„Полвонкўл" жомеъ масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Балиқчи тумани,„Полвонкўл“ Жоме масжиди Имом-хатиби Абдуқаххор домла Раззақовнинг телеграмдаги расмий сахифаси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#pirotexnika #ofat #falokat
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!

#infografika #pirotexnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.12.2024)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (13.12.2024)

00:00 Анонс
00:37 Уламолар кенгаши йиғилиши ўтказилди
01:07 Амирлик элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
01:26 Мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди
01:48 260 нафар болажонга ҳадялар улашилди
02:08 Мадраса устозлари тақдирланди
02:42 Шовот туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
02:59 Конституция куни муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди
03:17 Самарқанд туманида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Одамларни кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"


Манба: https://t.me/shmirziyoyev/25077

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#xotirjam_nafs

ШОШИЛМАНГ! ҲАЛИ ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...

Бамбук дарахтини экиб, бир йил тўлиқ кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди. Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.

Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.
Ичингизда уни "таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин" деб ўйлайсиз, лекин тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз. Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Шунда ўзингизга савол берасиз: "Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!".

Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, бир ойда бўйи тўқсон қаричга етади.
Бамбук 5 йил давомида ер тагида томир отаётган бўлади.

Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?", деб сўрашганда "Оз бўлса ҳам, давомлиси", деб жавоб берганлар (Имом Термизий ривояти).

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Muslim.uz dan repost
#juma #salavot #zikr
🌙 ЖУМА КУНИ САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤔 Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

☁️ Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди.
Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

⏺ - Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
⏺- Нима сабабдан?
⏺- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

🗣Жума куни салавотни кўпайтиринг!

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    👀 Бугунги кундаги 2 касаллик

   💎  Қизнинг сепидан закот бериладими?

🔎 Ер ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахс

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
#xabar #ulamolar_kengashi
🌙 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

🗣Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Уламолар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, тажрибали уламолар ва диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

📖 Қуръон тиловати билан бошланган мажлисда 2024 йилги иш фаолият натижалари ва келгусидаги режалар таҳлил қилинди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотномалар муҳокама этилди.

💬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, янги очилган масжид-мадрасалар ва қайта қурилган жомелар, Фатво маркази савол-жавоблари, мадрасаларлар илмий салоҳиятини такомиллаштириш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари тўғрисида ахборот бердилар.

✍️ Йиғилишда тизимдаги соҳа ходимларининг лавозим йўриқномалари, ҳужжат юритиши, меҳнат қонунчилиги, молия-хўжалик ва устав фаолиятига оид хато-камчиликлари танқид қилинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмаганларга тегишли чоралар кўрилгани айтилди.

🌙 Муфтий ҳазратлари юртимиз аҳолиси ҳуқуқий давлат ва қонун устувор бўлган жамиятда истиқомат қилишини таъкидлаш баробарида соҳа ходимларига бундай дедилар: “Жамиятда ким қандай мартаба ва мақомда бўлишидан қатъи назар қонун-қоидаларга амал қилиши шарт. Қонунга итоат – раҳбарга итоат, бу эса динимиз талабидир”.


✅ Мажлисда имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бугунги давр талабларига жавоб бериш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш каби вазифалар топширилди.

Шунингдек, имом-хатиблар масъулиятини ошириш ва меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш учун СPI баҳолаш мезонини жорий этиш, келгусида имом-хатибларни рағбатлантириш, лавозимини кўтариш ёки таъсир чораларини кўришда мазкур тизим асос бўлиши қайд этилди.


🟢Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #faqih #muhaddis #imom_dorimiy
🌙 Фақиҳ ва муҳаддис олим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📕 Милодий тўққизинчи аср бошларида Ислом оламида ҳадисларни тўплаб, китоб қилиш кенг ривож топди. Улар орасида Имом Доримийнинг алоҳида ўрни бор.

🗺Имом Доримий дастлаб ўз юртида, сўнгра Дамашқ, Бағдод, Макка, Мадина каби илм-фан ва маданият тараққий этган шаҳарларда сабоқ олиб, билимларини оширди.

Аллома Муҳаммад ибн Иброҳим: “Имом Доримий ақлда, фаҳмда, фазлда, динда етук эди. У зотнинг ёд олиш зеҳни, ҳалимлиги, босиқлиги, тиришқоқлиги зарбулмасалдир”, деб таъриф берган.


