🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📄Диний саволлар учун:
📞Тел: (78) 150-33-44
🔗 @SavollarMuslimUzBot
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
• Telegram.me/Masjid_adminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕋🕋🕋🕋🕋

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ УЙҚУДАН ТУРГАНЛАРИДА ЎҚИГАН ДУОЛАРИ

🤲 Шукр – соҳибига муваффақият ва шифо бахшида этадиган ажойиб нарсадир. Эрталаб уйғонганингизда кунингизни “Алҳамдулиллаҳ” деб бошланг ва уни кун давомида такрор-такрор айтинг.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда уйғонгач кунларини Аллоҳ таолога ҳамд айтиш билан бошлардилар. Уйқудан уйғонганларида: “Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг Ўзигадир”, дер эдилар. Ҳадисдаги ўлдиришдан мурод ухлатишдир, чунки уйқу ҳам кичик ўлим саналади.


🟢Арабларда “Уйқу – ўлимнинг укаси”, деган нақл бор. Тирилтиришдан мурод эса уйқудан уйғотишдир. Шунда ҳадиснинг маъноси – бизни ухлатганидан кейин, уйқуда жонимизни олмай, яна имкон берган, янги кун берган ва уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин, деганидир...
⚡️ БАТАФСИЛ

https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:09
⏰ ҚУЁШ -    07:29
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:04
⏰ ШОМ -      17:49
⏰ ХУФТОН -19:
03

Улашинг...


#shabon #roza #nafl #duo
🕑 ШАЪБОНДА ТУТИЛАДИГАН НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

📿 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Дарҳақиқат, кўплаб ҳадиси шарифларда шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

💬 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирор ойда шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан рамазон ўртасида вақт – шаъбондан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).

Нафл рўза тонг отгандан қуёш ботгунга қадар тутилади. Ҳаво булутли бўлмаганда кўзимиз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини била оламиз. Булутли кунларда эса тонг отиши ёки қуёш ботишини аниқлаш қийин бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланса ҳам бўлади. Тақвимда “Тонг” деб кўрсатилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти саналади. Ўша вақтдан кейин еб-ичилса, рўза дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликда ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан ҳам нафл рўзани ният қилиб, рўза тутиши мумкин. “Шом” деб кўрсатилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутилган рўза бузилган саналади.

🤲 Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунга қадар нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек, ўзбек тилида ҳам ният қилса, бўлади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


https://Taplink.cc/angren_masjid


#mutolaa #hadis #jannat #dozax
📚 БИР ҲАДИС ШАРҲИ: ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ЖУДА ЯҚИН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жаннат сизларнинг ҳар бирингизга кавушининг боғичидан ҳам яқинроқдир, дўзах ҳам худди шундай” (Имом Бухорий ривояти).


Шарҳ: Ушбу ҳадисда озгина бўлсада, яхшилик қилиб қолишга тарғиб ва озгина бўлсада, ҳам ёмонлик қилишдан қайтариш бор. Чунки тоат-ибодат инсонни жаннатга яқинлаштиради, гуноҳ-маъсият эса, уни дўзахга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло айтади: “Ким бир зарра миқдорича яхшилик қилса, уни кўради. Ким бир зарра миқдорича ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар).

📝 Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔴 Асло таслим бўлманг!

☪️ "Китоблар фарзанди" бўлган олим

Ибодатга сарф қилинган пул қачон исроф ҳисобланади?

https://Taplink.cc/angren_masjid


#umra
#noqonuniy_faoliyat

QONUN BUZILISH HOLATI YUZASIDAN JARIMA QO‘LLANILDI


🔹 Din ishlari bo‘yicha qo‘mita tomonidan o‘tkazilgan tekshiruv natijasiga ko‘ra Toshkent shahrida joylashgan “AIRFAZO" MChJ ga nisbatan litsenziyasiz “Umra” tadbirini tashkil etgani uchun jarima qo‘llanildi.

🔸“Umra” tadbirlarini tashkil etish va o‘tkazish bo‘yicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. so‘m) etib belgilangan.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

https://Taplink.cc/angren_masjid


2) 📚 «Ибодати Исломия» китобидан тест Қуйида қайси амал тарифи келтирилган? «... Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади».
So‘rovnoma
  •   Суннат
  •   Вожиб
  •   Фарз


🕋🕋🕋🕋🕋

Ким шундай дуо қилса Жаннатнинг саккиз эшиги очилади

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.

Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 5 ФЕВРАЛЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:10
⏰ ҚУЁШ -    07:30
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:03
⏰ ШОМ -      17:47
⏰ ХУФТОН -19:
02

Улашинг...


ФАРҚ

Ливиялик олим Шайх Али Саллобий ҳафизаҳуллоҳ ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибдилар:

1. ▫️ Ҳақиқий мусулмон ўз имони билан машғул бўлади.
▪️ Радикал мусулмон бировларнинг имони билан машғул бўлади.

2. ▫️Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
▪️ Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. ▫️Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
▪️Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.

🕋🕋🕋🕋🕋
https://Taplink.cc/angren_masjid


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир», деганлар. Улардан бири ваъда берса, бажармаслик бўлса, иккинчиси омоноат топширилса, унга хиёнат қилиш эди. Учинчи ёмон хислат нима эди?
So‘rovnoma
  •   Ёлғон гапириш
  •   Зинокор
  •   Бенамозлик


Қайси инсон...?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

- Қайси инсон энг кучли?
Жавоб берди: - Ўз нафсини жиловлай оладиган киши.
- Қайси инсон энг заиф?
Жавоб берди: - Овози баланд янграйдиган киши.
- Қайси инсон даҳо?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши ихтилоф қиладиган одам.
- Қайси инсон энг оддий?
Жавоб берди: - У ҳақида икки киши иттифоқ бўладиган одам.
- Қайси инсон энг оқил?
Жавоб берди: - Ҳис-туйғуларга мойил бўладиган одам.
- Қайси инсон девона?
Жавоб: берди: - Ўзини оқил деб даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон ахмоқ?
Жавоб берди: - Ўзини ҳамма инсонлардан заковатли деб ҳисоблайдиган одам.
- Қайси инсон сергап?
Жавоб берди: - Бемаъни гапирадиган одам.
- Қайси инсон фасоҳатли?
Жавоб берди: - Сўзларини ихчам ва мазмунли қилиб гапирадиган одам.
- Қайси инсон олим?
Жавоб берди: - Маърифат тарқатадиган одам.
- Қайси инсон жоҳил?
Жавоб берди: - Билимсиз ҳолда маърифатни даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон сахий?
Жавоб берди: - Ҳеч қандай миннат ва исрофсиз саховат қиладиган одам.
- Қайси инсон бахил?
Жавоб берди: - Бошқаларнинг ҳисобига яшайдиган одам.
- Қайси инсон ёзувчи?
Жавоб берди: - Қалби билан ёзадиган одам.
- Қайси инсон ростгўй?
Жавоб берди: - Аввало, ўзига нисбатан ростгўй бўлган одам.
- Қайси инсон ёлғончи?
Жавоб берди: - Шайтон ўзи билан ўзини алдаб қўйган одам.
- Қайси инсон нуқсонли?
Жавоб берди: - Ҳар қандай инсон.
- Қайси инсон комил?
Жавоб берди: - Комил зот фақатгина якка ва ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/+yICj7y5gZWQ0OTky


🕋🕋🕋🕋🕋

🌟 “Telegram Premium” хизматидан фойдаланадиган обуначилар, каналимизни қўллаб-қувватланг!

💠 Бу орқали сизга эксклюзив ва сифатли контент тақдим этиш имконияти янада ортишига ёрдам берасиз.

✅ Энг муҳим хабарларни “Stories” бўлимидан кузатишингиз мумкин.

👇 Қўллаб-қувватлаш учун ҳавола:
https://t.me/Angren_masjid_official?boost


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:11
⏰ ҚУЁШ -    07:31
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:01
⏰ ШОМ -      17:46
⏰ ХУФТОН -19:
01

Улашинг...


#kun_hikmati
🌸 МУЛОЙИМЛИК – ИЛМНИНГ ОТАСИ...

🗣Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Ҳилм – илмнинг вазири. Мулойимлик – илмнинг отаси. Тавозеъ эса илмнинг либосидир”.

