"Очкочи"лар
Бадандаги пўстин сотиб,
Қадрдони, дўстин сотиб,
Гоҳ остин, гоҳ устин сотиб,
Очко олар "очкочи"лар.
Юзида нур-зиёси йўқ,
Дилда меҳргиёси йўқ,
Шайтонга эш, Худоси йўқ,
Очко олар "очкочи"лар.
Ҳўжайиннинг пойин ялар,
Оёқдаги лойин ялар,
Ҳатто, уят жойин ялар,
Очко олар "очкочи"лар.
Юзи ҳам бир, кети ҳам бир,
Кети ҳам бир, эти ҳам бир,
Бари сотқин — оти ҳам бир,
Очко олар "очкочи"лар.
Асли пастдир, насли пастдир,
Яхшиларга қасдма-қасддир,
Билмам, булар қандай касдир,
Очко олар “очкочи”лар
...Ўхшар охир замонига,
Қаранг миш-миш, ёлғонига,
Жой қолмади Усмонига,
Кўпайди-ей "очкочи"лар.
© Бобоқул Усмон
P.S.: Айниқса, охирги пайтда шунақа "очко"чилар роса кўпайди-да!
@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали