👑 Bekalar Uchun 💕


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


— Сиз нима деб тушунган бўлсангиз ўша деганим...
— Демак, борасиз. — хурсанд бўлиб кетди. Уятсиз, менга, акамга турмушга чиқинг дейдия ярамас.
— Майли бораман. Лекин ортиқча бирон нима десангиз... — дедим кўрсатгич бармоғимни ниқтаб. — ваъда бераман, ўзим сизни руҳий касалликлар шифохонасига қамаб қўяман. Ҳатто у ердан қочиб ҳам кета олмайсиз, Иброҳим тушундингизми?

— Бўлди, бўлди, тушундим. Ҳеч нима демайман. Агар бирон нарса десам, сиз қамаб қўймасингиздан олдин ўзим ўша ерга бориб ётиб оламан. Энди эса кўнглингизни ҳотиржам қилинг.
— Аниқми?
— Тиниқ... Бирон нима ичасизми? — деди ошхона томонга йўналиб.
— Малол келмаса қаҳва.
— Ҳозир тайёрлаймизда. — дея қаҳва тайёрлашга тушди.

Аэропортга келиб, келиши керак бўлган одамни кутаяпмиз. Бир соатдан ошиб кетди. Аммо у одам ҳали ҳам йўқ. Сабр косам тўлиб бораяпти. Иброҳим эса худди мен уни акасига турмушга чиқишга рози бўлганимдек қувончи ўзига сиғмай, тиржайиб турибди.
Ниҳоят Иброҳимнинг:
— Ана келдилар. — деганидан сўнг мен ҳам у қараган тарафга кескин бурилдим. Узоқдан қора кўзойнак тақиб олган, устида ўзига яраштириб кийган костюм шими, қулоғида телефонини тутиб, беғубор жилмайганча биз томон шаҳдам қадамлар билан келётган одам кўринди. Бизга яқинлашгани сари қиёфаси менга таниш кўринарди. Шубҳаларим тўғри чиқишидан қўрқиб, кескин Иброҳим томонга қарадим.
— Иброҳим, акангиз биз томонга телефонда гаплашиб келаётган одамми? — дедим ҳавотирланиб.
— Худди ўзи...
— Исми, исми нима акангизни? — ҳавотирим икки баробарга ошди.
— Ҳа исмини айтмабман узр. Исми Саид. — ў йўқ. Бу даҳшат. Наҳотки, Иброҳим Саидни укаси бўлса?! Аммо уни укаси йўқ эди-ку. Мана яна битта чигаллик!
— Саид, сизни туғишган акангизми?
— Нима уни танийсизми, Пари? — деди менга қараб.
— Йўқ. Шунчаки интернет саҳифаларида акангизга кўзим тушган эди. — дедим тутилиб. Бу вақтгача Саид келиб бўлди. Аввал Иброҳим билан қучоқлашиб кўришди. Кейин эса мени Иброҳим таништирди.
— Ҳа ака, танишинг бу сизга айтган психологим... — Саид менга қараган заҳоти ҳайратдан қотиб қолди ва:
— Орзу... — деди шивирлаб.
— А? Йўқ. Исми Орзу эмас. Пари...
— Йўқ. — деди бошини чайқаб. Сўнг мен томон оҳиста қадам ташлади. — Бу Орзу, Орзу... — ҳатто ўзимни жарликдан ташлаётганимда ҳам бунчалик қўрқмагандим. Ҳозир эса юрагим қинидан чиққудек бўлиб ураяпти.

«Шошма, Орзу... Сен унга ўзингни билдириб қўйишинг мумкин эмас... Бас, етар энди у ҳам томошабин бўлсин. Сен эса рўл ўйнайсан. Ана сенга интиқом алангаси қандай бўлади Саид Назаров! »

Ичимдаги махлуқ ундан қасос ол дерди. Аммо нима учун?
— Кечирасиз-у, мени ким биландир адаштираяпсиз чоғи... — ундан ўзимни олиб қочдим. У эса ҳайратланишда давом этарди.
— Тириксан.... Чиндан ҳам ҳаётсан... Ўлмагансан... Тириксан... Менинг Орзуйим. — шартта келдида мени бағрига босди. Қулоғимга ҳам шивирлаб, асабимни бузарди. — Ҳа бу сенсан. Севгилим мени.... — янада қаттиқроқ қучоқлади. Бўлди. Охири чидаб туролмадимда уни ўзимдан силтаб ташладим.
— Ҳей, нима жинни бўлганмисиз? Бу нима қилиқ? Мен ҳеч қандай Орзу эмасман. Мени исмим Пари. Эшитяпсизми мени, мен Париман! — дедим бақириб. Ўтган кетганлар бизга худди текин томоша кўраётгандек қарашарди.

— Ака, Англияга бориб келиб, эсингизни ўша ерга ташлаб келибсиз шекилли. — деди Иброҳим Саидни ўзига қаратиб. — Бу нима қилганингиз, Парини ўзи келишга зўрға кўндирган эдим. Энди ҳатто менга психологлик қилишдан бош тортмасайди деб қўрқаман. — Саид Иброҳимни гапларига ҳам парво бермай, фақат менга қараб турарди. Мен ҳам ундан кўз узмай қараб турардим. Ҳозирги ҳолатимизда тиллар эмас, кўзларимиз сўзлашарди. Бироз вақтдан сўнг ўзимни қўлга олиб Иброҳимга қарадим.
— Иброҳим, агар акангиз келган бўлса, балки энди кетсак. Нима дейсиз, яна бошқа беморларим ҳам мени кутиб қолишди.
— Ҳа, ҳа албатта кетамиз. Қани юринглар. — деди йўл бошлаб. Саид ҳеч бир сўз демасдан олдинга ўтиб олди. Биз Иброҳим билан орқада сукут ила кетар эдик. Бу сукутни Иброҳим бузди.
— Пари, хафа бўлманг. Акам шунчаки сизни бир қизга ўхшатиб юбордиларда. — деди оҳиста.


Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...


— Йўғэ, мени ҳеч қандай қизалоғим йўқ. Телефондаги овозлар эса чиндан ҳам болаларнинг овози. Чунки, опам меҳрибонлик уйида болаларга мусиқадан дарс беради. Табиийки, болалар бўлган жойда шовқин сурон ҳам бўлади. — Малак болаларни яхши кўргани учун айнан меҳрибонлик уйидаги меҳр ва эътиборга муҳтож болаларга мусиқадан дарс беришни истади.
— Ҳааа, мен бошқача тушунган эканман... — у ҳам жилмайди. Аммо бироз муддат гапирмай жим турди. Кейин эса: — Ростан ҳам турмушга чиқмаганмисиз? — деди менга сирли нигоҳлари билан қараб.

— Менга ишонмасангиз мана, унда қўлимга қаранг, — дедим никоҳ узуги тақиладиган бармоғимни кўрсатиб.
— Ана энди ишондим. — қўлимга бир нигоҳ ташлади.
— Ишонган бўлсангиз хурсандман.
— Пари.
— Эшитаман, Иброҳим. — дедим унга қараб.

