#Жондорликларга_юборамиз
Бугун Жондор туманининг "туғилган куни"
ЖОНДОР ТУМАНИ - 1935 йил 17 январда ташкил этилган.
1962 йил 24 декабрдан Бухоро ва Ромитан туманлари таркибида бўлган,
1967 йилда қайта тузилган. Жанубий- ғарбдан Олот, Қоракўл тумани, шарқ ва шимолдан Бухоро, Ромитан, Пешку туманлари билан чегарадош.
Майдони 5,17 минг км2.
Айни пайтда туманда 182 минг аҳоли, 52 та маҳалла фуқаролар йиғини, 50та мактаб фаолият кўрсатмоқда. Шундан битта хусусий мактаб ўқувчилар ихтиёрида. Бундан ташқари 32та давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд.
Туманда тиббиёт бирлашма, оилавий поликлиника, тиббиёт пунктлари хизмат қилмоқда.
Туман ҳудудидан Бухоро—Туркманобод халқаро автомагистрали ўтади.
Жондор туманида тўртта йирик тарихий обида мавжуд: Маҳмуд Торобий дахмаси (13 аср.), Варахша ёдгорлиги (7-аср.), Шахри Ислом қалъаси, Қизбиби меъморий мажмуаси (16-аср.).
Табиати. Жондор тумани Бухоро воҳасида Зарафшон дарёси қуйи оқимининг шимолий ғарбида, чўл зонасида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик, қисман ботқоқ ва шўрхоклар ҳам бор. Ҳудудининг қолган қисми чўл (Урганччўл ва Ўртачўл) яйловларидан иборат. Текисликлар бағрида алоxида дўнгликлар (Учбош, Шўрқудуқ) учрайди. Иқлими кескин континентал, чўл иқлими. Баъзан, Урганччўлдан гармсел эсиб туради. Вегетация даври 218 кун. Баҳор сернам, ёз узоқ давом этади.
Туман ҳокими
Жамшид Худоев;
Прокурор
Собир Шаропов;ИИБ бошлиғи
Жамол Джавкашев;
Солиқ инспекцияси раҳбари
Азамат Ниёзов.
Мазкур амалдорлар туманнинг 4-секторига ҳам раҳбарлик қилишади.
• Бухородаги энг сўнгги янгиликларhttps://t.me/+qT3GvzKwf8JiMjBi