AdolatFarzandi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Канал асосчиси:
Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов.
Юридик фанлар номзоди, доцент.
I-даражали юрист.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ПЕШОНА  ТЕРИ

Марк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:


«Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди — бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима.

Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим.

Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман».

Тадбиркор тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Яна бир гап. Бир йил аввалги «башоратларимизда» долларнинг 13 минглик чегарадан ўтишини, Трампнинг президент бўлишини ва унинг илк давлат ташрифини Россияга амалга оширишини ҳам айтган эдик.

Бошланишига битта кўриб қўйишни 100 минг сўм этиб белгиласак бўловрар, а? Келоврасизлар...

@AdolatFarzandi


Каналимизда бир пайтлар қилган яна бир «башоратимиз» амалга ошди.

Ўтган йили «Долзарб 40 кунлик» доирасида республикамизда қўлга олинган жиноий фигураларнинг ёши ёки соғлиғига кўра мақомида ўзгариш бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Мана бугун худди шундай хабар эълон қилинди.

Манам фарғоналик табибга ўхшаб бемалол ўз бизнесимни очаман, шекилли...

@AdolatFarzandi


ЯКШАНБА МУТОЛААСИ

МОЙКАЧИ БОЛА

Кўпинча мошинамни ўзим юваман. Бу менинг асабларимга дам беради, оёқ-қўлимнинг чигилини ёзади.

Қиш фаслида, ўта совуқ кунлардагина мойкага олиб киришим мумкин. Бугун эрталабдан мойкага келдим. Якшанба бўлгани учун мойкада меникидан бошқа мошина йўқ эди. Мойкачи болани у ўтирган жойдан чақириб чиқдим.

Қуёш чароғон бўлса ҳам совуқ ҳаво иззиллатяпти. Ёш мойкачи боланинг ишини кузатар эканман унга ҳам ачиниб, ҳам ҳайрон қолдим.

Ачинганимнинг сабаби - болакай шу совуқда қўлини совуққа уриб ишлаб, зах жойда танасини азобга бериб соғлиғини кетказяпти. Яна кун бўйи шу аҳвол. Шу мойканинг биқинидаги каталакдек уйчада ўзига ўхшаган 5-6 та мойкачи бола билан яшаб ишлайди.

Бола ҳозир ёш, қони қайноқ, соғлом. Лекин бу хислатлар вақт ўтиб бунақа шароитда адо бўлиши аниқ. Совуқ сувга тиқилаётган бармоқлар қачонлардир ўзининг асоратини билдиради..

Ҳайрон қолганимнинг боиси - наҳотки шу боланинг миясига бундан бошқа иш қилиш келмаса? Зарилми? Ҳеч бўлмаса, ҳозир росса урф бўлган курьерлик қилса бўлади-ку?! Даромади ҳам, соғлиғи ҳам жойида бўлар эдими, дейман-да. Чунки бу иши билан топаётган пули ҳам жаям рисоладагидек бўлмаса керак?

Масалан, Россияда 2024 йилда энг кўп даромад топган хизмат вакиллари бу айнан курьерлар экан. Бу тасдиқланган расмий статистика.

Шундай фикрлар билан мошинамнинг олдида куймаланаётган мойкачи ўспиринни саволга тутдим, топадиган даромади, қизиқадиган соҳаси, илм олишга бўлган муносабати, келажакдаги режалари билан қизиқдим.

Йўқ, адашган эканман. Ўзининг айтишича, топиши ёмонмасмиш. Бир кунда ўрта ҳисобда 200 минг сўм атрофида ишлаб топар экан. Ўтган йили топган пулига Нексия-2 сотиб олибди (эски ва арзонлиги аниқ).

Айтишича, математикага қизиқар экан. Ўтган йили шу йўналишдаги қайсидир давлат олийгоҳига ўқишга топширган экан йиқилибди. Бу йил энди хусусий олийгоҳга топширмоқчи экан (хммм, тушунарли...).

Ўзи ким бўлмоқчилигини сўрадим. Ўқитувчи бўлмоқчи экан (математика ўқитувчиси бўлса керак)...

Суҳбатдан сўнг бир оз кўнглим ёришди, болага нисбатан юқоридаги хавотирларим бир оз аригандек бўлди. Майли, билими мақтангулик эмасдир, имтиҳондан йиқилгандир. Лекин болада интилиш бор, мақсад бор. Орзу қилган касби бор. Мошина ювиб Нексия олдим, ишим яхши, деган ўй-ҳаёлда қотиб қолмаган. Демак, бир умрга қўлини совуқ сувга уриб яшаш нияти йўқ. Шунинг ўзи ҳам катта гап.

