Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларига мармелад кўринишидаги наркотик берилаётгани ва бир нечта бола оғир аҳволда шифохонага тушгани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.
Аниқланишича, бу хабар фақат Ўзбекистонда эмас, балки қўшни Қирғизистон, Қозоғистонда ҳам тарқатилган ва бу давлатларнинг ИИВ томонидан фейк деб топилган.
Чуқур изланишлар шуни курсатдики, қулупнайли квик ҳақидаги хабар дастлаб 2017 йилда пайдо бўлган ва Ер сайёрасининг катта қисмини айланиб чиққан. Аммо уни ким ва нима мақсадда тарқатишни бошлаганига аниқлик киритишнинг иложи бўлмади.
Хуллас, дўстлар, огоҳликни йўқотмаймиз, лекин ваҳимага ҳам берилмаймиз.
Ҳаммаси назорат остида😁
@ASAKADANIMAGAP