Меҳнат шартномасидаги реквизитларнинг аҳамияти.
Меҳнат шартномасидаги ходим ва иш берувчининг реквизитлари, жумладан манзиллари ва телефон рақамлари аниқ кўрсатилиши кейинги муносабатлар учун жуда муҳим.
Масалан, баъзи меҳнат муносабатлари ҳақида ходимнинг шахсан ўзига хабар бериш имкони бўлмаса, иш берувчи бу хабарларни ходимнинг манзилига юбориши керак бўлади.
Почта алоқаси орқали албатта. Масалан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда, буйруқ нусхасини юбориш, меҳнат дафтарчасини олиб кетиш ҳақида хабарнома юбориш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш хати юборишга тўғри келганда, иш берувчи ҳуқуқий жиҳатдан ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган реквизитларига, яъни реквизитлар таркибидаги расмий манзили ҳақидаги маълумотларга таянади. Тарафларнинг электрон манзиллари кўрсатилиши ҳам шу жиҳатдан муҳим.
Агар тарафларнинг, реквизитлари, дейлик, ходимнинг яшаш манзили орада ўзгарса нима бўлади? Бу борада Меҳнат кодекси 107-моддаси 5-қисмида “реквизитлар ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасининг тарафи улар ўзгартирилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида бу ҳақда бошқа тарафга ёзма шаклда хабар қилиши керак” дейилган.
Демак, ходимнинг яшаш жойи манзили ўзгарадиган бўлса, у бу ўзгариш ҳақида иш берувчига 3 иш куни ичида ёзма хабар бериши шарт.
Албатта, бу мажбурият иш берувчига ҳам тегишли, яъни ташкилотнинг юридик манзили ёки фаолият манзили ўзгарадиган бўлса, иш берувчи ҳам ходимга бу ҳақида 3 иш куни ичида расмий хабар бериши шарт.