Ярашув.
(Мандан ўтган бўлсаям баъзида "сени кечирдим" деб гапирвораман. "Ман кечирим сўрамадим"-дейди. 😁 Сўрайвер деб ёзилган шеър бу. 😁)
Инсон борки адашадир, беайб Худо
Ўзим бойу лекин кўнгил қургур гадо
"Узр",- дея салгина сен берсанг садо
Ким бўлибман битта сени кечирмаган
Кечирганим сенга гулмас гулчамбарлар
Жаннатларда хид таратган мушк анбарлар
Кечиримли бўлган хатто пайғамбарлар
Ким бўлибман битта сени кечирмаган
Тураверсанг айтилган ҳар сўздан тониб
Узр деган ширин каломни қизғониб
Бошинг эгсанг манглайимда куйиб ёниб
Ким бўлибман битта сени кечирмаган
Майда чуйда турмуш дарди булар бари
Қолиб кетсин унутилиб кўздан нари
Авлиёмас, мен бир йигитман жайдари
Ким бўлибман битта сени кечирмаган.
Шунда сенга нур сочади кўкда ҳилол
Ибодатга чорлагандай ҳазрат Билол
Ахир сенку менга Ҳақдан жуфти ҳалол
Ким бўлибман битта сени кечирмаган.
Бахриддин.
(Мандан ўтган бўлсаям баъзида "сени кечирдим" деб гапирвораман. "Ман кечирим сўрамадим"-дейди. 😁 Сўрайвер деб ёзилган шеър бу. 😁)
Инсон борки адашадир, беайб Худо
Ўзим бойу лекин кўнгил қургур гадо
"Узр",- дея салгина сен берсанг садо
Ким бўлибман битта сени кечирмаган
Кечирганим сенга гулмас гулчамбарлар
Жаннатларда хид таратган мушк анбарлар
Кечиримли бўлган хатто пайғамбарлар
Ким бўлибман битта сени кечирмаган
Тураверсанг айтилган ҳар сўздан тониб
Узр деган ширин каломни қизғониб
Бошинг эгсанг манглайимда куйиб ёниб
Ким бўлибман битта сени кечирмаган
Майда чуйда турмуш дарди булар бари
Қолиб кетсин унутилиб кўздан нари
Авлиёмас, мен бир йигитман жайдари
Ким бўлибман битта сени кечирмаган.
Шунда сенга нур сочади кўкда ҳилол
Ибодатга чорлагандай ҳазрат Билол
Ахир сенку менга Ҳақдан жуфти ҳалол
Ким бўлибман битта сени кечирмаган.
Бахриддин.