— Севган инсонингиз борми?
— Бор.....эди, авваллари....
— Узр, ярангизни янгилаган бўлсам.
— Йўқ. Ҳавотир олманг. Ярамни янгиламадингиз. У ўлмаган тирик.
— Унда нега у билан ажрашгансизлар? — қизиқиб сўрашда давом этарди. Жавоб беришдан аввал чуқур ҳўрсиндимда кейин:
— Шунчаки, мен у учун ўлганман. — дедим кулиб. Иброҳим менга ҳайрат кўзлари билан қараб турарди.
— Орангизда ўлдига чиқарадиган нима бўлган ўзи?
— Мен учун у нарсалар, сабаблар унут бўлиб кетган.
— Жиддий муаммо эдими?
— Сиз ўйлагандан ҳам жиддий... — ўйга толганча сукут сақладим. Иброҳим менга бироз қараб турдида:
— Хоҳласангиз, мен сизни севгилингиз бўлишим мумкин. Қалай, таклифимга розимисиз? — деди бир кўзини сиқиб. Бу гапдан кейин ўзимни кулгудан тўхтата олмай кулиб юбордим. Мени кўриб Иброҳим ҳам чидаб туролмай кулиб юборди.
— Охирги пайтлар жуда ҳазилкаш бўлиб кетаяпсизми? Бу жуда яхши....
— Нима яхшиланаяпманми? — деди кўзини катта катта очиб.
— Хурсанд эмасмисиз?
— Йўқ.
— Ииийй нега?
— Агар яхшилансам, сиз билан бошқа кўриша олмайман.
— Ҳавотир олманг, сиздан ҳар доим хабар олиб тураман.
— Ҳар доим ёнимда бўлсангизчи? — кулди.
— Иброҳим, сиз яхшиланиш ўрнига ёмон аҳволга тушаяпсиз. — ўқрайдим.
— Бу сафар ҳазил қилганим йўқ. Чиндан ҳам ҳар доим шу уйда яшашингизни истайман. Албатта рафиқам сифатида эмас. Чунки ёшимиз тўғри келмайди.
— Унда ким сифатида?
— Келинойим сифатида...
— Аааа? — бу гапларни эшитган қулоқларимга ишонгим келмасди.
— Пари, биласизми, тўғрисини айтсам сизни ўз опамдек яхши кўраман.
— Хўш...
— Шу десангиз, мени бир акам бор.... Жуда яхши йигит. Ақлли, келишган, бизнесмен. Фақат ҳали уйланмаганларда.
— Нима мен акангизни уйлантириб беришим керакми? — нима деяётганини англаб, жаҳлим чиқди.
— Йўқ. Турмушга чиқишингиз керак...
— Иброҳим, хафа бўлманг-у, аммо сиз руҳий касалликлар шифохонасига ётишингиз керак экан. Мен сизга психологлик қила олмайман.
— Пари, илтимос гапларимни ўйлаб кўринг. Илтимос...
— Иброҳим, сиз жинни бўлаяпсиз. Нима энди акангиз экан деб турмушга чиқаверишим керакми? Йўқ бунақаси кетмайди.
— Пари, у ҳам сизга ўхшаб олдин севган...
— Нима бўлибди? Севган бўлса, бошқа одамни севган. Мени эмас.
— Пари...
— Жиминг Иброҳим, бошқа бу мавзуда гап очманг.
— Ҳўп, бошқа бу мавзу ҳақида гап очмайман. Лекин бир илтимосим бор эди.
— Қандай?
— Бугун акам чет элдан қайтадилар. Агар йўқ демасангиз мен билан бирга аэропортга кутиб олиш учун боринг. Илтимос.
— Йўқ.
— Пари, илтимос, буни неча ойлардан бери беморингиз бўлган одам қилаётган илтимосидек кўринг. Шунчаки мен билан чиқинг. Сиз ҳақингизда акамга жуда кўп айтганман.
— Нима, мен ҳақимда биладиларми акангиз? — кўзим чиқиб кетай дедия.
— Ҳа биладилар. Деярли барча суҳбатимиздаги асосий мавзу сиз бўласиз.
— Иброҳим, сизни миянгиз жойидами ўзи?
— Жойида бўлмаганида олдингизда турмас эдим.
— Унақага ўхшамаяпти.
— Пари, бир марта илтимос қилаяпман. Йўқ деманг.
— Қачон келадилар акангиз?
— Бугун 1 соатдан сўнг самолётдан тушадилар.
— Нима, бугунми?
— Ҳа бугун. Борасиз-а?
— Эҳ, Иброҳим, Иброҳим. Яқинда сиз мени жинни қиласиз.
— Бу бораман деганингизми?


🛍🛍🛑🛑🛑
🔔QIZLAJONLA SIZLA UCHUN
👍ZOR KANAL TOPTIM👍

#⃣🅰️🅰️🅰️🅰️🔠🅰️🅰️🅰️🅰️
𝗡𝗔𝗟𝗜𝗖𝗛𝗜 𝗗𝗘𝗧𝗜𝗦𝗞𝗜𝗬 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥
🔴1-QOL OPTOM KANAL📢
🔴OPTOM NARXDA DONAGA
🔴TOSHKENT SHAHARDA🔎
🔴YASHOVCHILA UCHUN🚨
🔴OLDINNAN TOLOV YOQ
🇺🇿OZBEKISTON BOYLAB 🌐
🔴DASTAVKA XIZMATI MAVJUD
🚜🚜🚜🚜🚜🚜🚜🚜🚜🚜🚜
🔴ENG ARZON ISHONCHLI
🔴TREDVIY LUX SIFATLI KIYIMLAGA☄️
🔢🔢 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️KETIVOTI🚨

❤️❤️❤️ TEZ ULANIB OLING✍️
  
📌Kanal linki bu yerda
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
➡️https://t.me/+lP71dAUN3LY5Y2I6
➡️https://t.me/+lP71dAUN3LY5Y2I6
➡️ https://t.me/+lP71dAUN3LY5Y2I6
🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼
⚠️Kanalga azo boling va pullaringizni tejab qoling💲


𝙃𝘼𝙉𝙐𝙈𝙆𝘼 𝙆𝙊𝙉𝙆𝙐𝙍𝙎 dan repost
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇#93


— У ҳозир қаерда?
— Ўзбекистонда...
— Ҳаммаси шуми?
— Қолганини билишингга ҳали бор...
— Шунақа де.... ҳммм.. — демак тириклигимни билмас эканда. Аммо нима учун бизни тинч қўйган экан? Ҳаммасини Малак билади. Менга эса энг асосий ҳақиқатни айтмаяпти. Майли кутаман. Қанча керак бўлса шунча.....

* * *


5 ЙИЛДАН СЎНГ.....


— Малак, Малак деяпман. Бўлақол, ишга кеч қолсам ваннани ичига сени бўктириб қўяман. — ҳар доим тонгда ҳаммом талаш қиламиз. У худди ишга кетишимдан олдин асабимни атай бузадиганга ўхшарди.
— Ҳозир чиқаман. Бироз сабр қилсанг, ҳеч нима қилмайди. — ҳаммомни ичидан туриб бақирди.
— Агар, беморни олдига кеч қолсам, ўрнимга психологлик қиласан. Эшитаяпсанми мени? — эшикни қаттиқ тақиллатдим.
— Мана бўлди чиқдим. Кир энди сен! — дея ҳўл сочларини сувини оқизиб чиқиб келди.

— Бугун чиқмайсан деб ўйлагандим. — эшикни қаттиқ ёпиб ичкарига кириб кетдим. Ювиниб чиқганимдан сўнг Малак иккимиз нонушта қилдик. Ойим билан дадам эса ишлари туфайли Нью-Йоркда қолишди. Биз ҳозир Ўзбекисондамиз. Мана орадан 5 йил ўтгач ўзим орзу қилган нарсаларга эришдим. Ўзим севган касб – психологликни эгалладим.

Ҳозирда шахсий клиникам бор. Ўзбекистондаги машҳур психологлардан бириман. Қабулимга ёзилган мижозларим ҳам талайгина. Айни пайтда мен тушкунликка тушиб қолган бир бемор йигитча билан шуғулланаман. Аҳволи жуда ёмон эмас-ку-я, лекин яхши деб ҳам бўлмайди. Мендан 5 ёш кичкина. Биз у билан худди яқин дўстлардек мулоқот қиламиз. Қисқаси иккимиз яхши чиқишамиз. Кун сайин унинг ҳам аҳволи яхшилана бошлаяпти. Нонуштадан сўнг унинг уйига йўл олдим.

Ниҳоят унинг манзилига ҳам етиб келдим. Уй қўнғироғини оҳиста чалдим. Беш дақиқа ўтар ўтмас, мен учун анча таниш бўлиб қолган қиёфа эгаси эшикни очди.
— Салом, Пари хоним. — ҳа яна бир нарсани айтиш ёдимдан кўтарилибди. Ўзимга таҳаллус қўйдим. Ҳақиқий исмим билан психологлик фаолиятини бошлашни истамадим. Агар ўз исмим билан психолог бўлиб танилганимда Саид бундан хабар топиши мумкин эди. У ҳақида айтадиган бўлсам биз Ўзбекистонга келмасимиздан аввал Англияга кетиб қолган экан. Мана 5 йилдирки у ҳақида бирор марта эшитмадим. Фақат интернет саҳифаларида уни бизнесменлиги тўғрисидаги баъзи бир хабарларга кўзим тушарди. Лекин эътибор бермасдим...
— Сизга ҳам салом, Иброҳим. — дедим жилмайиб.
— Марҳамат қилинг. — ичкарига таклиф қилди.

