💁♀
Аёллар ўқисинлар ва амал қилсинлар!1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин.
3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.
4. Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг.
6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8. Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.
9. Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, хурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.
10. Фарзандларингизни одоб~ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.
Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт~саодат, тинчлик-хотиржамлик,фаровонликка эришасиз.
Muslimalar uchun foydali maslahatlar