#Онамдан_хотиралар.
Ёзнинг қоқ чилласи. Тушликдан кейин салқин уйга кириб ухлаб қолибман. Ташқарида йиғи аралаш овоздан уйғониб кетдим. Соатга қарадим, молларга ўт ўргани ҳозир кетмасам улгурмайман, қоронғу бўлиб қолади. Ташқарига чиқиб ҳовлидаги ариқчани олдида уйқум очилмай ўтирдим. Сўрида онам билан қўшни "касал келин" ўтирибди. Йиғлаб гапиряпти.
-Ахир ман келин бўлиб тушганимда соппа-соғ келганман. Мана шу полсиз зах уйларда орттирдимку, Манзура опа! (йиғлайди). Онамниям кимдир Пахталиккўлда балнисада (ўпка касалликлари касалхонаси) ётган, шундан кейин ўлган дебди, қайнонам шу гапни маҳкам ушлаб олган. Ахир онам қон босими ошиб ўтдилар-ку!
- Ичингизга олманг қизим, ман ўзим гаплашаман қайнонангиз билан,- юпатади онам. Ҳали кўўўп яшайсиз, қизларингизни турмушга бериб, ўғлингизни уйлантирганингизда шу гапирганлар келинни қўлидан чой ичиб уялиб қолишади. Намозни бошладингизми?
- Бошладим, лекин алхамду билан қулҳу аллоху ахадни биламан холос.
- Ҳозирча бўлади, манави дафтарга сизга 5-6 та ёдлаш осон зам сураларни ёзиб қўйдим. Ёдланг.
- Хўп.
Онам келин билан қучоқлашиб хайрлашиб чиқиб кетди.
- Ҳалиям кетмадингми, хадемай кун ботади, болам.
- Ҳозир кетаман, яқинроқдан беда ўриб келаман, улгураман. Нега у келин билан қучоқлашиб хайрлашдиз, уни юқумли касал деб ҳамма нарироқдан ўтади-ю. Энди сиз биланам сўрашмай қўяди қўшнилар.
- Ҳеч ҳам касалмас! Аслида уни касал деган одамлар касал.
- Қанақа касал?
- Қалби касал. Уни касали ўтиб кетади. Лекин қалби касал тузалмайди.
- Қалбини касаллигини қаердан кўрасиз.
- Уларнинг ўзида кўринмайди бошқаларда кўринади.
- Бошқаларда қанақа кўринади?
- Ҳозир кўрмадингми?
- Барибир тушунмадим.
- Майли, кейин тушунарсан. Ҳаммамизни ўзи ислоҳ қилсин. Омин.
- Мен яхши кўрган қиз касал бўлсаям оберасизми?
- Кўнгли тоза бўлса обераман.
- Зеби тегмайман деганмиш манга.
- Тегмай бўпти! Тегмасига қўймайман! Бор энди даланга жўна, тезроқ бориб кел, сигирниям эртароқ соғишимиз керак, боласини қорни оч.
... Яқинда маҳаллага борганда узоқдан ўша "касал келин" ни учратдим. Рўзғори тўкис, бахтиёр, болалари ҳам уйли жойли экан...
@Бахриддин Асрор.