— Хўш, бугун нима ҳақида суҳбатлашамиз? — ичкарига кирдим.
— Менда бир таклиф бор. Қарши эмасмисиз?
— Қани айтингчи... - дедим хонадаги стуллардан бирига ўтириб.
— Бугун психологияга оид ҳеч қандай сеанслар ва тестлар ҳақида гаплашмайлик.
— Ия, бу нима деганингиз?
— Бу деганим бугунча психология оламидан ўз кундалик ҳаётимизга қайтиб, қисқа ҳам, узоқ ҳам бўлмаган лирик чекиниш қиламиз. Нима дедингиз? — деб жилмайди.
— Нима шунчалик психологиядан зерикдингизми, ёки аҳволингиз яхшиланаяптими?
— Аҳволим бир нави. Шунчаки сиз билан дилдан суҳбат қургим келаяпти. Эшитишимча психологлар билан қилинган суҳбат жуда бошқача ва ажойиб бўлар экан. Шунга мен ҳам фурсатни бой бермай, сиз билан дилдан суҳбат қуришни ният қилган эдим.
— Қаранг-а? — дедим қошимни учириб.
— Истамасангиз майли, мажбурламайман. — кайфияти тушиб кетди.
— Сизга йўқ деб бўлармиди?! Майли розиман. Нима ҳақида гаплашмоқчи эдингиз психологлар билан?
— Ммм ...ўзингиз ҳақингизда бироз гапириб беринг. Кейин эса мен.
— Мен ҳақимда нима билмоқчисиз? — жиддий тикилдим унга.
— Билмасам... Масалан, оилангиз ҳақидами, фарзандингиз ёки турмуш ўртоғингиз ҳақидами... Хуллас шулар ҳақида.
— Оилам ҳақида гапирадиган бўлсам, фарзандлардан иккитамиз. Опам ва мен. Фарзандим эса йўқ. Ҳали турмушга чиқмаганман.
— Наҳотки?! — ростманасига ҳайрон қолди.
— Ҳа. Сиз нима деб ўйлаган эдингиз?
— Сиз ҳақингиздаги тасаввурларим умуман бошқача эди.
— Яъни?
— Яъни мен сизни оилали деб ўйлаган эдим. Кичкинагина ва ширингина қизалоғингиз бор деб ўйлардим. Чунки, телефонда ким биландир гаплашаётганингизда тасодиф туфайли болачаларнинг овозини беҳосдан эшитиб қолардим. Шунинг учун сизни оилали деб ўйлардим. — бу гапига кулиб юбордим.


𝙃𝘼𝙉𝙐𝙈𝙆𝘼 𝙆𝙊𝙉𝙆𝙐𝙍𝙎 dan repost
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇#93


— Линда.... — миямга ва тилимга келган биринчи сўзни айтдим.
— Линда?
— У ким?
— У сени дугонанг, энг яқин дугонанг.
— С-са-ид-чи? — яна бир исмни айтдим.
— У ....у ...сенга... — тамом, жим бўлди. Ҳатто нафас олиши ҳам эшитилмаётган эди назаримда.
— Малак айтасанми? Ким у?
— У...у одам...
— Малак айтгин ким у?
— Телефонингдаги.. сен.. билан.. бир-га расм-га туш-ган йи-гит. — ичидан шу сўзларни зўрға чиқарди. Гапини тугатгунча жинни бўлиб қолай дедим.
— Нима? Телефонимдаги йигит Саидми?
— Ҳа.. — шивирлади.
— Ким эди у? Малак айт илтимос!
— Афсус буни айтишим мумкин эмас. Сен ўзинг эслашинг керак.
— Қачонгача давом этади бу ҳолат. Чарчаб кетдим ахир. Бир нарсани айтасан, иккинчисини эса йўқ. Мени ҳар гал чигал вазиятда қолдирасан. Малак, мен бундай яшашдан чарчадим! — чидаб туролмай унга ичимдагиларни тўкиб сочдим.
— Сабр қил, Орзу. Мана бир йил ўтди, баъзи нарсалар ёдинга тушди-ку. Яна озгина сабр қил. Албатта барини эслайсан. Илтимос Орзу, озгина сабр қил. — бағрига босди келиб.
— У... яхши одаммиди? — кутилмаган саволимга Малак эсанкираб қолди.
— Орзу, сен атай қилаяпсанми? — менга бежо кўзлари билан тикилди.

Малак ҳақ эди. Мен чиндан ҳам атай қилаётган эдим. Чунки, бари эсимга тушди. 19 ёшга тўлганимдан бошлаб ҳозирги лаҳзаларгача...
— Тушунмадим, нега атай қилишим мумкин? — ёлғон гапирдим.
— Орзу, сен уни... ёмон одаммиди, дединг.
— Ҳа, шундай дедим. Нима қилибди? — бошимни икки тарафга чайқаб, елка қисдим.
— У... Ўша сен айтаётган Саид ҳатто, ёмон одаммиди, дейишингга ҳам арзимайди.
— Нега?
— Чунки у ёмондан ҳам баттар. — ўзи билмаган ҳолда барча сирларини айтиб қўяётган эди. Мен эса бундан завқланардим. — Аслида ўша иблис.... — сотиб қўяётганини сезиб қолдими дебман. Лекин ундай эмас экан, бироз тўхтаб сўнг яна давом эттирди. — Ўша иблис бизга қанча ёмонлик қилганини сен ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсан.
— Тасаввур ҳам қила олмайман? — ўзимни худди ҳеч нимани билмайдигандек тутардим.
— Эсингдами, сенга баъзи ҳақиқатлар бор деган эдим?
— Ҳа эсимда.
— Ана ўшанда сенга ҳақиқатларни айта олмасдим. Энди эса баъзи бирларини айтсам бўлади.
— Яна қандай ҳақиқат?
— Хуллас, эшит. Саид аслида биз ўйлагандан ҳам хавфлироқ. Сен хотирангни йўқотганингда у биласанми нима қилди?
— Хўш...
— Сен жарликдан тушиб кетган кунинг....у шунчаки ўлишингни кузатиб турган экан.
— Нима? — Саид мен тушиб кетганимда «ОРЗУ» деб бақирганини аниқ эшитгандим. Лекин Малак айтаётган гаплар умуман бошқа.
— Ҳа, аслида у сени жарликдан ташлаб юбормоқчи бўлган экан.
— Малак, нималар деяпсан? — ҳаммасини билсамда бироз рўл ўйнашга тўғри келди.
— Орзу, буларни бари ҳақиқат. Товушинг чиқмай қолганидан кейин сени қутқаришни ўрнига мени ёнимга келди.
— Сабаб?
— Мени ҳаммасидан хабардор бўлганимни билар экан. У сени ўз хоҳишинг билан ташлаб юборганингни айтди. Мен бунга ишонмадим албатта. Ундан сен қаерда эканлигингни сўрадим. Борганимизда жарлик тубида сен йўқ эдинг. — кўзига ёш келди. — Ишонасанми, ўша вақтда Саидни ўлдиришга ҳам рози эдим. У ердан жуда ёмон ҳолатда қайтдим... Бир-икки кун ўтиб, сени кимдир топиб олибди, эшитишимизча тирик экансан. Телевизор орқали ҳаммага сен ҳақингда хабар беришди. Ўша лаҳзада мендан бахтли одам йўқ эди. Яқинларинг қўнғироқ қилиши керак бўлган рақамларга қўнғироқ қилдик. Улар сени шифохонадалигингни айтишлари биланоқ олдингга учиб борганимни билмай қолдим. Афсуски, сен бошинг билан жароҳат олганинг учун кома ҳолатига тушиб қолгандинг..... Саид эса... сени кўришга бир марта ҳам келмади.
Орадан олти ой ўтганида докторлар сени ўзига келмйди дейишган эди. Аммо мен бунга ишонмадим ва сени ҳаммага ўлганинг ҳақидаги маълумотни тарқатдим. Ўзим эса сени яширинча даволатишни давом эттирдим. Бу ҳақида Саид эшитиб бизларни тинч қўйди. Аммо аҳволи чидаб бўлмас даражага келганди. У... сени чиндан ҳам севаркан.
— Бўлиши мумкин эмас. Нима, Саид мени тириклигимни билмайдими?
— Умуман билмайди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi


💥Интиқом алангаси. 7-қисм.
Муаллиф: Музюрак.