Ҳилм – қийинчиликларга сабрли ва матонатли бўлиб, ғазабни ичга ютиш, одамлар билан муомалада юмшоқ бўлишдир. Бунинг акси – ғазаб, жиззакилик ва сержаҳлликдир.

Мулойимлик – юмшоқлик, оғир-босиқлик билан муомала қилиш. Унинг акси – дағаллик, қўполлик, бағритошлик, қўрсликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир”, деганлар.

Тавозеъ – ўзини катта тутмаслик. Бунинг акси – такаббурлик, ўзини катта санаш, ғурурланиш.


#hilm #ilm #muloyimlik

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://Taplink.cc/angren_masjid


📚 «Ибодати Исломия» китобидан Қуйида қайси амал тарифи келтирилган? Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади
So‘rovnoma
  •   Фарз
  •   Вожиб
  •   Суннат


#mutolaa #faqih #muhaddis #imom_dorimiy
🌙 Фақиҳ ва муҳаддис олим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📕 Милодий тўққизинчи аср бошларида Ислом оламида ҳадисларни тўплаб, китоб қилиш кенг ривож топди. Улар орасида Имом Доримийнинг алоҳида ўрни бор.

🗺Имом Доримий дастлаб ўз юртида, сўнгра Дамашқ, Бағдод, Макка, Мадина каби илм-фан ва маданият тараққий этган шаҳарларда сабоқ олиб, билимларини оширди.

Аллома Муҳаммад ибн Иброҳим: “Имом Доримий ақлда, фаҳмда, фазлда, динда етук эди. У зотнинг ёд олиш зеҳни, ҳалимлиги, босиқлиги, тиришқоқлиги зарбулмасалдир”, деб таъриф берган.


📚 Илм йўлида узоқ йиллар олиб борган тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва изланишлари натижасида Имом Доримий ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларининг алломаси даражасига кўтарилди ва йирик муҳаддис сифатида шуҳрат қозонди.

🗣Имом Доримийнинг “Сунан” асари – кенг қамровли ва серқирра манба бўлиб, олимнинг тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича эгаллаган барча билимларининг асосини ўзида мужассам этган. Асарда бўлим ва бобларнинг фиқҳий тартибда берилиши муаллифнинг фиқҳий салоҳияти юксак даражада эканини исботлайди.

Муҳаддис Шамсуддин Заҳабий: “Имом Доримийнинг асари ўз даврининг энг мукаммал ва ишончли ҳадис тўпламларидан саналган”, деган.

✅Олимнинг илмий мероси ичида алоҳида ўрин тутган, кенг қамровли “Сунан” асари асрлар давомида долзарблигини йўқотмай, шу кунга қадар муҳим асарлардан бири сифатида алоҳида қадрланади. Имом Доримийининг ҳаёти ва илмий-маънавий мероси, хусусан, унинг “Сунан” асари юртимиз илм-фани ва маданияти тарихини чуқур ўрганиб, халқимизга етказишда, миллий қадриятларимизнинг тикланишида катта аҳамиятга эга.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ❗️  Алдов-хиёнатдир

     💧 Таомдан олдин қўлни ювишнинг 2 фазилати

     📖  Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Конституция ва қонунларнинг ўрни

https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 3 ФЕВРАЛЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:12
⏰ ҚУЁШ -    07:32
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:00
⏰ ШОМ -      17:45
⏰ ХУФТОН -19:
00

Улашинг...


#mutolaa #shifo #hadis
🤲 АЛЛОҲДАН СЕНГА ШИФО БЕРИШИНИ СЎРАЙМАН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ


«Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллох таолодан сенга шифо беришини сўрайман» (Имом Абу Довуд ривояти).


Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта ушбу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, бу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти).

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📖 Сура бошида “бисмиллаҳ” айтиш

    🧎‍♂️  Ташвишларни намоз билан енгишнинг уч босқичи

🎙 Уламолар ҳақида яхши гумонда бўлиш

https://Taplink.cc/angren_masjid


🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

🌙Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

😀 САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🟢3 февраль – душанба

⏰️ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:11
🤲 Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:45

🗣 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун Шаъбон ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://Taplink.cc/angren_masjid


#duo #kechqurun #tong
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...

☀️🌃Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.

💬Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

Абу Довуд ривоятлари.

https://Taplink.cc/angren_masjid

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.