Оптом Бозор dan repost
Ҳозир ўткир шамоллаш касалликлари авж оладиган давр. Айниқса, томоғи заиф, иммунитети паст одамлар кўпроқ ангинага чалинадилар. Ундан сўнг эса йўтал ҳам авжига чиқади. Дорилардан ташқари, бунда фитотерапиядан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
- Лавлагини қирғичдан ўтказиб суви олинади. Унга 1 ош қошиғида ош сиркаси (эссенцияси эмас) қўшилади ва томоқ кунига 5-6 марта чайилади.
- Ангина бошланишида лимон фойдалидир. Лимоннинг ярмини пўчоғи билан бирга тишлаб оғизда секин-секин айлантириб чайналади. Шундан сўнг 1 соат давомида ҳеч нарса еманг. Бу тадбирни 2 соатдан сўнг такрорланг.
- Шамоллашга чалинмаслик, иммунитетни мустаҳкамлаш учун 300 гр янги ёки 30 гр қуритилган қора андиз (девясил) илдизи лозим бўлади. Майдаланган қора андиз илдизи 1 литр сувда 20 минут қайнатилади. Сўнг докадан ўтказилади. Суюқликка 100 гр. шакар, 0,5 стакан олма шарбати қўшилади. ҳосил бўлган малҳам кунига 3 маҳал, овқатдан ярим соат олдин 3 ош қошиқдан ичилади.
- Қаттиқ йўталда бир бош саримсоқпиёзни эзиб майдалаб, 100 гр. сариёғ ёки мол ёғи билан аралаштирилади ва ҳар куни тунда оёқ тагига сурилади. Бу малҳамдан тери касаллликларида ҳам фойдаланиш мумкин.
- Бурун битганда томизиш учун 5 дона саримсоқпиёз бўлаги майдаланиб, ярим литр қайнаган сувга солинади-да бир кеча ўраб, дамлаб қўйилади ва докадан ўтказилади. Сурункали тонзиллитда бу малҳам билан томоқни чайиб туриш ҳам фойда беради.
- Шамоллаш бошланиши биланоқ бир ош қошиқдан пиёз суви, картошка суви олиниб, унга 1 ош қошиқдан кунгабоқар ёғи ва асал аралаштирилади. 1-2 томчи суюқлик ҳар 1,5-2 соат оралиғида бурунга томизиб турилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAEOwr2KR18OaMTquLw