Сизга айтсам,
Одам боласи яралибди-ки, эртанги кун ишончи, орзу-умидлари билан нафас олади. Ана шу орзу-умидлар боис қалбида Ишқ олови ловиллайди.
Сиз бирон марта орзу-умидсиз кишини,унинг кўзларини кўрганмсиз?!
Унинг кўзлари сўниқ, унинг кўзларида ғам-алам.
Сизнинг кўзларингиз ҳеч қачон унга ўхшамасин доимо порлаб турсин!
❄️
Сизга айтсам,
Одам боласига сув ва хаво қанчалик зарур бўлса, ширин сўз ҳам шунчалик зарурдир. Биргина ширин сўз билан инсон қалби тоғлар каби юксалишини биласизми?! Сизнинг ҳам айтар сўзларингиз доимо самимий бўлсин!
❄️
Ишқнинг имтиҳони афсундир, афсун,
Телбалик ғуборин таратар Мажнун.
Кулда ўт яллиғи сезилмас, аммо,
Сув урсанг ундан ҳам чиқадир тутун.
Мирзо Бедил.
❄️
Интизорлик - қалбинг югуриб кетганда, сенинг тўхтаб туришинг.
-Қалб нима?
-Кўзинг кўра олмаган борлиқ.
Меҳрингизни ичингизда яширманг, уни изҳор этинг. Қанчалар бир-бирингизга ширин сўз билан гапирсангиз, орангиздаги ришталар шунчалар мустаҳкам бўлади.
❄️
Хайрли тун тилайман
@Begmurod_Nizamiddinov1