📚 Илм йўлида узоқ йиллар олиб борган тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва изланишлари натижасида Имом Доримий ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларининг алломаси даражасига кўтарилди ва йирик муҳаддис сифатида шуҳрат қозонди.

🗣Имом Доримийнинг “Сунан” асари – кенг қамровли ва серқирра манба бўлиб, олимнинг тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича эгаллаган барча билимларининг асосини ўзида мужассам этган. Асарда бўлим ва бобларнинг фиқҳий тартибда берилиши муаллифнинг фиқҳий салоҳияти юксак даражада эканини исботлайди.

Муҳаддис Шамсуддин Заҳабий: “Имом Доримийнинг асари ўз даврининг энг мукаммал ва ишончли ҳадис тўпламларидан саналган”, деган.
✅Олимнинг илмий мероси ичида алоҳида ўрин тутган, кенг қамровли “Сунан” асари асрлар давомида долзарблигини йўқотмай, шу кунга қадар муҳим асарлардан бири сифатида алоҳида қадрланади. Имом Доримийининг ҳаёти ва илмий-маънавий мероси, хусусан, унинг “Сунан” асари юртимиз илм-фани ва маданияти тарихини чуқур ўрганиб, халқимизга етказишда, миллий қадриятларимизнинг тикланишида катта аҳамиятга эга.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ❗️  Алдов-хиёнатдир

     💧 Таомдан олдин қўлни ювишнинг 2 фазилати

     📖  Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Конституция ва қонунларнинг ўрни

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (06.12.2024)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslimun.uz dan repost
#mutolaa #isrof #nemat #munosabat
🗣ЭЙ ОИША, АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИГА ЯХШИ МУНОСАБАТДА БЎЛ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


“Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.

Муқаддас динимиз Исломда исроф қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло Ўз Каломи мажидида:

وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلاَ تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ

"Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас", деб айтган (Аъроф, 31).


Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш, уларни қадрига етмаслик гуноҳдир.

Исроф нематлар билан боғлик экан, демак ўз-ўзидан у бир неча турларга бўлинади:


💧Сувни исроф қилиш

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бутун инсониятга қарата бундай марҳамат қилади:

أَفَرَأَيْتُمُ الْمَاءَ الَّذِي تَشْرَبُونَ (68) أَأَنْتُمْ أَنْزَلْتُمُوهُ مِنَ الْمُزْنِ أَمْ نَحْنُ الْمُنْزِلُونَ (69) لَوْ نَشَاءُ جَعَلْنَاهُ أُجَاجًا فَلَوْلاَ تَشْكُرُونَ

“Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдиргувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?” (Воқеа, 68-70).


Дарҳақиқат, ўтаётган ҳар бир кунимизни сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Маълумотларга қараганда, Ер юзасининг 70 фоизидан кўпроқ қисми сув билан қопланган бўлса, унинг бор йўғи 3 фоизигина ичимлик (чучук) сув ҳисобланар экан. Инсон танасининг ҳам 3/2 қисми, яъни 60-70 фоизи сувдан иборат. Сув нафақат инсоният, балки бутун махлуқот, ҳайвонот олами, ўсимликларнинг ҳаёти ва тириклик манбаидир.

Сув нафақат истеъмол, балки покланишимиз учун ҳам муҳимдир. Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 11-оятида:

وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُمْ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً لِيُطَهِّرَكُمْ بِهِ

“Сизлар покланишингиз учун У осмондан сув туширур”, дея хабар берган.


Сувни исроф қилишнинг ҳар хил кўринишлари бор. Аксарият кишилар тарвуз-қовун, ичимликларни салқинлатиш ёки машиналарни ювиш учун жуда кўп миқдорда тоза ичимлик сувини ишлатадилар. Бу исрофдир. Ўша мева ёки ичимликларни бошқа йўқ билан ҳам совутиш, машина юваётганда бир челакка сув олиб, увол қилмасдан ювиш ҳам мумкин-ку, ахир.