Мошинамга ўтириб кетар эканман, мойкачи ўспиринга «ўқигин, илм олгин», деб уқтириб кетар эканман, у менга хўп дегандек бошини ирғади-да, мендан кейин турган мошинага қараб йўрғалади...

©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚

@AdolatFarzandi


КУН МЕҲРИБОНИ

«Бу ҳаётда сизнинг фикрингиз билан қизиқадиган ягона инсон - бу дўкондаги кассир қиз.

- Сизга пакет керакми?

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айтганча. Қайсидир вилоятда ватанимизнинг номи билан аталган коньякдан заҳарланиб вафот этиш юзасидан қўшимча маълумот йўқми, мабодо?

Аслида нима бўлган экан, нега заҳарланишибди, коньяк айниган эканми, қалбаки-қўлбола эканми, нима экан? Ҳозир масалан шу коньякдан бошқалар олиб ичиши мумкинми ёки унинг савдоси тўхтатилганми? Байрам, туғилган кун, банкет, тўй ёки бошқа меҳмоннавозликларда дастурхонга қўйса бўладими?

Ҳеч ким шу бўйича биронта ҳам ахборот бермади, назаримда. Қолаверса, бу ҳолат савдо брендининг репутациясига ҳам катта салбий таъсир ўтказади.

Ўзбекистон бундай ичимликларининг энг тоза ва сифатли экани билан кўплаб давлатлардан юқори ўринда туради, бу факт. Ҳатто россияликлар ҳам бунга тан беришган. Россия бозори қалбаки ичимликларга тўлиб тошган. Бизда эса бу соҳада сифат назорати ўта қаттиқ ҳолда олиб борилган. Ичимликдан заҳарланишдан кўра ис газидан заҳарланишнинг эҳтимоли ааанча юқори.

Мазкур пост индивидуал бўлиб, ҳамманинг ҳам таъбига мўлжалланмаган...

@AdolatFarzandi


«Турагентликларнинг сайтларини кўриб ўтириб, бир опцияга кўзим тушиб қолди — роды в Аргентине. Бир машҳур артист Аргентинада туғишга боргани ўтган йил анча муҳокама бўлгани эсимга келди.

Хуллас, охирги йилларда собиқ СССР ҳудудида Аргентинага бориб туғиб келиш анча кенг тарқалган вариантлардан экан, кўп турагентликлар Аргентинага туғиш пакетларини таклиф қиларкан.

Бу ишни қилиш учун Аргентинага боришдан нима наф бўлиши мумкин? Камбағал давлат бўлса. Мана бунақа профитлари бор экан:

- Аргентинада туғилган болага ва унинг ота-онасига фуқаролик бераркан, бунинг учун мамлакат ҳудудида узоқ йиллар яшаш шарт эмас экан;

- Аргентинада тиббиёт сифати юқори экан — солиқ енгилликлари учун Европанинг турли машҳур тиббий корпорациялари шифохоналар очиб ташлаган экан, айни пайтда европача сифатдаги тиббий хизматлар (АҚШ ва Исроилдан 2-3 баравар) арзон экан;

- Аргентинага бориш осон экан — мамлакат унча бой бўлмагани учун давлат ўз фуқароларини бу йўл билан кўпайтиришга, туризмнинг янги йўналиши орқали пул қилишга қарши эмас экан; айни пайтда бундай турпакетлар арзон экан — 1,5 минг доллардан 15 минг долларгача (люкс пакет). Пакетлар 2 ойдан 4 ойгача вақтга мўлжалланган экан;

- Аргентинанинг паспорти дунёнинг 161 давлатига (шу жумладан Европа, Япония, Буюк Британия, Янги Зеландияга) визасиз кириш имконини бераркан.

Хуллас, топширинглар. Арзон ва осон вариант.»

©Asanov

Асановга қўшимча сифатида яна шуни айтишим керакки, Ўзбекистонда қўш фуқаролик тизими мавжуд эмас. Агар шахс бошқа давлатнинг фуқаролигини оладиган бўлса бу ернинг фуқаролигини йўқотади...

