FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
ЎГАЙ ОНА АБАДИЙ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам
❓1452-CАВОЛ: Онам вафотидан кейин отам бошқа аёлга уйланган эди. Бир йилча аввал отам вафот этди. Шундан кейин ҳам бу аёл бизга маҳрамлигича қоладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта. Фарзандлар учун отанинг аёли абадий маҳрам ҳисобланади. Аллоҳ таоло ояти карималарда бир қанча марҳамларни санаган. Шулар ичида оталар уйланган аёллар ҳам айтиб ўтилган. Фиҳқий манбаларда ҳам маҳрамларга доир мавзуда ўгай она эрининг фарзандлари учун ҳам маҳрам экани айтилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وامرأة أبيه وابنه وإن بعدا أما حليلة الأب فبقوله تعالى {ولا تنكحوا ما نكح آباؤكم من النساء} النساء: 22 فتحرم بمجرد العقد عليها
“Отаси уйланган ва ўғли уйланган аёлларга уйланиш ҳаромдир. Ота уйланган аёлга уйланиш ҳаром экани ушбу оятда айтилган: “Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг!” (Нисо сураси, 22-оят). Шу оятга кўра ота бирор аёлга никоҳланишнинг ўзи билан шу аёл ўғилларга маҳрам бўлиб қолади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar