Туманнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, “Чортоқсой”нинг қирғоқ бўйи ҳудудида аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга дам олиш ҳамда туризм масканларини ташкил этиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқилмоқда.
Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигида тегишли ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар иштирокида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай бўлган Чортоқ сой қирғоқ минтақаси имкониятлари билан танишилди. Келгусида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг жойлашиши, яратиладиган қулай шароитлар, ҳавфсизлик чоралари каби омилларни ҳисобга олиш бўйича фикрлар муҳокама қилинди.
👉 @chortoqliklarbugun