@AdolatFarzandi


ТУНГИ МУТОЛАА 🕯

«Кучли бўрон бошланишидан аввал ўлик сукунат бўлади...»

©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КУН СУҲБАТИ

- Осмонда нимадир ярқ этиб ёниб ўчгандек бўлдими?

- Ҳа.

- Нима эди у?

- Ўқитувчиларга рассрочкага мошина тарқатилар экан, деган хабар...

@AdolatFarzandi


Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ва Чортоқ тумани прокурори ёрдамчиси пора олаётган вақтда шартта қўлга олинибди...

@AdolatFarzandi


АҚШнинг собиқ ва амалдаги президентлари битта суратда.

100 ёшда вафот этган президент Картер билан видолашув маросимида.


Сайловда Трампга мағлуб бўлган Камала Трампнинг юзини мушукка ўхшаб «пххххх» қилиб тирнаб ташламасин, деб ҳар эҳтимолга қарши уларнинг ўртасига бошқа амалдор ўтирволибди.

Клинтон билан кичик Буш анча қариб қолибди. Вақт Трампнинг хотини модел Меланияни ҳам четлаб ўтмабди.

«20 ёшимизда табиат берган истарамиз бўлади; 30 ёшимизда ҳаёт ўзгартирган чеҳрамиз бўлади; 60 ёшда эса биз қандай умр кечирганимизни билдирадиган асл кўринишимизга эга бўламиз»,

деган экан Цицерон...

@AdolatFarzandi


«ДУНЁ САВДОСИ»

(давоми)

Дунёнинг қайта тақсимланиши айнан Трампнинг режаси нечоғли муваффақиятли амалга ошишига боғлиқ. Бу режа қолган ишларнинг бошланиши учун бир дебоча, холос.

Хуллас, қудратли давлатлар кичик ёки кучсизларни ўз домига тортишни бошлайди. Ўзи шундоқ ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар аллақачон бошланиб бўлган, фақат улар гўёки парда ортида эди, холос. Парданинг кўтарилиши юқорида айтганимиздек, Қримдан бошланди. Трамп ўз баёноти билан пардани очиб ташлай қолди. Дунё гегемонлари ўзининг асл ниятини яширмай ошкор қила бошлади. Яширадиган нарса ҳам қолмади, ўзи.

Бу талотўпда айрим давлатлар барҳам топиб кетиши эҳтимоли жуда юқори. Масалан, Фаластин давлати амалда жар ёқасига келиб бўлди. Ҳеч кимнинг у билан иши бўлмай қолди. Бошида ҳамма аюҳаннос солди, ҳозир бўлса ҳеч ким Исроилнинг мушугини пишт деётгани йўқ. Дунё давлатлари Фаластинни Исроил деб аталмиш қашқирнинг қўлига топширди-қўйди. Дунё Фаластинни сотди, унга хиёнат қилди. Шуларни ичида қайтанга Ўзбекистон оқибатли экан. Ҳеч бўлмаса, жабрдийдаларни эвакуация қилиб жонига оро кириб турибди. Буям бор гап. Кези келганда буни ҳам эътироф этиш керак. Қолган ҳеч қайси давлат шу ишни қилмади.

Қайтанга талотўп замонда ўзини оқилу тинчликпарвар қилиб кўрсатган кўра, пайтдан фойдаланиб ўзининг улушини юлиб қолган афзал экан. Кейин ҳамма шу йўлга ўтиб олди. Масалан, Эрдоған Фаластинга ҳужум бошланган пайтда уни ҳимоя қилиб қанақа баёнотларни бермади, дейсиз?! Гўёки ҳозирнинг ўзида Туркия Исроилга қўшин киритиб юборадигандек. Ҳозир борми ўша ҳимоя қилишлар? Йўқ. Туркия ҳам Фаластиндан кечиб Суриядан ўзининг ўлжасини олишга киришиб кетди. Қайтанга у ҳозир Исроил билан келишиб, оғиз-бурун ўпишиб  минтақани бўлиб олишмоқчи.

Ҳатто манаман деган Эрон ҳам «духига ўтирди». Исроил унга яхшигина зарба берди. Шунинг учун у Асадга ҳам ёрдам бера олмади. Ҳозир Эрон анча босилиб қолди. Унинг иттифоқчиси бўлган Россия ҳам уни чув туширди. Ишончини оқламади. Чунки Россия уни қўллай олмасди, муаммолари ўзи шундоқ ҳам бошидан ошиб ётибди. Россия ҳатто Асадни сақлаб қола олмади, Эронга қаёқда дейсиз?..

