Postlar filtri






Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost


Замира Абдуллаева dan repost
Депутат аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини бошлаб юборди
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Содиқжон Содиқов Хонқа туманидаги “Тома”, “Дургадик”, “Қутлуғ қадам” маҳаллаларида бўлиб, сайловчилари билан учрашди ва очиқ мулоқотлар давомида сайловчиларини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида “Тома” маҳалласида яшовчи Ўктам Хўрозов, Рустам Болтаев ва бошқа фуқаролар томонидан газ балонларнинг ичидаги газалинни тўкмасдан тўлдириш ҳолати кузатилаётгани, маҳаллада жойлашган 3-сон умумўрта таълим мактаби учун спорт зали ва қўшимча бинога зарурият борлиги, Хонқа-Савхоз йўлининг “Тома” маҳалласига киравериш йўли билан туташ жойига светафор мавжуд эмаслиги боис, йўл ҳаракати муаммолари, маҳалладаги Орзу, Нурафшон, Зебинисо кўчаларида электр кучланиши пастлиги сабаб, хонадонларда маиший техникаларга зарар келтирилаётгани, Баркамол авлод кўчасининг таъмирталаблигидан йўловчилар ёмғирли кунларда қийинчиликларга дуч келаётгани тўғрисидаги мурожаатлари депутат томонидан эътиборга олинди ва ечимини топиш чоралари бошлаб юборилди.
Шу маҳаллада яшовчи Гулбика Қўчқарованинг соғлигининг ёмонлашиб бораётгани тўғрисидаги мурожаати жойнинг ўзида қаноатлантирилиб, депутатнинг саъй ҳаракатлари билан бемор ордер асосида вилоят Кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, даволанадиган бўлди.
Шунингдек, “Дургадик” маҳалласи раиси Бахтиёр Маҳмудов, маҳалладаги мактабгача таълим ташкилотининг биноси талабга жавоб бермагани учун тегишли ташкилот томонидан тўхтатиб турилгани боис, ҳудуддаги боғча ёшидаги болалар узоқда жойлашган МТТга боришга мажбур бўлаётганини баён этиб, мазкур МТТ биносини дастур асосида янгидан қуриб фаолиятини йўлга қўйиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Маҳалла ҳудудидаги Қутлуғ қадам кўчасини 3,5 км қисмини бетонлаштириш масаласи Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида кўрилгани, аммо халигача маблағ ажратилмаётгани, маҳалладаги 18- умумўрта таълим мактабининг том қисмини таъмирлаш кераклиги, маҳалла ҳудудидан ўтадиган магистрал йўли яқинида жойлашган 6-сон умум таълим мактабига ўтувчи йўлга пиёдалар ўтиш йўлаги ҳамда чароҳага светафор ўрнатиш зарурлиги, 18- ҳамда 6- мактаб ўқувчиларини офтольмолог кўригидан ўтказиш, маҳалладаги Саховат кўчасида жойлашган паст кучланишли трансформаторни юқори кучланишли трансформаторга алмаштириш кераклиги тўғрисида мурожаат этилди.
Очиқ мулоқотлар давомида аниқланган муаммоларнинг барчаси депутат С.Содиқов томонидан эътиборга олинди ва айрим муаммолар жойнинг ўзида ечим топди, айрим муаммолар юзасидан эса тегишли ташкилотлар раҳбарлари номига депутатлик сўрови жўнатилди ва ижроси назоратга олинди.
Учрашувлар давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, фуқаролар учун яратилаётган имконият ва шароитлар, Давлатимиз томонидан 2025 йилни “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлангани, Давлат Дастури лойиҳасининг мазмун ва моҳияти, мақсади тўғрисидаги депутатнинг фикр ва мулоҳазалари сайловчиларнинг диққат марказидан жой олди.
Бир сўз билан айтганда, депутатимизнинг бу каби саъй ҳаракатлари сайловчиларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари, юртимизда инсон қадр-қимматини юксалишига ҳамда партиямизга бўлган ишончни тобора ошиб боришига хизмат қилади.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.


Davlat Dasturi loyihasiga takliflar berildi
Avval habar berganimizdek, 2025 yilni “Atrof muhitni muhofaza qilish va “yashil” iqtisodiyot yili” deb nomlanishi munosabati bilan hududlarda dastur loyihasini takomillashtirish maqsadida keng jamoatchilik orasida loyihani muhokama qilish va takliflar yig‘ishga qaratilgan chora-tadbirlar qizg‘in pallaga kirgan.
Xususan, “Adolat” SDP Qo‘shko‘pir tuman Kengashi tomonidan tuman hokimligida tashkil etilgan yig‘ilish ham dastur loyihasini muhokama etishga qaratildi.
Yig‘ilishga partiyaning tuman Kengashi faollari, deputatlari hamda tuman obodonlashtirish hodimlari ishtiroq etdi
Yig‘ilishni partiyaning tuman Kengashi raisi Karimov Odamboy kirish so‘zi bilan ochib, yig‘ilish maqsadi bilan tanishdirdi.
Loyihada o‘rin olgan ustuvor rejalarning mazmun va mohiyati to‘g‘risida fikrlar bildirildi va bir qator takliflar muhokama etildi.
Yig‘ilish so‘ngida, Davlat Dasturini amaliyoga samarali tatbiq etish uchun ustuvor vazifaldar belgilab olindi va qarorlar qabul qilindi.








Юртимиз жамоли, соф табиати учун бирдек масъулмиз
Давлатимиз томонидан жорий йилни “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлангани муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилиш ва унга таклифлар йиғиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Ҳар бир ҳудудни ўзига яраша муаммолари мавжудлиги, ҳеч кимга сир эмас. Тўғри, давлатимиз томонидан юртимизни яшил маконга айлантириш бўйича жуда кўп ишлар фаоллик билан амалга оширилмоқда, дарахтлар, йўл бўйларига гуллар экилди, дов-дарахтларга чиройли шакллар берилди. Шундай бўлишига қарамасдан баьзи жойларда дарахтларга сув қуйилмасдан қуриб қолганлиги, йўл бўйига экилган гуллар қаровсиз қовжираб қолаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Давлат дастури ушбу муаммоларимизни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга эришилади.
Баъзан йўлда кетаётганда машина ойнасидан баклажка ёки таъмаки қутисини улоқтириб юборишганини кўриб дилинг вайрон бўлади, энг ёмони бу ишни фарзандлари кўз олдида қилишади.
Шунингдек, кўп қаватли уйлар ёнида махсус чиқинди тўплаш жойлари бўла туриб, дуч келган жойларга чиқиндини ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам кўп учрайди. Шу боис, Дастурда фуқароларни экологик маданиятини оширишга эътибор қаратилгани жуда ўринли ташаббус деб, биламан.
Бир сўз билан айтганда, яшил ривожланиш моделини такомиллаштириш ва мустаҳкамлигини ошириш ҳар биримизни устувор вазифамиз ҳисобланади.
Бу борада партиядошларимиз билан биргаликда фаоллликни бой бермай сидқидилдан меҳнат қилишга, юртимиз жамоли учун курашишни кучайтирамиз.

Гулора ИСМОИЛОВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси.


Замира Абдуллаева dan repost


Бош мақсадимиз- яшил ривожланиш моделига ўтиш
Шу кунларда сиёсий партиялар, жамоатчилик вакиллари томонидан давлат дастури лойиҳасининг мақсади, мазмун ва моҳияти давра суҳбатилар, очиқ мулоқотлар, тадбирлар орқали кенг жамоатчиликка етказиб берилмоқда ҳамда тегишли таклифлар йиғилмоқда.
Дастурда илгари сурилган улуғвор ғоялар орқали атроф-муҳитни асраш, яшил макон моделини ривожлантириш орқали маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлашга ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга эришилади.
Давлат Дастури лойиҳаси билан танишар эканман, дастурдан муносиб ўрин олган улуғвор ғоялар партиямизнинг сайловолди дастурининг еттинчи яъни “Мусаффо ҳаво ва яшил табиат– узоқ умр ва барқарор тараққиёт кафолати” бўлимидаги ташаббуслар билан ҳамоҳанглиги мени беҳад қувонтирди.
Айни вақтда, вилоят Кенгашимиз фаоллари томонидан дастур лойиҳасининг тарғибот ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Давлат Дастурини ҳаётга самарали татбиқ этишда ҳам ҳамжиҳатликда фаолликни янада кучайтирамиз.

Жавлонбек ИСКАНДАРОВ,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.