Bekobod Hayoti 24 — Бекобод хаёти 24


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бекобод шаҳри ва тумани, вилоят ва Республика ҳаётини ёритиб борувчи ахборот, маданий-маърифий телеграм канали.
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: 👉🏻 @Bekobodhayoti24bot
Реклама учун: 👉 @bekobodrek_24

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


2025 йил 1-апрелдан:

Барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

Индамадим🤬

@bekobodhayoti_24

602 0 10 2 11

#ДИҚҚАТ! #ҲУЖЖАТ #ЙЎҚОЛДИ!

Рисбоев Мусурмонқил номига расмийлаштирилган:
• Паспорт
• Ҳайдовчилик гувоҳномаси
• Пластик карточка
930 Кобальт автомобилининг техник паспорти

Шунингдек, ҳужжатлар билан бирга озгина нақд пул ҳам йўқолган.

Йўқотиш содир бўлган сана: 2025 йил 24 январь
Йўқолган жой: Жума намозидан кейин Зафр шаҳарчасидаги аптеканинг атрофида тушириб қолдирилган.

Ҳужжатларни топган фуқаролардан қуйидаги рақамга мурожаат қилишларини сўраймиз:
📞 +99894 727 3069

Суюнчи бор!
Ёрдамингиз учун олдиндан раҳмат!


Биз муаммони бартараф қилишга эмас, айланиб ўтишга ўрганганмиз! Дегани бўлса керак а?

Ўктам Нишонов

@bekobodhayoti_24


AKSIYA / SOMSA - BEK SHOXONA dan repost
Assalamu alaykum, Bekobod ahli! ⭐️

💖💖💖💛💛💛

Sizlar uchun ajoyib yangilik!

Bekobodda endi haqiqiy Jizzax va Kosa somsalaridan ta’tib ko’rish uchun:

・Jizzaxga borish,
・Bekobodda izlash,
・Uzoq yo’l bosib yurish shart emas! 🍽

Nimaga deysiz? ❓🤔

Chunki biz aynan Bekobod shahrida haqiqiy mazzali tandir somsalarini uyingizgacha yetkazib berish xizmatini yo‘lga qo‘ydik! 🆕


Endi xohlagan manzilda uydagidek tayyorlangan tandir somsalarni ta'tib ko‘rish uchun:

Shunchaki admin bilan bog‘laning:
@bek_shoxona_admin

Yoki quyidagi raqamga qo‘ng‘iroq qiling:
+998 99 602 54 64 📞



🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Tomchi somsa (mol go'shti) – 10,000 so‘m
Tomchi o'rta (qo'y go'shti) - 15,000 so'm
Jizzax somsa 500-600grlik (mol va qo'y go'shti) – 35,000 so‘m
Kosa somsa - 25,000 so'm
Kosa somsa (grami kattaroq) - 35,000 so'm

Mazali somsalarimizni hoziroq buyurtma qiling! ☺️

"BEK SHOXONA bilan uydagidek mazali!"

721 0 14 2 11

⚡️⚡️⚡️

Кимлар меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин?

➡️Бугунги кунда меҳнат стажига эга бўлмаган фуқаролар келажакда пенсияга чиқишлари учун иш стажига эга бўлишлари учун имконият яратилган.

💠 Бунинг учун иш стажи етарли бўлмаган (камида 7 йил) фуқаролар йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб, меҳнат стажига эга бўлишлари мумкин.

✅ Шунингдек, иш стажи пенсияга чиқиш учун талаб этилган иш стажига етмаган ҳолларда ҳам фуқаролар мазкур имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур имконият фақат ишламаётган фуқаролар учун татбиқ этилиб, улар ўзини ўзи банд қилиш учун рўйхатдан ўтиб ижтимоий солиқни тўлашлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

@bekobodhayoti_24


✅Sportning Gandbol turi bo‘yicha Bekobod tumanida U14 o'smirlar va o‘smir qizlar o'rtasida Toshkent viloyati chempionati musobaqasi bo'lib o'tdi

⚜Musobaqamizni tuman hokimi o‘rinbosari D.Mirzakulov ochib berib yosh sportchilarga ulkan zafarlar tiladi.

