Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 30 ёшда
Қадрли адолатчилар ҳамда партиямиз фаоллари Сиз ва сизлар орқали барча партиямиз фаолиятига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!
Ўтган 30 йиллик вақт давомида партиямиз Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутиб, мамлакат тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан мамлакатда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, фуқароларнинг тенглиги ва эркинликларини мустаҳкамлаш йўлида улкан натижаларга эришилмоқда.
Натижада, Ўзбекистон “Адолат” СДП таъсис этилган 1995 йилда партиямиз сафида 3 минг нафардан ортиқ аъзо бўлган бўлса, бугунга келиб партия аъзолари сони 1 миллион 100 минг нафардан ошди. Партия аъзолари таркибининг 53,8 фоизини аёллар, 39 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.
Қолаверса, ўтган вақт давомида “Адолат” СДП, унинг депутатлик корпуси ҳамда аъзолари томонидан амалга ошириб келинаётган “Адолат ҳар бир инсон учун!”, “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” каби ўнлаб лойиҳалар халқимиз кўнглидан чуқр жой олиб улгурди.
Шунингдек, партиямиз ўз дастурий мақсадларига содиқ қолган ҳолда, жамиятда қонун устуворлиги ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда фаол иштирок этиб келмоқда.
Қадрли партиядошлар ушбу қутлуғ сана муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, янгидан-янги муваффақиятлар ва улкан ютуқларни тилайман. Мамлакатимиз тараққиёти ҳамда халқ манфаатлари йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда омад ёр бўлсин!
Ҳурмат билан,
Мухаррам Дадаходжаева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши раиси