К С dan repost
Муносабат
“Сояли сайр кўчалари” ташкил этилади
Кейинги йилларда иқлимнинг кескин ўзгариши, об-ҳавонинг исиб кетиши, айниқса, атроф муҳит ифлосланиши,маиший ва саноат чиқиндиларининг тобора ортиб бориши, об-ҳаёт танқислиги, ачинарлиси биохилмахилликнинг йўқолиши натижасида экологик вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Шу туфайли ҳам мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида экологик барқарорликни таъминлашга,табиий ресурсларни тежаш ва она табиатни асрашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастури лойиҳасига асосан жорий йил 32 та шаҳардаги аҳоли пунктларида пиёда ва велосипедда сайр қиладиган “ Сояли сайр кўчалари” яратилади.Бунинг учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ёмғир ва оқова сувлардан унумли фойдаланиш, МФЙлардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғоришни йўлга қўйиш учун 64 та маҳаллада 130 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу ғоя жуда тўғри деб ўйлайман. Негаки, ҳар йили жуда кўп миқдорда қор, ёмғир ёғади. Агар биз ушбу сувлардан унумли фойдалансак, сувга бўлган талаб анча қондирилади.
Умуман, дастур доирасида “Бир миллион яшил оила” ҳаракати ҳам йўлга қўйилиб, фуқароларнинг ўз соғлиги учун юриш ва югуриши, яшил транспортдан фойдаланиши ортади.
Энди Янги Ўзбекистонда яшил воситалар барпо этилади. Кунига 10 минг қадам юрганларни рағбатлантириш таклифи ҳам илгари сурилмоқда.
Шунингдек, дастурда аҳоли соғлигини муҳофаза қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.Шу мақсадда 30-65 ёшдаги аёллар онкоскрининг кўригидан ўтказилади.
Шу кеча-кундузда вилоят партия фаоллари томонидан жойларда давлат Дастури кенг тарғиб этилмоқда. Бундан ташқари, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш,кундалик озиқ-овқат исрофгарчилигига йўл қўймаслик ҳақида ҳам тушунчалар бериляпти.
Гулноза Раджабова,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши раиси ўринбосари.