Дунё ҳозир шундай аҳволда. Сўзимнинг охирида Трампнинг режасига қайтадиган бўлсам, бу «Канада-Гренландия савдоси» ҳали кўп бошқа савдоларга сабаб бўлади. Дунёда бозорида катта савдо бошланади. Ҳар ким ўзининг куч-қудрати ва мол-дунёсига қараб савдо қилиб ўзининг тегишини олади.

Хуллас, шундай шахсий фикрлар...

@AdolatFarzandi


«ДУНЁ САВДОСИ»

Трамп ва унинг партнери ёки «серый кардинали» Илон Маскнинг сўнгги кунлардаги АҚШнинг таркибига Канадани қўшиб олиш, Гренландия оролини сотиб олиш, Панама канали устидан назоратни қўлга олиш борасидаги истилочилик баёнотлари нечоғли асосли, деб ўйлайсиз?

Менинг фикрим - «шамол эсмаса дарахтнинг учи қимирламайди». Ва бу шамол эсишни бошлаганига анча бўлди. Мен бу шамолни «Қрим шамоли» деб атаган бўлар эдим.

Қрим аннексияси замонавий дунёдаги мисли кўрилмаган ўзига хос юриш бўлди. Россия битта ҳам ўқ узмай Қримни эгаллаб олди. Бу эса ўзи шундоқ ҳам азалдан бошқа ерларга кўз тиккан гегемон давлатлар қаторида бўлган АҚШнинг юзига худди тарсаки туширди. Устига устак Россиянинг Украинага 2022 йилда бошланган ҳужуми бу шамолни янада кучайтирди.

Тан олиш керак, аслида Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўтган давр ичида айни шу замонларда дунёни қайта бўлиб олишга уриниш, бошқа давлатларнинг ерларини эгаллаб олиш сиёсати яна бошланди. Бу сиёсатнинг бошида турганлар асосан Россия, Хитой, АҚШ бўлса, Туркия, Исроил, Эрон сингари давлатлар уларнинг «шогирдларидир».

Масалан, 2024 йилда Туркия минтақада ўз таъсирини кенгайтириш бўйича жуда катта ўлжага эга бўлди. Бунга айниқса Асад режимининг қулаши катта ҳисса қўшди. Исроил ҳам Фаластинга қарши урушиб ҳозирча «кам бўлаётгани» йўқ. Минтақада фақат Эроннинг омади келмай турибди. Исроил унинг анча «патини юлиб» учолмайдиган қилиб қўйди.

Хитой ҳам ўзининг бошқа ерларга даъвосидан воз кечмаган. У Тайванни очиқдан-очиқ меники деса, қолган ерларни тижорий йўллар билан эгалламоқда. Бу ҳам ўзига хос тактика.

Энди Трамп масаласига қайтсак. Россиянинг Украинага ҳужуми Трампнинг бугун бераётган истилочилик баёнотларига яхшигина мотивация бўлди. Унга (Россияга) мумкин, менга мумкин эмасми, у эплаган ишни мен қила олмайманми, қабилидаги фикрларни Трампнинг миясида ғужғон ўйнатди.

Трамп Путин Қримни эгаллаб олганидаёқ унга тан берган эди. «А что, так можно было что ли?», деб юборгани аниқ. Трамп ҳозир ҳокимиятга жуда катта режалар билан келяпти. У гўё Украинадаги урушни тўхтатаман, деган ваъдани бераётган бўлса ҳам, аслида бу ваъданинг ортида шахсан ўзининг манфаати ётибди. Трампни Украинада ҳалок бўлаётган инсонлар қайғуга соляпти, деган гаплар ғирт кулгули. У гўё ўзини урушни тўхтатгучи нажоткор қилиб кўрсатиб вазиятни ўзининг фойдасига оғдирмоқчи. Қандай қилиб?

