❗️Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда.
Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.
Хўжаободдаги “Дўстлик” постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.
"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.
Обуна бўлинг👉🏻@Andijonliklar_TV