#Кун_қахрамони
Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш цехининг ўраб тахлаш ва тайёр маҳсулотлар омборида ўраб тахловчи вазифасида 40 йил давомида фидокорна меҳнат қилиб кўплаб ёшларга устозлик қилган Таджикулова Саломат Абдуалиевнани касбдошлари шогирдлари фахрийлар сафига кузатишди.
Тадбирда цех рахбарияти, ҳамкасблар, шогирдлар Саломат опани самарали меҳнат фаолиятини эътироф этишиб, ўз самимий тилакларини билдириб ўтишди. Ҳамда кун қаҳрамонига ҳамкасблар номидан эсдалик совға топширилди.
Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб, Саломат опага Яратгандан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тинчлик-ҳаловат, ҳамда фарзанд-у набираларни дуогуйи бўлиб, бахти камолини рохатда кўриб юришларини тилайман.
@Behzod_Qodirov