Трамп савдогар, тадбиркор одам. У келишишни билади. Трамп бир неча бор пастга қулаб банкрот бўлиб яна ўзини тиклаб олган кучли иқтидор эгаси ва миллиардер. Энди камига иккинчи марта президент ҳам бўляпти. Мен аввалги постимда Трамп ҳозир ҳокимиятга анча тажриба орттириб қайтяпти, деб бекорга ёзмадим. Айнан шундай. У ҳозир вазиятга бундай кўз билан қараяпти:

«Истаймизми-йўқми Россия Украинани қачондир маҳв этади. Бир ёқда бўлса Исроил жангни бошлаб юборган. Бошқа ёқда Туркия. Хитой ҳам Тайванни бермаслиги аниқ. Бундан ортиқ имконият бўлмаса керак. Ҳозир айни қизиб турган пайти. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб тезроқ отимни қамчиламасам пирогдан қуруқ қоламан...»

Шундай фикр билан у Гренландияга кўз тикди, Канадага сурбетларча шарт қўйди. Ким нима дея оларди? Россия мабодо ғиринг деса (лекин у демайди), аввал ўзингни бил, дейди. БМТ баёнот берса - кўтингни қис, бўлмасам сен ўтирган бинониям олиб қўйиб ўзингни тарқатиб юбораман, дейди. Хитой гапирса - Тайван сеники, қолганига аралашма, дейди. Европа давлатлари бўлса АҚШнинг олдида ғирт «чумо», ҳеч нарса дея олмайди. Масалан, АҚШнинг пайтаваси бўлган Англия Трампнинг истилочилик баёнотига аралаша олмаймиз, деб айтишгаям улгурди.

Бу борада Трамп Россия билан келишади. «Ничего личного. Только - бизнес». АҚШ Украинадан чиқиб кетади, унга пул беришни бас қилади, эвазига бўлса Гренландия билан Канада масаласига аралашмасликни талаб қилади.

Масала шу билан тугайдими? Йўқ. Дунёни бўлиб олиш ана энди ўзининг актив нуқтасига чиқяпти. Бу ҳали бошланиши. Агар Трампнинг режаси муваффақиятли амалга ошса, Россия фақат Украина билан чекланиб қолмайди. Унинг кўзи янаям узоқларга тикилган. Бу харитада ҳатто Польша ҳам бор.

Давоми 👇

@AdolatFarzandi


Суратда: Красноармейская кўчасининг катта йўл бўйида намоз ўқиш пайти. Россия, Ростов-Дон, 1999 йил.

Суратнинг тарихи шундай. Намоз ўқиётганларнинг орқа томонида Шимолий Кавказ ҳарбий округининг алоқа полки биноси жойлашган бўлиб, унинг ёнидаги эски жума масжиди аскарлар клубига айлантириб юборилган эди.

Масжидни қайтариш ишлари ҳеч самара бермас, маъмурият клубни бўшатиб беришдан тортиб келар эди.

Ана шунда масжид аҳли кўчанинг юзида намоз ўқишга ўтадилар. Айрим пайтда намоз ўқийдиганлар сони кўпайиб катта йўлга ҳам чиқиб кетар, бундан машиналар ҳаракати тўхтаб қолар эди.

Охир-оқибат округнинг ўша пайтдаги қўмондони генерал-полковник Виктор Казанцев муросага келишга мажбур бўлади. У имом Жафар Бикмаевга янги масжид қурилиши учун ер ажратилишига эски масжидга даъво қилишдан воз кечиш шарти билан ёрдам беришини айтади ва масала ижобий ҳал бўлади.

Ҳозир ҳамма шароит муҳайё бўлса ҳам айрим пайт кўчаларда ҳаракат тўхтаб қолаётганига ҳайрон бўласан...

Муборак кун муборак, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Россия ГРУ Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган


Spiegel

Россия ҳарбий разведкаси ГРУ афғон жангчиларига АҚШ ва коалиция қўшинларига қарши терактлар учун камида 30 миллион доллар тўлаган, деб ёзади The Insider ва Der Spiegel суриштирувга асосланиб.

«Вот это поворот». Россиянинг ўзи «Толибонни» террорчилик ташкилоти рўйхатига киритиб яна унинг хизматидан фойдаланиб, устига бунинг учун пул ҳам тўлаши кимнинг ҳам хаёлига келибди, дейсиз...

@AdolatFarzandi


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати.

Мазкур рўйхат ҳар йили янгилаб борилади, адашмасам. Ва ҳар йили рўйхат тўлдирилади.

Лекин кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, рўйхатдаги манзиллар шунақаям кўпки, уларни эслаб қолиш учун Алберт Эйнштейннинг ҳам мияси ожизлик қилган бўлар эди.

Бунинг устига, айрим манзилларнинг номланиши умуман шубҳа уйғотмайди, гўё рисоладагидек номланган.

Ана шундай пайтларда киши истар-истамас ўзи билмаган ҳолда аъзо бўлиб қолиши мумкин.

Шу муносабат билан мана шу электрон манзилларни дарҳол блоклаб ташлашнинг иложи йўқми?!

@AdolatFarzandi


Кеча кечаси TVда бевосита эфирда халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик болаларга иккита новостройка квартира совға қилганини эълон қилди.

Унинг ортидан шу новостройкани қурган фирманинг вакили ҳам фаластинликларга қўшимча яна иккита квартира фирманинг номидан совға қилингани айтилди.

Усмонованинг айтишича, жабрдийдаларга ёрдам қўлини чўзиш учун шаффоф ҳисоб рақами ҳам очилган бўлиб истовчилар шу рақамга мадад пулларини ўтказишлари мумкин экан.

Бир тарафдан Усмоновага қойил қолиш керак, эҳсон учун иккита квартира бу жуда катта гап.

Иккинчи тарафдан, ҳуқуқшунослигимга бориб бу квартираларнинг фаластинликларнинг номига қандай қилиб расмийлаштирилиши мени ўйлантириб қўйди.

Адашмасам, қонунчилигимизда чет элликларга тўғридан-тўғри уй-жойларни ҳадя қилиш механизми йўқ. Фақатгина алоҳида ҳолларни, масалан, Президентнинг тегишли ҳужжати билан россиялик хоккейчиларга ёки қирғизистонлик бахшига квартиралар совға қилинганини ҳисобга олмасак, албатта.

Яъни, Усмонованинг ёки фирманинг номида бўлган квартира чет элликларнинг номига қандай расмийлаштирилади, шу масала ҳам менга қизиқ...

Лекин нима бўлганда ҳам, жуда ажойиб иш бўлибди.

Оқибатли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


БАХТ ЎЗИ НИМАДИР?

(ёки дўкондор юрист ҳикояси)

Ҳеч касбингиз ёки ишингизни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Йўқ? Демак, бахтли инсон экансиз.

Афсуски кўпчилик касбининг ёмонлигидан, иш шароитларининг оғирлигидан азият чекади, нолийди. Бу жуда оғир ҳолат бўлиб, у инсонга, унинг соғлиғи ва кайфиятига ёмон таъсир кўрсатади.

Бундан ҳам ёмони инсонда ана шу ўзи қамалиб қолган ишхонасидан воз кечишга бўлган журъатнинг йўқлигидир. Гоҳида айрим танишларимнинг маошнинг камлиги, иш режимининг оғирлиги, эрта тонгдан ярим кечгача ишлаб уйга кеч қайтиши, оиласининг бағрида бўла олмаётганидан шикоят қилишига гувоҳ бўламан.

Шунда мен улардан ишингни ўзгартирсанг бўлмайдими, деб сўрасам, «қани, яна бир оз ишлаб турайчи, балким ўзгариш бўлиб қолар, иккинчидан, пенсияга ҳам оз қолди», деб қўяди. Аммо орадан анча вақт ўтиб у билан учрашганимизда ҳам яна ўша эски пластинка айланишни бошлайди, демак ҳеч нарса ўзгармаган.

Қайсидир куни пиёда сартарошга кетаётсам йўл четидаги хозмагдан бир пайтлар ўқитган студентим чиқиб қолди. Салом-аликдан сўнг нима иш қилаётганлиги билан қизиқдим. Кўп жойларда ишлабди, охирги ишлаган жойи прокуратура экан. У ердан ҳам ўз хоҳишига кўра бўшабди. Мен ундан ҳадеб иш жойини ўзгартиришининг сабабини сўрадим. Айтишича биронтаси унга тўғри келмабди.

- Юридическийни битириб нотариусга ишга кирдим, бир оз ёрдамчи бўлиб ишладим. Ўйлаб қарасам, нотариус бўлиш учун имтиҳондан ўта олмас эканман. Бўшадим. Кейин адлия бўлимлари очилиб туман адлия бўлимига ишга кирдим. Лекин у ерда ҳам кўнглим тўлмади, маоши жуда кам эди.

Шу пайт адлия бўлимидан прокуратурага ишга ўтиб кетишга имкон туғилиб қолди. Қизиқиб у ёққа ишга кирдим. Бир йилча ишладим, ёқмади. Режими қаттиқ экан, кетдим.