Уч ҳафтадан сўнг Малак иккимиз 21 ёшга тўламиз. Қандай ажойиб. Эгизак опам билан туғулган кунимни Нью-Йоркда нишонлайдиган бўлдик. Ойим билан дадам ҳам мен шифохонадан чиққан кунимнинг эртасигаёқ Нью-Йоркга учиб кетишди. Биз ҳам Малак билан уларнинг ёнига борамиз. Мени қийнаётган нарса хотирамни қандай йўқотиб қўйганим эди. Яна телефонимдаги йигитнинг расми ҳам мени ўйлантирарди. У билан худди иккимиз яқин танишлардек кулиб, қувноқ кайфиятда ва ҳар хил чиройли жойларда расмга тушган эдик. Суратга тушган жойларимизни танир эдим, аммо уни ҳеч таний олмасдим.
Бугун бир нарсани эслагандек бўлдим. Тушимдаги сирли таъқибчимни юзи телефонимдаги йигитга ўхшаб кетарди. Секин асталик билан бари ёдимга тушишни бошлади. Аввал менга таниш бўлган йигитнинг қиёфаси кейин тўппонча, яна жарлик, қоя тошлар, шамол эсиши ва ....тупроқнинг нам ҳиди....
Англашимча мен жарликдан тушиб кетганман. Мени кимдир итариб юборган ёки ўзим тасодифан тушиб кетганман. Яна кимнингдир «Орзу!» деган бақириғини ҳам эсладим. Лекин у йигит ким эди. Ўша қоя тошларга тўла жойда айнан у ҳам мен билан эди. Буниси менга қороғу. Малак буни билади. Лекин менга ҳеч нимани айтмаяпти. Нима учун мендан ҳамма нарсани яширяпти? Уффф.... бошим ғовлаб кетди. Ақлимга ҳеч нимани сиғдира олмаяпман. Чигалликлар марказида қолиб кетдим... Эҳҳҳ...
— Тайёрмисан, Орзуйим. Тўртни кесадиган вақт бўлди. — ҳаёлларимни Малакнинг қувноқ товуши тарқатиб юборди.
— Тайёрман. — ойнадаги аксимга қараб жилмайдим.
— Унда кетдик. Ҳамма бизни кутяпти. — олдимга келиб қўлимни ушладида ўзи билан олиб кетди. Нью-Йоркга келганимизга тўрт кун бўлди. Бугун эса туғилган кунимиз.
Мана ниҳоят шамларни пуфлаш вақти келди....

1.... 2... 3....

ҲАППЙ БРИТҲДАЙ ТО WE!

Малак иккимиз бирга шамларни пуфлаб бир-биримизни қучоқладик.
Дўстларимиз билан ота онам ҳам бизни табриклашди. Дадам Малак иккимизга «Лехус» калитини совға қилдилар. Тўғриси буни кутмагандик. Ойим эса иккимизга бир хил бўйимиздан сал баландроқ турадиган катта тедй айиқчасини совға қилдилар. Бу йилги туғилган куним эсда қоларли бўлди. Ҳеч қачон бу кунни эсимдан чиқармасам керак....
— Эсимдан чиқармасам керак ....эсимдан чиқармасам керак. Эс-си-м-да-н чиқ-арм-асам ке-керак. — кўз олдим қоронғулашиб бошим чархпалакдек айланиб кетди. Ундан кейин эса эшитганим:
— Орзу яхшимисан? Сенга нима бўлди, ОРЗУ..... — шу ергача эшитдим. Қолгани эса қўрқинчли сукунат ва зулмат.
Яна ҳар галгидек қоронғу ўрмонда югуриб кетаяпман. Тинмай қочяпман. Таъқибчим эса мени қувлашда давом этяпти. Югуряпман... югуряпман... чарчадим.... Ерга йиқилдим. Узоқдан қиз боланинг майин овози эшитилди.
— Йўқ, Орзу, туришинг керак. Ҳозир тўхташни вақти эмас. Тур... тур ўрнингдан. Етиб олишига озгина қолди.... Ана етиб олди .....барчаси ТАМОМ..
— Йўқ..Тамом эмас ҳали тугамади. Йўқ. — дея кўзимни очдим. Қаршимда Малак йиғлаганча ўтирарди.
— Орзу, Худога шукр ўзинга келдинг. Нима бўлди ўзи, яхшимисан? — ҳавотирли нигоҳлари билан қўлимдан ушлаб юзига босди.
— Эсладим.... — жуда паст овозда шивирладим.
— А?
— Эс-эсимга тушди. Қандай шифохонага тушганим....
— Нима, эсладингми? Чиндан барини эсладингми?
— Барини эмас. Бир хил жойлар, воқеалар, гаплар эсимга келди. Барчаси таниш сўзлар. Менинг овозим. Кулишимнинг овози... Яна... — тўхтадим.
— Аҳволинг яхшиланаяпти. Чиндан яхшиланаяпти. Қандай яхши, Орзу сен эслаяпсан. Хотиранг тикланяпти. Ё Худойим бу рост бўлсай-а! — Малак қувноқ овозда мени юз кўзларимдан ўпиб тинмай йиғлаб қучоқларди.
— Хотирам .....тикланяпти... — дедим оҳиста.
— Ҳа сен эслаяпсан..
— Қаердаман?
— Шифохонадасан, ҳушингдан кетганинг учун ҳавотир олиб сени шу ерга олиб келдик.

— Шифохона... — яна жим бўлдим.
— Ҳозир мен докторни олдига бориб келаман. Аҳволинг яхши бўлса уйга кетамиз. Ойим билан дадам сендан ҳавотир олиб кутиб ўтиришибди.


Pullik kurslardagi ma'lumotlar endi tekin!

💡 Oilada turmush o'rtog'ingiz bilan chiqisha olmayapsizmi? Farzandlaringiz sizga bemehrmi? Ularning ko'nglini olishga qiynalyapsizmi?
Unda bu tavsiya aynan siz uchun!

🎙️ Oliy ma'lumotli pedagog, psixolog Nigoraxonim kanalida pullik kurslardagi ma'lumotlarni 3 kunlik bepul Marafon orqali bilib olasiz!

Aktiv obunachiga “Ma'shuqaning sirlari“ nomli kurs sovg'aga beriladi.

✔️ Ulgurib qoling:
https://t.me/+qckbUvcjO6o0NmYy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
4 ta Tuxum
200 gr shakar
200ml iliq sut
200gr eritilgan margarin yoki saryogʻ
2 osh qoshiq mayanez
Keragicha Un
Avvaldan qzib turgan gaz pechiga 30 daqiqaga 170 Cga jonatamiz

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔺Kerakli masalliqlar:

400 gr sut
5 ta tuxum
150 gr un
Tabga koʻra tuz
2 osh qoshiq saryogʻ
100 gr tovuq ruleti
1 bogʻ kok piyoz

🔺Tayyorlanishi:

Idishga tuxum, sut, tabga koʻra tuz,
Un va saryogʻ solib aralashtirib olamiz. Pergament qogʻoz solingan listga solib 180* gradusda 25 daqiqa davomida pishirib olamiz.
Piship chiqqan quymogʻimizni olib orqa tarafini aylantirib olamiz. Tovuq goʻshti ruletini parrak qilip toʻgʻrab quymogʻimizga joylap koʻkatlardan sepip, rulet shaklida oʻrab olamiz.
Ruletlarimizni kesib did bilan bezatib dasturxonga tortamiz.
Noodatiy nonushta retsepti tayyor, retsept yoqqan boʻlsa Nodirangizni duo qilishni unutmang.❤️