Сув бизларга Аллоҳ берган буюк неъматлардан биридир. Аллоҳ бандаларига берган неъматларидан унумли фойдаланиб, исрофгарчиликка йўл қўймасликка буюради. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш дунёвий (глобал) муаммо даражасига кўтарилган бир паллада қўни-қўшни, ёру дўстларимизни сувни тежашга чақирсак, дунёда ютуқларга, Охиратда эса Аллоҳнинг розилига сазовор бўламиз...

💬 БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🧎‍♂️ Бир намозни ўқиётганида иккинчи намознинг вақти кириши

     📕 Динни тўғри англаш нима дегани?

     🐪 Басрадаги туя жанги


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ ҚАЙСИ ТИЛДА БЎЛАДИ?
#савдо

❓1469-CАВОЛ: Қабрда савол-жавоб қайси тилда бўлади? Баъзилар араб тили дейишди. Шунга кўра вафот этган киши араб тилини тушунмасачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрда бўладиган савол-жавоблар бизга нисбатан ғайб бўлиб, савол-жавоблар муайян тилда бўлиши ҳақида бирор оят ва ҳадисда очиқ айтилмаган. Шунинг учун бу борада баҳс-мунозаралардан тилни тийишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан машғул бўлиш кишининг дини ва дунёси учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Албатта, ҳар бир қавмга ўзининг тилидан пайғамбар юборган Ҳаким зот бўлмиш – Аллоҳ таоло қабрда ҳам бандани ноқулай ҳолга солиб қўймайди.
Биз билишимиз лозим бўлаган нарса – қабрда киши айрим саволлар билан имтиҳон қилиниши ва саволлар берилиши ҳақ ва ростдир. Зеро, бу борада кўплаб ҳадислар нақл қилинган. Жумладан, Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитнинг дафнидан фориғ бўлсалар қабр устига келиб:
استغفروا لأخيكم ، و سَلوا له التثبيتَ ، فإنَّه الآنَ يُسألُ
“Биродарингиз учун истиғфор айтинг. Унга сабот сўранг. Чунки ҳозир у сўралади”, дер эдилар (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривоят қилишган).
Аммо ушбу савол-жавоб айнан қайси тилда бўлиши маълум эмас. Шуниси аниқки, у ердаги саволлар банда тушунадиган ва англайдиган ҳолатда бўлади. Шунинг учун ҳам Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ:
وَيُحْتَمَلُ مَعَ ذَلِكَ أَنْ يَكُونَ خِطَابُ كُلِّ أَحَدٍ بِلِسَانِهِ
“Ҳар кимга ўзининг тилида хитоб қилиниши эҳтимоли бор” деганлар (“Ал-имтаъ бил-арбаин ал-мутабайинатис-самоъ” китоби).
Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢 Ғафлатда қолманг!
Бугун қишнинг илк куни
Кун қисқарди, тун узайди


📝Матн ҳолатида ўқиш

#Ғафлатда_қолманг!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (29.11.2024)

🖥 Жумодул аввал ойининг охирги ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!

🟢 00:00 Анонс
🗣 00:58 Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди
🌱 01:41 Янгийўлдаги масжид ҳовлисида “Эзгулик” номли мўжаз боғ яратилди
🕌 02:23 Масжид биносига илк ғишт қўйиш, кўчат экиш ва фуқаролар билан мулоқот
🟢 02:57 Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга илмий суҳбат ўтказилди
🇸🇦 03:46 Фонд вакиллари Саудия элчиси билан учрашди
🕌 04:07 “Ғойиб ота” масжидида ҳашар ўтказилди
❔ 04:29 Сирдарё туманида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
🤔 04:52 Бухорода халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилди
⏺ 05:22 Тошкент ислом институт Кенгашида муҳим масалалар кўриб чиқилди
💬 05:37 Модуль таълим тизими талабалари билан илмий суҳбат қилинди
⌨️ 05:59 muslim.uz сайтининг араб тилидаги саҳифаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда
🌙 06:16 Муфтий ҳазратлари жума намозида мазмунли суҳбат қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Axborot_24 #28nov #uzbekiston24
🗣Davlat rahbariga ijtimoiy muhitni mustahkamlash hamda diniy ma’rifatni rivojlantirish borasidagi ishlar haqida axborot berildi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslimun.uz dan repost
🗣Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/41071-ijtimoiy-va-diniy-sohalardagi-ishlar-bo-yicha-axborot-berildi

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslimun.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🎞
Islomda ilmning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.