- Унда ҳозир бекорчимисан? - деб сўрадим. У орқасидаги хозмагга ишора қилди. Дўкон тўрт қаватли домнинг биринчи қаватида жойлашган эди.

- Мана шу дўкон меники. Шу домнинг биринчи қаватидан икки хонали эски квартирани сотиб олиб нотурар жойга айлантириб хозмаг очдим. Дўконнинг нариги тарафидаги гўзаллик салонини кўряпсизми? - деб дўконнинг қаршисидаги домда жойлашган салонни қўли билан кўрсатди. Кўряпман, дегандек бош ирғадим.
- Шу салон ҳам меники. У ҳам аввал эски квартира эди. Таъмирлаб салон учун ижарага бериб қўйганман. Ёзда дўконимнинг ёнида тарвуз ҳам сотаман. Ўтган йили тарвуздан яхшигина даромад қилдим.

Мен:
- Эҳҳе, яхшигина тадбиркор экансан-ку, адашиб юридическийга кирган экансан-да, - деб ҳазиллашиб энди ишнингни бошқа ўзгартирмайсанми? - деб яна ҳазил аралаш сўрадим.
- Йўқ. Энди ҳақиқий ишимни топдим, десам бўлади. Бемалолман, эркинман, хоҳлаганда дўконни очаман, хоҳлаган ёпаман. Даромадим ҳам яхши, зўр десам ҳам бўлади, ҳарқалай маошга кун кечирмайман. Ҳеч ким бошимни қотирмайди, ўзимга ўзим хўжайинман. Укам мен билан ишлайди, салонга синглим қарайди. Ҳаммасини иш билан таъминлаганман. Ҳамма рози ва мамнун.

Чиндан ҳам унинг ҳаётидан мамнунлиги шундоқ кўриниб турар эди. Гаплари самимий эди. Мен унга омад тилаб йўлимда давом этар эканман, адашган кимсанинг ҳаётда ўзининг ҳақиқий касби, машғулотига эга бўлиб хурсанд яшаётганлигидан кўнглим кўтарилди.

©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юридическийдаги бир студентим бугун кечаси соат 2 ларда шарақ этиб мана шу лавҳани менга юбориб «Устоз, юридическийдагилар энди прокуратурада ишлай олмайдими?», деб ваҳима билан савол берди.

Талабани яхши танийман, азалдан прокуратурага ошиқ бўлган, унинг ишқида куйиб-ёнади (на илож, кўнгил шунақа айниб турадиган нарса).

Аслида назаримда лавҳада бир оз ошириб юборишган кўринадир. Прокуратурага ишга қабул қилишда асосий урғу мазкур академиянинг битирувчиларига қаратилади, дейишса маъқул бўлармиди?

Масалан, ички ишларда хизмат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам Қорасувдаги академияни битирмаган, ДХХ ходимларининг барчаси ҳам унинг олийгоҳида ўқимаган. Орасида юридическийни битириб ишлаётган ходимлар талайгина.

Умуман олганда, юридическийнинг дипломи ўтмайдиган соҳанинг ўзи деярли йўқ. Бир сўз билан айтганда, ҳалиги кўнгилни хотиржам қилиб яхши ўқийверинглар. Қаерни битирманг барибир танлов, суҳбатдан ўтишга тўғри келади. Сиз шундай билимга эга бўлингки, улар айнан сизни танлашсин!

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Uznewsuzb «автобусда нақд пул тўлаган йўловчи жаримага тортилишига фикрингиз?», деган савол билан йўловчиларга юзланибди.

Аслида масала нотўғри талқин қилинмоқда. Чунки чипта учун нақд пул тўлаганлик учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ, бу аниқ!

Лекин автобусда чиптасиз юрганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Шу ўринда масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Ҳозир чипта учун электрон тўлов тизими амалга киритилиб нақд пул олиш бекор бўлгач йўлкирани электрон тўлай олмаётганлар ўз-ўзидан чиптасиз йўловчига айланиб гўё ҳуқуқбузар бўлиб қолмоқдалар.

Яъни аслида яхшилик ва қулайликни ўйлаб қилинган янгилик пухта ўйланмаганлиги сабабли мана шундай парадоксни келтириб чиқармоқда, холос...

@AdolatFarzandi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.