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


— Орзу, тайёрмисан кетадиган вақт бўлди. — дея хонага Малак кирди.
— Ҳа тайёрман. Кетишимиз мумкин. — ўрнимдан туриб қўзғалдим.
— Унда бўлақол. Сени келишингни ҳамма уйда интизорлик билан кутаяпти.
— Унда уларни куттирмаймиз. — шифохонадан чиқиб машинага жойлашдик.
Ҳаяжонланиб кетаяпман. Мени қандай кутиб олишар экан? Ичим қизиб кетяпти...
Мана ниҳоят уйга ҳам келдик. Ажойиб, келишим билан бошим узра ранг-баранг пуфаклар сочишди. Уйга кирганимда эса ҳамма ёқда мовий ва яшил атиргуллар! Хонамгача япроқлардан гилам тўшалган.
Хонага аста кирдим. Хона ичи ҳам ажойиб. Шифтда юрак шаклидаги ҳовуз қилиниб унга чироқлар ўрнатилган. Хонанинг марказида ётоқ жойлашган. Унинг тўғрисида эса катта телевизор. Девор ҳам ажойиб картинкалар билан тўлдирилган.
— Хонанг ёқди деган умиддаман. — ортимдан Малак кирди.
— Жуда хурсандман. Бирам ёқдики... — хона ўртасида айландим.
— Қайтганингдан хурсандман. — деди ётоғимга ўтириб.
— Мен ҳам... Малак, бир нарса сўрасам жавоб берасанми? — мен ҳам ёнига ўтирдим.
— Бемалол, сўра. — телефонимни олдимда экранда турган расмни кўрсатдим.
— Бу ким? Менга қандай алоқаси бор? — жим турибди. Натижа йўқ. — Психолог кўрсатган расмдаги бола ҳам шу эди. Малак, сендан сўраяпман, ким у бола менга?
— Биласанми, Орзу. — ийманиб сўзлашга тушди. — У йигит ҳақида ҳозир сенга айта олмайман.
— Нима учун?
— Ҳақиқатни билишинга анча вақт керак.
— Қанча?
— 3-4 йил.
— Шунча вақт нега керак?
— Ҳали ўзинга келганинг йўқ. Уни устига сен билмаган баъзи ҳақиқатлар пайдо бўлди. Менимча буларни кўтара олмайсан.
— Ҳақиқатлар... ҳақиқатлар... таниш сўз. Яна қандай ҳақиқатлар бор мен билмаган?
— Буни сенга айта олмайман. Уларни ўзинг эслашинг керак...
— Эслашим керак, эслашим... эслашим керак — кўзлармни юмиб эслашга ҳаракат қилдим.
— Орзу, илтимос сенга буни айтганим учун пушаймон қилдирма. Ўзингни зўрлаш орқали ҳеч нимани эслай олмайсан. Ҳали вақтлар ўтгани сайин бари эсинга тушади. Ўзингни мажбурлаш сенга ёмон таъсир кўрсатади.
— Уфффф... Жинни бўлиб қоламан ҳозир. Ҳўп, у йигит ким, мени танир эдими, яъни бизнинг алоқамиз қандай эди? — телефонимдаги расмлар файлидан ўша йигит билан тушган кўплаб расмларга кўзим тушди.
— Орзу, мени кечир, аммо сенга буни айта олмайман. — деб хонадан чиқиб кетди.
Яна ўз ҳаёлларим билан ёлғиз қолдим.
Ўша кундаги тушимни кўришда давом этардим. Фақат энди таъқибчим ниқобсиз эди. Аммо юзини илғай олмасдим. Малак айтганидек ўзимни зўрлашни бас қилиб, бутун эътиборимни ўқишга қаратдим. Орзуларимни амалга оширишга, келажакда тажрибали ва машҳур психолог бўлиб етишишни олдимга мақсад қилдим.

* * *

Давоми бор


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


— Шифохона. — деди қўлимдан ушлаб.
— Шифохонада нима қилаяпман?
— Биз сени ....сени бу ерга олиб келдик. — назаримда у гапиришни истамаётгандек эди. Шунинг учун уни қийнагим келмай бошқа мавзуга ўта қолдим.
— Ўзингизни менга таништиринг. Сиз кимсиз? Мен сизни танирмидим?
— Вой узр. Менинг исмим Малак — таниш исм. Жуда таниш. Қаерда эшитган эдим бу исмни? ...Менга бу қиз ким эди-я? Эгиз..ак ... О.пам ....Малак эди. Эсладим, аниқ эсимга тушди бу менинг эгизагим МАЛАК! — Мен сени....
— Эгизагимсан шундайми? — дедим гапини бўлиб.
У менга кўзларини катта катта очиб қараб турдида сўнг бақириб юборди.
— Наҳотки, эслаган бўлсанг! Чиндан ҳам эсингга тушдимми?
— Ҳа, оз-моз.
— Қандай яхши! Мени эсладинг-а, Орзу. Ишона олмаяпман!
— Малак бир нарса сўрасам майлими?
— Ҳа сўра. Нима истайсан? — менга яқинлашиб, қувонч тўла кўзлари билан қаради.
— Қачондан бери шу ердаман?
— Деярли 7 ойдан бери. — кайфияти тушиб кетди.
— 7 ойдан бери мен бу ерда нима қилдим.
— Кома ҳолатида эдинг.
— Қачон ўзимга келдим?
— Бир ҳафта олдин.... Ҳушингга келганингда ҳаммамиз хурсанд бўлган эдик. Аммо олдинга кирганимизда ҳеч биримизни эслай олмадинг. Бизни олдингдан ҳайдаб чиқардинг. Ҳеч кимни кўришни истамай, бақириб, шифохонани бошинга кўтарар эдинг... Кечагина ўзинга келиб, хонага кирган ҳамширани яхши кутиб олдинг. Аммо бизни ҳали ҳам эслай олмаётгандинг. Бугун эрталаб олдинга кирганимда яна аввалги ҳолатинга қайтдинг....
— Ҳммм, шундай де. Менга ўзи нима бўлган эди? — бу саволимга негадир жавоб бергиси келмай кўзларини олиб қочди. — Майли жавоб бергинг келмаса қийнамайман.
— Буни билиш сенга ёмон таъсир ўтказиши мумкин...
— Дам олсам қарши эмасмисан?
— Йўқ. Бемалол дам олавер. Мен ташқарида бўламан. Бирор нима керак бўлса чақирсанг шу заҳотиёқ олдингда бўламан.
— Раҳмат. — дедим жилмайиб. Малак эса хонадан чиқиб кетди. Мен ўз ҳаёлларим билан ёлғиз қолдим. Хотира йўқолиши ҳам ёқимсиз ҳолат экан. Қачон ҳаммасини эслайман.
Миямда эса психолог кўрсатган йигитнинг расми айланаверарди. Таниш кўринарди лекин, ҳеч эслай олмасдим...
Туш кўрибман. Бир ўзим қоронғу бўлганда ўрмон бўйлаб югуряпман. Бу оддий югуриш эмас. Мен қочаётгандим. Кимдир мени қувлаб келаётган эди. Кимлиги эса номаълум. Юзида қандайдир ниқоб бор эди... Тинмай мени ортимдан қувлаб югурарди. Мен эса ҳансираганча қочардим. Бирдан қадам товушлари эшитилмай қолди. Мен ҳам тўхтадим. Ортимга қарасам ҳеч ким йўқ. Ўрмон бўйлаб кўз югуртириб чиқдим. Ҳаммаёқ сув қуйгандек жим-жит. Энди ортимга ўгириламан деганимда қаршимда менга тахмиман 10 сантиметр масофада ҳалиги таъқиб қилаётган одам турарди. Қўрқиб кетганимдан бақириб юбордим.
Кейин эса елкамдан ушлаб кимдир исмимни айтди.
— Орзу, Орзу! Кўзингни оч. — кўзимни ҳам бақириб очдим. Қаршимда турган Малак эса қўрқиб кетди. — Нима бўлди?
— Туш... таъқибчи... ўрмон... қоронғулик.. — нима деяётганимни ҳатто ўзим ҳам тушунмасдим.

— Бўлди ўтиб кетди. Шунчаки туш кўрибсан. Тинчлан эгизагим. — бағрига босди мени. Мен эса ҳали ҳам тушимнинг таъсирида эдим.
Бир неча ойдан сўнг оилам аъзоларини таний бошладим. Улар секин асталик билан ёдимга тушарди. Энг қизиғи психологим менга кўрсатган расмлардаги инсонлар менинг яқинларим экан. Фақат ўша ёқимтой кулиб турган йигитни ҳали бери эслай олмадим. У ҳам атай қилаётгандек миямдан сира кетмасди. Ким ўзи у бола? Малакдан сўрасам жавоб бермасди. Охири ўзимни ҳеч нима бўлмагандек тутишга ҳаракат қилардим. Аммо ўхшамасди. Ҳаёлларим соҳиби айнан ўша кулиб турган ёқимтой йигитда эди...

