"НУРОТА" ЗИЁРАТГОҲИ ЁШИ УЛУҒ НУРОНИЙЛАР НОГОҲИДА
🔰Кексалик - инсон умрининг ўзига хос даври. Нуронийлар ҳаётининг кўнгилдагидек кечиши кўп жиҳатдан атрофдагиларнинг самимий ва меҳрибон муносабати, одамийлигига боғлиқ. Шу боис, нуронийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги бир қатор ёши улуғ нуронийлар Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳида бўлишди.
🔰Арнасой тумани Нуронийлар жамғармаси раиси Исоқ Авалбоев бошчилигида ёши улуғ нуронийларимиз Нурота зиёратгоҳи ўзининг бой тарихий мероси ва маънавий аҳамиятга эга бўлган жойлари нуронийлар қалбида алоҳида ўрин эгаллади.
🔰Нурота зиёратгоҳи юртимизнинг қадимий ва муқаддас бурчакларидан бири ҳисобланади. У ердаги тарихий обидалар ва зиёратхона нуронийларнинг эътиборини ўзига тортиб, уларни нафақат тарих, балки маърифат билан ҳам боғлаб турди. Хусусан, нуронийлар зиёратгоҳнинг тарихий аҳамияти ва мазкур жойнинг нурота чашмасини ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлдилар.
🔰Арнасойлик нуронийлар Нурота чашмасининг сирли жиҳатларига эътибор қаратиб, булоқнинг шифобахш хусусиятлари ва чашма суви таркибидаги фосфор моддаси сувнинг ва балиқларнинг товланиб туришини ҳамда сувнинг минглаб километр ерости йўлакларидан сониясига 290 литр миқдорида оқиб чиқиши, энг асосийси чашма суви қишин-ёзин бир хил — 19,5 даража илиқ бўлиб туришлиги борасида маълумотларга эга бўлишди. Қизиғи шундаки, чашмадаги балиқлар ҳеч қандай ташқи озуқасиз, сув таркибидаги микрорганизмлар ва минераллардан озиқланиб яшайверади. Шу боис ўтмишда баъзилар уларни «авлиёбалиқ» деб ҳам аташган.
🔰Шунингдек, нуронийлар Нуротага зиёрати давомида миллий қадриятларни тараннум этувчи заргарлик бумлари ва асори-атиқалар билан яқиндан танишди.
🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram