Қоида бузишларни оддий ҳол санайдиган, публикага ўйнаб жуда яхши гап айтдим деб ўйлайдиган шу каби КВНчи, артис, анув мойкачи блогерларнинг оғзини биттада ёпадиган пайт келди. Ёпгандаям тикиб ташлаш керак. Чунки булар халқни ғазабини қўзғаб, қоидаларга тупуриб қўйишга мажбур қиляпти.
Шуларнинг бирортасини кўрмадим: эй одамлар, секинроқ юринглар, қоидани бузманглар, қизилдан ўтманглар, чизиқ босманглар, болаларимиз кўчада ўлиб кетяпти, дейдиганини.
Зўр контент қиляпман, халққа ёқяпти, деб нуқул мана шунақа қоида бузишга халқни ундайдиган чиқишлар қилиб келишади.
Кетингни қисиб ҳайдасанг, тадбиркор ҳам бекор қолади, деб айтмайди.
Бир танишим машина олганига адашмасам, 2 йил бўлди. Неча марта радарга тушдингиз деб сўрадим яқинда. Бирор марта тушмабди. Ҳар куни кўчада юради. Мана, ҳайдаса бўлади бемалол. Нимага у тушмайдию, шулар радарга тушаверади.
Нега булар қоида бузишни ўзларига фахр деб билади?
Достон Раҳмат.
👉
@Azizbekh17mem