Мамлакатимиздаги илмий даража бериш тизими 2012 ва 2017 йилларда кескин ўзгартирилди. Иккала ҳолда ҳам ўзгаришлар координацияси Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан амалга оширилди. 2012 йилда ОАК бир босқичли докторлик (базавий докторантура, «номзодлик») тизимига ўтди. 2017 йилда яна икки босқичли тизимга ўтилди.
Халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун «фан номзоди»ни «фалсафа доктори»га алмаштириш бўлди, яъни бу ерда номдан бошқа ҳеч нарса ўзгармади. Менга деса агарда “эффективный” бўлса “ўн босқичли” тизимга ўтмайдими булар…
Халқаро амалиётда фан номзоди ва фалсафа доктори даражалари бир-бирига мос келмайдиган тушунчалар. Албатта, ҳозирги тизим, 2012–2017 йилда амал қилган бир табақали тизим мамлакатимиз илм-фан ривожига кўрсатган катта салбий оқибати сабаблигина ундан яхшироқ кўринади.
Халқаро тажрибада олийдан кейинги таълимда бир босқичли докторантура тизими амал қилади: бакалавр – магистр – фан доктори. Юқори поғона – фалсафа доктори (PhD).
Қаранг, 2019 йилда ОАКнинг кераксизлиги ва ислоҳотга мажбур эканлиги ҳақида конструктив
мақола ёзганман, яъни нафақат танқид қилганман балким бу ҳаётини яшаб бўлган тизимни ислоҳот йўлларигича кўрсатиб берганман. Куни кеча бу мавзуда кун.уз да
интервьюм ҳам чиққанди.
Мақоламда
мунозарага сабаб бўладиган биздаги академик даражалар ва унвонлар ҳақида ҳам ёзганман, қўшнимиз Афғонистон ҳам бу масалада биздан анча халқаро стандартларга эга экан.
2019 йилда ёзилган мақоламни
“Олий таълим тизимига киритилган янгиликлар натижаларини қачон кўрамиз?” деган савол билан тугатман…мана 6 йил ўтиб ҳам саволни жавоби йўқ…
Мақола веблинки.