"Заправка" ку бузилар, уни қурдирганлар-чи?
Фарғонада портлаш содир бўлган "заправка" бузилмоқда экан. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар
берибди.Майли, бу ўз йўлига.
"Заправка" қонунчилик талабларига номувофиқ қурилганлигиги бу факт экани ҳолда унинг қурилишига масъуллар ва бунга ўз ваколатидан фойдаланиб рухсат бериб юборган мансабдорларнинг ҳаракатларига жиноий-ҳуқуқий баҳо бериладими ? Шунингдек, шунчаки, ўзларини "туя кўрмаган"га солиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъулларининг-чи? Уларнинг ҳаракатсизликларига-чи?
Масаланинг бу томонлари ҳақидаги маълумотлар ҳам жамоатчиликка тўлақонли очиқланиши керак.
Аввал ушбу портлаш ва ёнғин натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлгани, 3 нафари шифохонада вафот этгани, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилгани ва иш бўйича 5 нафар шахс қамоққа олингани ҳақида вилоят ИИБ хабар берган
эди.
Қизиқ: аслида одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳодиса юзасидан ҳар иккала модданинг ҳам "одам ўлишига" сабаб бўлган, деган "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ваҳоланки, ҳар икки модданинг ҳам 2-қисмида "бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса", деган "б" банди бор.
Аслида, бизга қолса, ушбу "б" банди модданинг нисбатан оғирроқ санкция назарда тутилган 3-қисмидан жой олиши адолатдан бўлар эди ва бизнингча, бу Қонуннинг номукаммаллиги, деб ҳисоблаймиз.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган норма ва меъёрларга мувофиқлиги ҳолати ўрганиб чиқилар
экан. Нима учун бутун мамлакат бўйича эмас. Бунинг учун ҳар бир вилоятда камида биттадан портлаш юз бериши керакми, йўқса?
👉
@Advokat_Abdullayev