
Айтилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.
🔴 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир «капкири»ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда вояга қизалоқ туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
📌 Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан қизнинг онасига нисбатан жиноят кодексининг 126 (1)- моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борада қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.
📱 @Bukhara - Бухородаги энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!