* * *

Қандай ажойиб, менга бугун жавоб беришади. Ўтмишимни эслай олмасамда ҳозирги кунимни жуда яхши эслайман. Яқинларим ва дўстларимни ҳам. Мазза уйга кетиш. Қизиқ уйим қандай экан-а? Хонам-чи? Бари мен учун янгилик.
Бугун кетишимни ўйлаб Малак менга телефонимни берди. «Сенга керак бўлади бу телефон» деб. Аввалига қизиқмадим. Экранни ёққан эдим, кўзим беихтиёр мен ва мени олдимда турган бир йигитга тушди. Яхшилаб эътибор берсам у... Менинг ҳаёлларим соҳиби! Демак, у менинг яқиним. Нега унда уни шу пайтгача кўрмадим? Бир маротаба бўлса ҳам келмади. Қаерда экан-а, у ҳозир?


— Тинчлан Орзу, ҳаммаси яхши. Ҳозир докторни чақираман. — дея хонадан чиқиб кетди. Мени эса кўзимдан ёш аримаяпти. Бу одам ким ўзи? Мен кимман? Бу жой қаер? Жин урсин ҳаммасини! Чарчадим баридан. Сиқилиб кетаяпман. Бу ердан кетгим келаяпти. Шу ҳаёллар билан ўтирганимда хонага бир киши билан бир қиз ҳамда менга овқат олиб кирган қиз ҳам кирди.
— Орзу хоним, мени эшитаяпсизми? — деди оқ ҳалат кийиб олган киши.
— Ҳа. — бош чайқадим.
— Исмингизни биласизми?
— Йўқ. — яна бош чайқадим.
— Уйингиз, яқинларингиз, уларнинг исмлари, кимлиги ҳақидачи?
— Умуман билмайман...
— Тушунарли... Аҳволи мен ўйлаганимдан ҳам ёмонроқ. — ўзига ўзи гапириб, қўлидаги қоғозларга қаради. Кейин эса олдимга кирган қизга қараб:
— Мен билан юринг. Гаплашиб олишимиз керак. — дея хонадан чиқиб кетишди. Мени олдимга эса оқ ҳалат кийган қиз келиб:
— Хоним, уколларингизни оладиган вақт бўлди. — деди. Унга қараб турдимда кейин
— Қанақа укол? Нима у? — дедим.
— Илтимос қўлингизни беринг. — қўлига узун, бир учида игнаси бўлган нарсани олдида менга қаратди.
— Оғримайдими? — дедим қўрқиб.
— Йўқ. Тезда ўтиб кетади. — жилмайганча қўлимга ҳалиги игнаси бор нарсани тиқди.
— Аййй.... — оғриб кетди.
— Сабр қилинг. Ҳозир ўтиб кетади. — игнани қўлимга улаб қўйди.
— Мен қачон уйга кетаман?
— Доктор аҳволингиз яхшиланганини айтганда.
— Қачон яхшиланади аҳволим? — сўроққа тутдим уни.
— Вақт керак.
— Қанча?
— Хотирангиз бироз бўлса ҳам қайтгунича.
— Хотирам қайтгунича?.... — демак хотирамни йўқотган эканманда. Энди у қачон қайтади? Бу номаълум.
— Ана бўлди. Энди дам олишингиз мумкин. Кейин эса психолог билан сеансингиз бор. — дея хонадан чиқиб кетди.
— Психолог билан? Таниш сўз. Олдинлари психолог бўлишни орзу қилардим. Орзу қилардим! Эслаяпман орзуларимни. Психолог бўлмоқчи эдим. Яна коинотни сайр қилишни ҳам орзу қилардим.

Коинот ...сайр ....орзу.. Исмим... мени исмим Орзу. Қандай ажойиб бари секинлик билан эсимга тушаяпти. Бу кетишда тез орада бу ланъати жойдан уйимга кетаман.
— Салом, Орзу хоним. —эшикдан хонага бир аёл кириб келди.
— Салом. — у билан самимий сўрашдим.
— Мен сизнинг психологингиз Малика Баҳромовна бўламан.
— Танишганимдан хурсандман. Мен эса Орзу...
— Сиз эса Орзу Нуралиевасиз. — жилмайди.
— Орзу Нуралиева, Орзу Нуралиева.... — ёдимда қолиши учун такрорладим.
— Хўш сеансни бошлашга тайёрмисиз? — қаршимдаги стулга ўтирди.
— Ҳа албатта.
— Унда сизга ҳозир бир нечта суратларни кўрсатиб чиқаман. Сиз эса уларда нима тасвирланганини айтасиз.
— Ҳўп. — сумкасидан бир нечта расмларни чиқариб менга кўрсатди. Мен уларни тасвирлашни бошладим. — Бу расмда бир аҳил оила тасвирланган.
— Яхши. Бунисидачи? — кейинги расмни кўрсатди.
— Бунда менимча уч дугона бўлса керак. — расмдаги бир-бири билан қучоқлашиб турган икки бир-бирига ўхшайдиган қиз ва яна битта кўпроқ бошқа ерликларга ўхшайдиган қиз тасвирланган эди. Улар қувноқ ҳолатда кулиб туришар эди.
— Жуда яхши. Бу расмдачи? — кейинги расмда бир ёши каттароқ эркак ва ёши каттароқ аёлнинг сурати бор эди.
— Булар менимча ота ва она бўлса керак. Яна бир бирини севувчи жуфтлик. — дедим.

— Ажойиб. Мана бу расмдачи? — шу расмни кўрсатиб бекор қилган эди. Расмда бир бўйи узун тахминан 24-25 ёшлар атрофидаги ёқимтойгина кулиб турган йигит тасвирланган эди. Унга қараб турар эканман, бошим ўзидан ўзи оғришни бошлади. Жавоб бермадим. Психологим ҳам буни сезиб, расмни туширди.
— Менимча бугунга шу етади. — деди расмларни сумкасига жойлаб. — Сиз билан эртага кўришамиз. Тезроқ соғайиб кетинг, Орзу хоним. — дея хонадан чиқиб кетди. Мени миямда эса у кўрсатган охирги расм ўрнашиб қолиб ҳеч тинчлик бермасди.
Шу хаёлларим билан ўтирар эканман, олдимга бояги қиз кирди.
— Орзу, кирсам майлими?
— Майли. — дедим шивирлаб. У хурсанд бўлганча қаршимга келиб стулга жойлашди.
— Анча яхшимисан?
— Ҳа яхшиман. Бу қаер ўзи? — атрофга аланглаб фақат оқ рангдан иборат бўлган хонани кўрдим.


