Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ассалому алайкум!
Журналист Аҳмадали Шерназаров саҳифасига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Чорлов

Ҳар йили шогирдларимиз билан улуғ шоиримиз, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий бобомиз туғилган кун арафасида мана шундай чорлов(челлендж) ўтказамиз. Ва бунда буюк аждодимизга чексиз эҳтиромимизни ва шундай улуғ зот авлодлари эканимиздан фахр-ифтихоримизни ифода этамиз.

❇️ Чорловимизга Сиз ҳам қўшиласиз деган умиддамиз, азизлар!

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Янги тайинлов


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Мирраҳимов Зафар Қаҳрамонович Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З.Мирраҳимов мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Янги тайинлов

Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Мирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси  лавозимида фаолият олиб борган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


«Халқ сўзи» | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти танловнинг иккинчи босқичига старт бермоқда.

1-ўрин учун iPhone 16;
2-ўрин учун ноутбоок;
3-ўрин эгаси эса планшет соҳибига айланади.

Бундан ташқари яна 10 та телефондан бирини ютиб олишингиз мумкин.

Иштирок этиш: @xalqsuzirasmiy_bot

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook


Davomi...
So‘rovnoma
  •   Navoiy
  •   Surxondaryo
  •   Xorazm
  •   Qoraqalpog‘iston Respublikasi
4 ta ovoz


Bizni qaysi hududdan kuzatyapsiz?
So‘rovnoma
  •   Andijon
  •   Farg‘ona
  •   Namangan
  •   Toshkent shahri
  •   Toshkent viloyati
  •   Jizzax
  •   Sirdaryo
  •   Samarqand
  •   Buxoro
  •   Qashqadaryo
37 ta ovoz


ХУШ КЕЛИБСИЗЛАР!

Ассалому алайкум!
Камтарона каналимизга янги аъзолар қўшилибди. Миннатдорман. Ижодий саҳифа ҳам уйингдек гап. Шундай экан, унга кирган,обуна бўлган борки,азиз меҳмонимиз, албатта. Шу боис, сиз, ушбу телеграм канал остонасидан қадам қўйганларга
ХУШ КЕЛИБСИЗЛАР, дейман.


#муносабат

Ўзбек аёллари тўқиб келаётган, илгари келинчаклар уйини "баҳор" га айлантирган зулбароқни ёдга солганингиз учун раҳмат. Қишлоқда яшаганимизда уни тўқишда овсинларимга ёрдам берганман.Ҳар бир аёл уни тўқиётганда орзу ниятларини гул ва шакллар билан изҳор этади.Янги- янги нусхаларни яратади.Бу ҳам ижодкорлик аслида. Менда ҳам бор. Анамал совуқ кунлари фойдаландик.

Дилором ИСМАДИЁРОВА, журналист, "Шуҳрат" медали соҳибаси.


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


#Бугун

СИНГЛИМНИНГ ЧЕҲРАСИДА ОНАМНИ КЎРДИМ

Бугун 5 акали(уч нафари ҳаёт) ягона синглимдан хабар олдим. Гарчи ҳали қиш бўлса-да, мени кўриб, синглимнинг кўнгли кўкламдек кўркам бўлди. Ўзимнинг ҳам кўзим, ҳам кўнглим шодланди.
Онажонимни кўргандек бўлдим!!!

❇️ Опа-сингилларда она ифори, она меҳри бордир.

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#шогирдларимдан

"Отанг эски кийимда юрса-ю, сен эса ҳар тўйга янги либос кийсанг... Шу ишинг яхшими, йигит?"

... Ёш шоир Қуддус Асад яхши бир ижодий лойиҳани бошлабди. Яъни қисқа сюжетда чуқур моҳиятга, муҳими катта тарбиявий аҳамиятга эга видеоматериаллар тайёрлашга киришибди. Бир неча видеолавҳаларини кўрдим: маънили, ҳаётий. Бачкана эмас. Улардан бирини Сиз, азизларнинг ҳам эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим. Кўринг, манзур бўлса, Қуддус Асад ва унинг ижодий гуруҳи томонидан тақдим этилаётган видеолавҳаларни қуйидаги ҳаволалар орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Instagram:
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://www.instagram.com/reel/DFknDRmNR8Q/?igsh=eHdqZGh4dzJwMXB4

Telegram👇
https://t.me/mayoq_team


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


#Ракурс

Замонавийлик ва қадимийлик —бир хонада!

📸 Фото муаллифи ўзим.
05.02.2025.Ховос тумани Парчаюз маҳалласи.


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


БАХТ АСЛИ...


✍ Ҳаётхон ОРТИҚБОЕВА

🎤 Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


#Ассалому_алайкум!

БАХТ АСЛИ

Ҳол сўраб туринг, дўст, омонмисиз денг.
Омон бўлмоқлик ҳам бахт бу замонда.
Ташвишда эгилсам, қўлимдан тутинг,
Армон енголмасдан қолсин армонда.

Умрнинг хотиржам кунлари бахтдир.
Сезмаймиз, у кунлар ўтаверади.
Сокин кундузлари, тунлари бахтдир.
Улар бизни ташлаб кетаверади.

Бошимиз ташвишдан эгилган дамда,
Ўйлаймиз, бахтиёр бўлганмидик ҳеч?
"Ўзингга шукр" деб, бир субҳидамда
Тинч кунга шукрона қилганмидик ҳеч?

Бугун отаётган тонгни кўрганим,
Хотиржам боққаним ёруғ оламга,
Қуёшни, гулларни кўриб турганим,
Насиба тутганим, суйиб боламга,
Бахт асли...

