Она сизни йўқотиб қўйсам.
Дунё бўлар кўзларимга тор,
Босолмайди ўрнингизни ёр.
Бир кўрмоқга бўларманку зор,
Она сизни йўқотиб қўсам.
Гўё менга ёпишар ғамлар,
Ўчиб қолар уйимда шамлар.
Овқотимдан йўқолар таъмлар,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Дуогўйим ишларимда ҳам,
Мехри қайноқ қишларимда ҳам.
Йиғлайман мен тушларимда ҳам,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Ўтган қанча тунлар бедорим,
Менга жонин тиккан беморим.
Йўқолгандек бўлар меьморим,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Сарамжоним мени сариштам,
Уйимдаги гўзал фарриштам.
Хаётдан ҳам узилар риштам,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Қуриб қолар сизсиз боғларим,
Азоблайди дилда доғларим.
Йўқолади бахтли чоғларим,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Ким ёпади сахарларда нон,
Аламлардан ёниб кетар жон.
Камаяди уйимда мехмон,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Кимлар кутар интизор йўлим,
Кўксим муштлаб қолади қўлим.
Йўқлигингиз мен учун ўлим,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
📝 Зухриддин Қўчқоров
31.01.2025
@Sabrligim_Sevimli_Ijodkorlari
Дунё бўлар кўзларимга тор,
Босолмайди ўрнингизни ёр.
Бир кўрмоқга бўларманку зор,
Она сизни йўқотиб қўсам.
Гўё менга ёпишар ғамлар,
Ўчиб қолар уйимда шамлар.
Овқотимдан йўқолар таъмлар,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Дуогўйим ишларимда ҳам,
Мехри қайноқ қишларимда ҳам.
Йиғлайман мен тушларимда ҳам,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Ўтган қанча тунлар бедорим,
Менга жонин тиккан беморим.
Йўқолгандек бўлар меьморим,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Сарамжоним мени сариштам,
Уйимдаги гўзал фарриштам.
Хаётдан ҳам узилар риштам,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Қуриб қолар сизсиз боғларим,
Азоблайди дилда доғларим.
Йўқолади бахтли чоғларим,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Ким ёпади сахарларда нон,
Аламлардан ёниб кетар жон.
Камаяди уйимда мехмон,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
Кимлар кутар интизор йўлим,
Кўксим муштлаб қолади қўлим.
Йўқлигингиз мен учун ўлим,
Она сизни йўқотиб қўйсам.
📝 Зухриддин Қўчқоров
31.01.2025
@Sabrligim_Sevimli_Ijodkorlari