💥Соя. 7-қисм.
Муаллиф: Чарос Хайитова.
-- Қизим, чиқа қол. Куёвим кутиб қолди.
Ойимни овозидан ҳаёлат оламим тим- тарақай бўлди. Нима бўлса булар дея, юрак ҳатлаб хонамдан чиқдим. Зинадан секин тушарканман, ойим билан сухбатлашиб турган йигитни кўриб жойимда тўхтаб қолдим. Менга тескари бўлиб тургани учун, йўзи кўринмасди. Мени ўз ўзидан ваҳима боса бошлади. Шоҳрух у билан учрашувга чиққанимни билса бошимга ёнғоқ чақса керак. Ўзи шундоқ ҳам, сени ҳамма нарсадан қизғонаман, деб ҳоли жонимга қўймайди. Ҳозир эса учрашувга чиқаябман.
-- Кела қол, Алия. Нега тўхтаб қолдинг?
Ойим менга гапираркан, Азиз деганлари мен тамон ўгирилди. Во ажаб, гўзал сўзи йигитлар учун мос келмасада унга бошқача таъриф беролмасам керак. Товба, ойим мендек ҳуниккигина қизига шундай чиройли куёв топади, деб ўйламагандим. Астағфируллоҳ, баъзан шунақанки, аҳмоққона ҳаёллар сўраманки... Нима бўлган тақдирда ҳам, ойим ҳатто дунёдаги энг келишган йигитни топсалар ҳам юрагим аллақачон банд бўлган. У ерда фақат Шоҳрухга жой бор бошқасига эмас.
Азиз билан қанақадир кофега келдик. Йўзма- йўз утирибмизу, аммо на ундан, на мендан садо чиқади. Келганимизга ҳам ўнбеш дақиқа бўлди лекин у менга, мен эса каттакон ойналар орқали ташқарига қараб ўтирибмиз.
-- Бирон нима ейсизми?
Секин гап бошлади. Товба, сўрарди эрта- индин. Аслида, менга нима? Тезроқ шу ердан кетгим келябди фақат.
-- Йўқ.
Қатъий такидладим.
-- Унда бирон нима ичасизми? Қаҳва, шарбат, сув..
-- Йўқ.
Тути қушдек битта гапни такрорладим.
-- Яхшигина қайсарманг денг. Шунча кундан буён хабар олмаганимга ҳафамисиз ёки?
Кулябди, мени ўстимдан кулябдими? Мени ёш бола билябди, шекилли...
-- Ҳали, мен нимадир дедимми? Аммо сизга гапим борлиги аниқ. Уни эса энди айтаман.
Учрашувга чиқишдан олдин ёдлаб олган гапимни айтишга киришдим.
-- Эшитаман, бемалол гапираверинг.
-- Бу тўй бўлмайди...
Негадир асабийлашиб бораябман.
-- Нега?
Бир туки ҳам қилт этмай савол берди. Гапимга тушунмади, шекилли.
-- Мени севган йигитим бор.
Мана энди нима дер экансан, Азиз жаноблари.
-- Шунга нима?
Йўқ, бу аҳмоқми? Ёки мени тушунмаябдими? Ахир унга ҳозир севганим бор дедим, қўғирчоғим эмас.
-- Сиз мени тушунмадиз шекилли?...
-- Йўқ сизни... Сени жуда яхши тушундим. Биринчидан бу тўй бўлади.
-- Нима?. Ҳеч қачон!
Жиддий бўлиб олиб, гапиришиничи буни. Ўзини ким деб ўйлаябди.
-- Онанг сенга катталарни гапини бўлмаслик керак деб ўргатмаганми?
Вой, ярамасе, ҳозир ақлдан озиб қоламан. Томи кетган буни. -- Сени, севганинг борми, йўқми, бу сени муаммоинг. Бу билан ишим йўқ. Муҳими, энди уни унутасан. Иккинчидан, сенга бир ҳафта ичида уйланишим керак эди. Лекин, баъзи сабабларга кўра тўй қолдирилди. Онам ҳозир касалхонада. Чиққандан сўнг тўй албатта қиламиз. Вазиятга қараб, тайёргарлигингни кўр. Учинчи...
-- Тўхтанг, тўхтанг. Сиз ўзизча нималар деб ташлаябсиз? Мен сизга турмушга чиқмайман. Қолаверса, Шоҳрух акамни ҳам унутиш ниятим йўқ. Мени, яхши тушундингиз деган умиддаман.
Шартта ўрнимдан турдим-да, ташқарига отилдим. Тўй булармиш, ҳеч қачон, бундай сурбетга эрга тегмайман. Менга фарқи йўқ дейдия. Унда менга фарқи бор, аҳмоқ.
Қўлимдан куч билан тортилгани учун бир қалқиб бегона қучоққа бориб тушдим. Жон ҳолатда унинг кимлигига қараб, Азиз эканлигини билдим ва ўзимни ундан ҳалос қилишга киришдим. Кошки буни фойдаси бўлса.
-- Учинчидан.
Қаҳрли кўзларини менга қадаб, қулоғим остига келиб, таҳдид қилгандек қупол оҳангда гапирди. -- Ҳеч қачон менга терс ўгирилиб кетма, ҳеч қачон!!!
-- Мени ҳам сенга кўзим учиб тургани йўқ. Онам сени нимангни ёқтирганини ҳам билмайман. Аммо уни сўзини ерда қолдирмайман ҳам. Агар қўлингдан келса, тўйни тўхтатишга ҳаракат қилиб кўр.