🤾‍♂O‘zbekiston chempionatiga saralash hisoblangan ushbu musobaqamizda, viloyatimizdan kuchli jamoalar aniqlab olinib, Respublika bosqichiga yo'llanma qo‘lga kiritdilar.

🏆Qizlar bahslarida:
🥇Bekobod tuman
🥈Ohangaron tuman
🥉Qibray tuman
🏆O‘g‘il bolalar
🥇Piskent tuman
🥈Ohangaron tuman
🥉Quyichirchiq tumanlari g‘oliblikni qo‘lga kiritdilar

🌈Chempionlikni qo‘lga kiritgan tumanimiz sportchilariga O‘zbekiston chempionatida ham ulkan zafarlar tilab qolamiz

@bekobodhayoti_24


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан чиқиб, яхшилик сари қадам ташлаш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

Тафаккур қилинг!


@bekobodhayoti_24


#NOTURAR JOY #SOTILADI
🚩 MANZIL: Bekobod shahar, Sirdaryo ko’chasi, Med sanchas ro‘parasi
🎯 MOʻLJAL: Bozorga yaqin.
777 zapravkaga yaqinida
🏫 XONALARI: N/A (noturar joy)
🧰 REMONTI: Yaxshi
🟢 SHAROITLARI: Hammasi mavjud
📌 QULAYLIKLARI: Hamma qulayliklar bor
💵 NARXI: Kelishiladi

☎️ TEL: +998 90 827 32 27


Бакиев Ҳусниддинга тегишли пластик карта топиб олинди

+998903379291

@bekobodhayoti_24


Ўзбекистонда энг кам ойликни ўқитувчи ва шифокорлар олмоқда

2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўзи ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этди (2023 йилда 4 млн 562 минг сўм бўлган). Ҳисоб-китобларда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақлари инобатга олинмаган. Акс ҳолда бу рақамлар сезиларли пасайиши мумкин эди.

“Фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган”, дея ҳисоботга изоҳ беради агентлик.

Ўтган йил январь—декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек Тошкент шаҳрида кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.

Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.

Иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (21,4 фоиз), Самарқанд (17,6 фоиз), Сирдарё (16,7 фоиз), Наманган (16,5 фоиз) ва Фарғона (15,1 фоиз) вилоятларида бўлган.

Ўтган йили қуйидаги соҳаларда ўртача ойлик иш ҳақи энг баланд даражада тўланган:

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 15,3 млн сўм;
Ахборот ва алоқа соҳаси — 13,1 млн сўм;
Ташиш ва сақлаш соҳаси — 8,1 млн сўм;
Саноат соҳаси — 6,4 млн сўм.
Мазкур миқдорлардаги иш ҳақлари ўртача ойликларга нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилган.

Йил давомида таълимда 3,6 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 3,4 млн сўмлик ўртача иш ҳақи тўланган. Ушбу миқдорлар бошқа соҳалардагига қараганда энг қуйи поғоналарда бўлиб, ўртача иш ҳақи даражасидан сезиларли паст.


⚡️Ҳомиладор ёки фарзандли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилади.

Шу билан бирга, ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олинади.

@bekobodhayoti_24


⚡️⚡️⚡️

❗️Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади

Қарор (ПҚ-21-сон, 23.01.2025 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️Унга кўра, Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✅ Жумладан:


📕 Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловларга рози бўлган ҳамда вазирликнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилинадилар.

📕Шунингдек,  давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:

▪️Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.

📕 Бундан ташқари, фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳамда махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловлар билан контракт тузишга рози бўлган ҳамда вазирликларнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинадилар.

📱 @Bekobodhayoti

Taxi  1313ni chaqiring va 20 dan ortiq maishiy texnikalardan biriga ega bo'ling


“Прописка” тизими бекор қилинди 

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди. 

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади. 

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади.

@bekobodhayoti_24


Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга  ҳамроҳ қилиб олинг!

Тафаккур қилинг!

@bekobodhayoti_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#тезкор #расман

Бу йилдан бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

‼️Радарларга энди камроқ тушинглар, бўлмаса ПРАВАНГИЗДАН махрум бўласиз.

@bekobodhayoti_24


“Прописка” тизими бекор қилинди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди.

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади

@bekobodhayoti_24



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.