#НАСТАРИН 13
#Дилором_Қосимова
—Ҳа уйланганди. -бироз кўзларини олиб қочди Дилобар. —У аёли ҳам ҳомиладор бўлмаяпти экан. «Айб ўзимда экан. Сен билан яна бир оила бўлайлик. Хоҳласанг ҳозирги хотиним билан ҳам ажрашаман» деб холи-жонимга қўймаяпти.
—Эрингиз билан ярашиш ниятингиз йўқми? -синчков қараб сўради Аҳмад.
—Мен ярашсам, иккинчи аёли нима қилади? Эрим билан ярашмоқчи эмасман! -қатъий гапирди Дилобар.
—Ҳўп сизга ёрдам бераман. Ҳўш мен нима қилишим керак?
—Собиқ эримга «мен турмушга чиқяпман» дегандим. Ишонмаяптилар. «Қани бўлажак эринг? Рост бўлса нега сени шунча кун кузатиб мен кўрмадим?» Деб, тихирлик қиляпти. Шунга сиз мени бўлажак турмуш ўртоғим сифатида улар билан учраша оласизми?
🍃🍃🍃
—Ростдан унга уйланяпсизми? -асли аёлида кўнгли бўлган. Аммо фарзанд кўриш илинжида, ажрашишга мажбур бўлган эркак, қаршисидаги кўркам эркакга қараб деди.
—Ҳа яқинда никоҳимга олиб, элга билдирги берамиз. -деди Адҳам тап тортмай ёлғон ўқиркан. Бир лаҳза ростдан ҳам Дилобар билан келажагини тасаввур қилиб кўрди. Аммо аёлни «мен ярашсам иккинчи аёли нима қилади?» Деган гапини эслаб, бу бўлмайдиган ишдек туйилди. Ўзга аёлни эрига эгадор бўлган аёлни ўйлаган Дилобар. Салима ҳақида ўйламай, Аҳмадга рози бўлармиди?
—У яхши аёл, айб менда эканини билганимда эди. Асло ажрашмасдим...
Бир соатдан ошиқ суҳбатдан кейин. Тарвузи қўлтиғидан тушган эркак мунғайиб ортига қайти.
У келгандаги шижоат қаёққадур йўқолганди.