— Ҳа тўғри. У сенга умуман ўхшамайди. — кулди у ҳам.
— Нимани кутаяпсиз?
— Тушунмадим?
— Саволимга жавоб беринг ёки қисман тугалланмай қолган ишингизни ниҳоясига етказиб қўйинг.
— Ўлдиришимни истайсанми?
— ...............
— Мен эса йўқ. Аммо ўзинг айтганингдек шунга мажбурман.
— Мен тайёрман.
— Жинни бўлаяпсанми?
— Қисман. Хўш, сиз тайёрмисиз? — тўппончани унга узатдим.
— Йўқ. Тайёр эмасман. — қўлимдагига бир қаради лекин олмади.
— Бу ерни танидим. — тўппончани туширдим.
— Айтдим-ку, сендан ҳеч нимани беркитиб бўлмайди деб.
— Уйни аслида сиз ўзгартиргансиз-а, шундайми?
— Шундай...
— Портрет қаерда?
— Бошқа уйда турибди.
— Сизни ёмон кўраман.
— Мен эса сени жонимдан ҳам ортиқ севаман.
— Севманг.
— Нега ?
— Ўлганимдан кейин қийналишингиз мумкин...
— Балки ўлдирмасман.
— .........
— Яна ким билади?
— Малак....
— Қолганларчи?
— Улар билишмайди. Малакга ҳам кеча айтдим.
— Ҳммм ....шунинг учун ўзгариб қолган эканда.
— Сездингизми?
— Дарҳол.
— Меничи?
— Сени анчадан бери билардим. Аммо мен ҳақимда билишинг ҳаёлга ҳам келмаганди. Демак қаердадир ўзимни сотиб қўйибман ...қаерда экан-а? Мабодо сен билмайсанми?
— Йўқ. Қачонгача кутмоқчисиз энди?
— Чиндан ҳам ўлгинг келаяптими? — менга бурилиб қўлимдаги тўппончани олди.
— Йўқ. Аммо ота онамни соғиндим, уларни кўргим келаяпти.
— Мен ҳам оиламни соғинаяпман. Ҳар доим соғинаман... — чуқур ҳўрсинди.
— Хоҳлайсизми, сизга ёрдам бераман.
— Қандай?
— Оддий. Мени ўлдиришга назаримда қийналаяпсиз. Мен эса буни осонлаштираман.
— Нималар деяпсан?
— Мана шу жарликдан ўзимни ташласам кифоя. Тамом. Мен йўқ бўламан. Сиз эса қўлингизни мени қоним билан булғамайсиз.
— Орзу, сен ростан ҳам жинни бўлибсан...
— Йўқ жинни бўлмадим. Шунчаки сизни ўйлаяпман. Мени ўлдирсангиз виждон азобидан қийналишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам ўз хоҳишим билан.....
— Ҳеч қачон! Эшитаяпсанми ҳеч қачон бунга йўл қўймайман.
— Афсус, кечикдингиз..... Алвидо.... — жарлик томон ўзимни итардим.

«Ўлим.... Мавҳумлик, йўқликни билдирарди мен учун. Инсонлар ўлганида бу дунёдан узилиб, нариги, боқий дунёга боғланишларини кўз олдимга келтириб тасаввур қилардим. Авваллари.... Аммо, ҳозир бу ҳолат ўзим билан содир бўлаяпти. Уни шунчаки тасаввур эмас балки ҳис қиляпман ҳам. Ўлимим ким учундир қайғули, ким учундир қувончли хабар бўлади. Айнан мен учун эса.... қувончли. Чунки ота онамни кўраман. Мен ўлишимдан жуда хурсандман. Негаки Яратган Эгам яхши кўрган бандаларини ёнига эртароқ чақириб олар экан. Мен ҳам Аллоҳнинг яхши кўрган бандалари сафида бўлганимдан миннатдорман. Тақдиримдан, ҳаётимдан, яшаган умримдан розиман... »

Жарликдан пастга қулаб борар эканман, Саиднинг фарёди қулоғимни ларзага соларди. Уни тушунаман, қийин бўлаяпти. Аммо бу сохта севгиси кун келиб сўнади. Кўзини интиқом алангаси кўр қилиб қўйган эди. Мен ўлганимдан кейин балки бу пардани олиб ташлар. Ёки йўқ..

Ва ниҳоят ерни ва ўлимни ҳис қилишимга озгина қолди.... Аммо ердан бошқа нарсани ҳис қилмаяпман. Йўқ ростан ҳам ҳис қилмаяпман. Мен ўлмадимми? Наҳотки тирик қолган бўлсам? Ишонгим келмаяпти. Ўлмаган бўлсам демак тирикман. Қанақасига тирик қолишим мумкин?
Эслай олмаяпман. Ҳеч нимани эслай олмаяпман. Наҳотки хотирам..... Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас йўқ. Унда ким мени қутқарди. Балки нариги дунёдадирман? Балки ойим билан дадам мени у дунёдан ўзларининг дунёсига олиб келишгандир.

* * *

— Орзу, Орзу мени эшитаяпсанми? — кимдир олдимга кирди. — Овқтланадиган вақтингиз бўлди, Орзу хоним. Кел менга қара, — олдимга ўтирди.
— Сиз, кимсиз? — ўзимни ундан нари олдим.
— Орзу илтимос, ундай қилма. Овқатланиб ол. Кейин дориларни қабул қилишинг керак. Илтимос бир қошиқ бўлса ҳам ич.
— Мен сизни танимайман. Сиз кимсиз? Нега бу ердасиз? Қўлингиздаги нима? Мен қаердаман ўзи? Кетинг, мени ёлғиз қолдиринг. Сизни кўришни истамайман. Чиқинг, кетинг хонадан! — бақириб, жазавага туша бошладим. Унинг қўлидаги овқат идишини итариб юбордим. Натижада ҳамма жой ифлос бўлди. У қиз эса менга:


— Тушунарли....
— Мен энди тартибли бизнесменлардек мажлисга кеч қолмасдан бора қолай. Юринглар сизларни ҳам ташлаб ўтаман. — эшикка йўналди.
— Керак эмас, машинада келган эдик. — деди Малак.
— Унда майли. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. — таҳдидли гапирди.
Ҳеч нима демасдан уйдан бирга чиқдик. Малак иккимиз машинага ўтирдик. Уйга келгунимизча Малак бир оғиз ҳам гапирмади. Мен ҳам ҳеч нима дея олмадим.
Малак ўзи айтганидек дугонасиникига кетди. Мен эса ажалимни қўнғироқ қилишини кутиб ўтирибман.
Бироз муддат ўтгандан сўнг жаноб Саид қўнғироқ қилди. У келгунга қадар устимга жинси шим билан қора футболкамни кийиб тайёр бўлиб турдим. Келганида оёғимга красовкамни кийиб олдига чиқдим. Машинага ўтиришим билан ҳайдаб кетди.
— Саид, қаерга кетаяпмиз? — менга нотаниш бўлган йўллардан қаергадир олиб кетаётган эди.
— Бир жойга... — йўлдан кўз узмай жилмайди.
— Бир жой? Малакга шаҳар айланамиз дегандингиз шекилли?
— Тўғри деган эдим. Лекин режалар ўзгарди.
— Шаҳар айланмаймизми?
— Йўқ.
— Нега?
— Сабаби бор...
— Қандай?
— Борайлик кейин айтаман.
— Майли сабр қиламан. Барибир ҳам айтмайдиганга ўхшайсиз. — жим кетдим.
Машинадан тушганимизда қандайдир қоя тошли жойларга тўла бўлган тепалик томон юрдик. Бир икки марта қоқилиб ҳам кетдим. Кейин Саид қўлимдан маҳкам ушлаб манзилгача олиб борди.
— Мана келдик. — деди хурсанд бўлиб. Атрофга алангласам таниш жой. Қаерда кўрганман-а, бу ерни қаерда?........ Ҳа, эсадим! Саидникида кўрган расмдаги жарлик. Худди ўзи. Баланд эмас-ку-я, лекин қўрқинчли. Сал яқинлашгандим, Саид қўлимдан орқага тортди.
— Орзу, нима қилаяпсан, тушиб кетишинг мумкин ахир.
— Қўрқманг, итариб юбормагунларича тушиб кетмайман. Уни устига баланд эмас-ку. — дедим янада яқинлашиб. Силлиқроқ ва текисроқ тошни устига ўтириб, оёғимни пастга осилтириб олдим. Саид менга жиннига қарагендек қаради-да кейин у ҳам олдимга келиб жойлашди. Сўзсиз атрофни кузатганча жим ўтирардик. Токи мени кўзим Саидни камарида жойлашган тўппончани кўриб қолмагунча..... Секин унга назар ташласам атрофга қараганча жим ўтирибди. Шу онда унинг мақсадини тахмин қилиб этим жунчикиб кетди. Наҳотки, Малакни, ойим билан дадамни кўра олмасам?.... Қандай хатога йўл қўйдим-а? Нега у мени бу ерга олиб келганини ҳам англадим. Аввал отиб, кейин мана шу жарликдан ташлаб юбормоқчи.... Айтишга осон, аммо буни ҳис қилиш, ўлим билан юзлашиш қийин ...эмас мен учун. Чунки, ўлимдан қўрқмайман. Минг хато бўлса ҳам ўлим ҳақ. Ҳеч ким бу дунёда абадий қолмайди. Бу олам, дунё, коинотимизнинг ўзгармас қонуни......
— Саид. — дедим аста.
— Ҳа.
— Сизга бир савол берсам майлими?
— Майли.
— Мени севасизми?
— Албатта.
— Яхши. Унда айтинг-чи, мабодо шундай вазият бўлиб қолганда нима қилардингиз?
— Очиқроқ гапир. Қандай вазият?
— Тасаввур қилинг: сизга мени ўлдиришни буюришди. Аммо сиз мени ...севасиз. Лекин шунга мажбурсиз. Ким учундир мени ўлдириб интиқом олишни сизга буюришган. Сиз нима қилардингиз? — дедим қувноқ овозда. Аммо ич ичимдан тўкилиб кетаётган эдим. Саид бир муддат сукут сақлади. Кейин:
— Яна нималарни биласан? — деди жиддий оҳангда.
— Янами? — тезкорлик билан камаридаги тўппончани юлиб олдим. — Мана бу ҳақида ҳам биламан. Қалай, қойилмисиз? — бир қошимни қоқиб, унга жилмайдим.
— Тасаввур ҳам қила олмайсан, браво.
— Яна биласизми нимани биламан? Аслида ...кимлигингизни. Ҳеч қандай бизнесмен эмаслигингизни ҳам. Кейин уйни сиз портлатиб юборганингизни ҳам тахмин қилаяпман.