Бугун отаётган тонгни кўрганим,
Хотиржам боққаним ёруғ оламга,
Қуёшни, гулларни кўриб турганим,
Насиба тутганим, суйиб боламга,
Бахт асли...

Бахт асли осуда, хотиржам кунлар.

Ҳаётхон ОРТИҚБОЕВА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.

📸 Фотоасар муаллифи Султонбой ДЕҲҚОНОВ

☀️ Ассалому алайкум! Янги кун барчангизга қувончу шодликлар келтирсин,азизлар!

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


#Бугун

Ошни қўл билан ейиш ноёб бўлиб бораётган бир замонда бугун ошга апельсинни салат қилиб ейдиган ошхўр ҳам борлигини кўрдим. Ажойиб-а!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#сирдарёмиз

СИРДАРЁМИЗ
яхши бўлиши учун нима қилишимиз керак?

Ушбу саволнинг жавобини видеолавҳадан билиб оласиз, албатта. Аммо бундан аввал мазкур саволдаги кишига хушнудлик бахш этадиган "Сирдарёмиз" сўзига эътибор қаратишингизни сўрар эдим. Зеро, қачонки, яшаётган  кўчамиз, маҳалламиз, туманимиз,шаҳримиз, вилоятимизни ҳам  ўз уйимиз каби том маънода "меники"," бизники", "ўзимники", ўзимизники" деб билсак ва "отажоним","онажоним" дегандек,
"Боёвутим", Шириним", "Гулистоним"," Сирдарём", "жонажон Ўзбекистоним" деб ардоқласак, юртимиз янада обод, турмушимиз фаровон ва жонажон Ватанимиз бундан-да жадал ривож топаверади.

✅ Сирдарёмиз, гўзал Ватанимиз—Янги Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнайверсин!
Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


ГАЗЕТА ЎҚИЙДИГАН ҲОКИМ
ёки Эркинжон Турдимовнинг "Мутолаа нонуштаси" ҳақида икки  оғиз сўз


Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажаришга жуда фаол киришган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг илк фаолиятиданоқ одамлар у киши ҳақида фақат илиқ фикрлар билдирмоқда.Хусусан, ана шундай эътироф,биз- журналистларда ҳам бор.Яъни, янги ҳокимнинг журналистларни хурсанд қиладиган ва бошқа раҳбарларга ҳам ибрат қилишга арзийдиган кундалик доимий одати бор экан. Бу ҳам бўлса, ўта тиғиз ва кенг кўламли ишлар орасида албатта, газета ўқишга ҳам вақт ажратар экан.Ва бу билганимиз  Эркинжон Турдимовнинг ОАВга катта эътибори ҳақида аввал эшитганларимиздан-да аълоси бўлди.Юқоридаги скриншотдан маълум бўлганидек,Эркинжон Турдимовнинг ёрдамчисига ҳар куни эрталаб "Халқ сўзи" газетасининг электрон шаклини ҳам жўнатиб турганимиз шундан.Ва янги ҳокимимизнинг  "мутолаа нонуштаси" бошқа барча раҳбарларга ҳам ўрнак бўлсин, деган ниятда ушбуни ёзишни лозим топдик.
Омон бўлингизлар!

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


«Халқ сўзи» | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥳Табриклаймиз! Сиз «Iphone 16» соҳиби бўлдингиз!


Ушбу хабарни олишингиз учун ҳали имкониятингиз бор.

Бу учун «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти томонидан ўтказилаётган танловнинг иккинчи босқичида иштирок этинг!


1-ўрин учун iPhone 16;
2-ўрин учун ноутбоок;
3-ўрин эгаси эса планшет эгасига айланади.

Бундан ташқари яна 10 та телефондан бирини ютиб олишингиз мумкин.

Иштирок этиш: @xalqsuzirasmiy_bot

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook


#Олий_неъмат

Литваликлар тайёрлайдиган нонлардан бири экан.

✅ Бирор хонадонга йўл олсак,унга  қуруқ қўл билан кирмасликка ҳаракат қиламиз. Ҳеч қурса иккита нон оламиз.Сафардан қайтишда  ҳам энг яхши совға сифатида нонни танлаймиз.Кеча ўғлим Европадан бир талай егулик туҳфалар келтирди. Камина учун уларнинг энг бебаҳоси албатта, энг олий неъмат бўлмиш нонлар бўлди.


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov‌‌


#Ибрат_учун

"Гулистон ҳаёти" газетаси Бош муҳаррири, касбдош синглим Баҳринисо Норжигитова турмуш ўртоғи билан бирга набираларини тез-тез театрга олиб тушишидан хабарим бор. Театрдан сўнг эса дўконга кириб, ҳар бир набирасига ёшига мос китоб олиб беришларидан ҳам. Ўтаётган якшанбада бобо-буви театрга фақат қиз невараларини еталабди. Кейинги навбат ўғил неваралариники экан. Ажойиб!

Маълумот учун: Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ҳар шанба ва якшанбада болалар учун эртак спектакллар намойиш этмоқда. Чипта нархи писта нархидан арзон —10 минг сўм.
Аммо фойдаси бебаҳо!!!


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov‌‌


"ЯНВАРЬ ГУРУНГИ"

Бир неча йилдан буён шогирдларим таваллуд кунимда ташкил қилиб келаётган учрашувга бу йилдан бошлаб "Январь гурунги" деб ном бердик.Ижодий мулоқот, шеърхонлик, истеъдодли ёш хонанда Султон Маматқобилов ижросидаги қўшиқлар ушбу гурунгимизнинг доимий мундарижаси ҳисобланади.Шундай қилиб, маҳорат мактабимизнинг анъанасига айланган "Журналист ва табиат" номли Хўжамушкент медиатури ёнига "Январь гурунги" ҳам қўшилди.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov‌‌

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.