— Ҳмм ..сендан ҳеч нимани яшириб бўлмас экан.
— Афсуски шундай....
— Мендан қўрқмаяпсанми? — деди менга қараб.
— Умуман....
— Чинданми?
— Ҳа.
— Ростан ҳам сенга қойилман. Ҳеч нимадан қўрқмаслигинга яна бир бора амин бўлдим. Тасанно, Орзу хоним...
— Мен ҳам ўзимга қойилман.... — бирдан кулиб юбордим.
— Нима бўлди?
— Малакни ўйлаяпман. У мени ўрнимда бўлганида аниқ ўлдиришингизни кутиб ўтирмасди. Қўрқувдан юраги ёриларди уни.


💥Соя. 11-қисм.

Муаллиф: Чарос Хайитова.


Мени эса бу сўзлардан кейин уни таниб баттар кòзим олайиб кетди. Шошиб ўрнимдан тураман деб деразани токчасига бошимни ўриб олдим камига. Полга думалаб тушганимни айтмайсизми. Бунча палакат бўлмасам. Уф белим зирқираб оғриябди.

-- Сен бу ерда нима қилябсан?
Оғриётган белимни уқалаб, қайта деразадан қараб, асабий бақирдим.
-- Бошимни қотирмай пастга туш. Бўлмаса ҳозир ҳаммани уйғотиб йўборасан.
Ҳих, ҳозир у буйруқ бераябдими, менга? Ким бўлибди, менга буйруқ берадиган. Йўқ, ўзи унга бу ерда нима бор?
-- Ҳозироқ кетсанг ҳечким уйғонмайди.
Зарда қилдим.
-- Шу узун тилингни озроқ тийда, пастга туш. Сенда гапим бор. Шу ҳолатда бир-биримизга бақириб гаплашмасак керак.
Кесатди. Оҳангидан эса жаҳли чиқаётгани сезилиб турибди. Лекин менга нима? Жаҳли чиқса бурнини тишласин.
-- Гаплашгани ярим кечаси келадими? Яна огоҳлантирмасдан.
-- Қарангга. Нима капутарни оёғига хат ёзиб, жунатишимни кутганмидинг? Сен эмасми, мени рақамимни блоклаб қўйган.
Шу пайт мийям ишлаб кетиб, уни блоклаганим ёдимга тушди. Умуман ҳаёлимдан кўтарилган экан. -- Яхши, гап таъсир қилмайди, дегин. Ҳим, унда нима ҳам дердим. Ўзим чиқаман.

-- Бўлди, тўхта.
Шошиб қолдим ҳаракатидан. -- Ҳозир тушаман.
Шу билан суҳбатимиз мен оёқ ўчида юриб пастга тушгунимча якунланди. Бошқа вақт бўлганда, нима дейишидан қатъий назар ундай қилмасдим. Аммо Азиз билан очиқчасига гаплашиб олишим керак эди ва бу қулай фурсатга ўхшайди.
-- Сизнинг ҳам тўрткўз кўзларингизни кўрадиган кун бор эканку.
Қорамни кўриши билан чақиб олди ва мен энг нафратланадиган сўзни айтиб.
-- Гапни бурмай, мақсадга ут. Нима керак сенга?
-- Ҳой, ҳой тилингга жуда эрк бериб йўбормаябсанми?
Ҳатто шу ҳолатда ҳам унинг қалин қошлари бир жойга йиғилгани сезилди. Чуқур нафас олдим. Жаҳл қилади ўзича. Пишириб е, уша асабларингни.
-- Нега келдинг?
-- Нима мумкин эмасми?
Орамизда уч қадамлик масофа бор эди. У бўлса икки қадамга қисқартирди. -- Ахир яқинда эринг бўламан.
-- Ҳа ўзинг ҳам эътибор бердингми? Бўламан, деябсан. Бўлдим, эмас. Шундай экан, орзуга айб йўқ дейманда, сен билан хайрлашаман. Чунки ҳеч қанақа тўй бўлмайди. Мен буни истамайман. Сиз ҳам, сизни ёмон кўрадиган қизга уйланишни истамасангиз, мени ҳаёлингиздан чиқариб ташланг...

Қанчалик кулгули гап айтдим, билмадиму. Азиз сўзларимни тинглаб мириқиб кулиб олди. Мен қовоғимни уйганча кузатиб туравердим.
-- Ҳали ҳам поччангни ишқида юрибсанми, дейман.

Ва ниҳоят кулгудан тўхтаб чақиб олди. Ҳатто бошқасини севишим ҳақида билар экан, нега менга уйланмоқчи?
-- Ҳа поччамни ишқида ўлиб, тирилиб , юрибман. Гапинг борми?
Бу фойдамга ишлашига умид қилиб, ҳақиқатни тан олиб қўя қолдим.
-- Етарлича сенладинг. Энди бас қил. Сенсирама мени.
-- Сизлашим учун сабаб борми?.
-- Албатта бор, пакана.
Мазахлаб яна кулиб юборди. Биринчи учрашувда қовоғидан қор ёғар эди. Қойил, ҳозир куйдирилган калладек, оғзи қулоғида.
-- Сен мирза текар бўлсанг, айб мендами?
-- Тилингга эрк берма, дедим.
-- Бераман. Ҳоҳлаганимча гапираман. Тилимга ҳужайин эмассан.
-- Нега бунча бетарбиясан?
-- Тарбиялайдиган отам бўлмаган, чунки.
Гапиришга гапирдиму, сўнг жим бўлиб қолдим. Негаки беихтиёр оғриқли нуқтамни титкилаб қўйган эдим.
-- Кечир. Лекин менда ҳам шунақа.
Вазиятимни тушунгандек ҳомуш жилмайди. Мени эса аҳмақдек шу он кулгим қистади.
-- Ҳечқиси йўқ. Шунчаки, асабий вақтим келдинг. Бу сенинг айбинг.
Товба, ўзимга ҳам тушунмай қолдим. Буқаламун каби ўзгариб мулойим бўлиб, қолдимми?
-- Мени сенлашинг ёқмаябди.
-- Эътиборинг учун Европада яқин инсонларини сенлашади.
Мот қилмоқчи бўлдим ўзимча. Аммо сўзимни мағзини чақиб, қовун тушириб қўйганимни билдим. Аммо кеч бўлган эди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sizga kerakli mahsulotlar:
2 stakan +- un (ko'proq ham kamroq ham ketishi mumkin)
200 gr saryog' yoki margarin (pesochniy pishiriqlar uchun mo'ljallangani bo'lgani yaxshi)
yarm choy qoshiq razrexelitel va chimdim tuz
2 dona tuxum sarig'i
200 gr qaymoq eskiroq bo'lsa ham bo'laveradi

Nachinkasi uchun:
375 gr yani 1 banka varyonniy malako
1 piyola yong'oq maydaroq qivolamiz.

Tayyorlash jarayoni videoda ko'rsatilgan savollaringiz bo'lsa kommentaryada javob beraman.

Oldindan qizigan duxofkada 25-30 daqiqa davomida pishirib oldim

Sovugandan so'ng ustiga
Malako
yong'oq
kakos qirindisi
xandon pista sepib bezatib oldim


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.