Юртимизда илк мадҳия қачон, ким томонидан ёзилган?
Замонавий кўринишдаги давлат мадҳияси илк бор юртимизда Туркистон Мухторияти даврида яратилган. Мадҳия матни ўзбек тилида, буюк шоиримиз Абдулҳамид Чўлпон томонидан битилган ва 1917 йил 29 ноябрда қабул қилинган. Афсуски, бу давлат дунё саҳнасида 72 кун яшади, холос. У маҳв этилгач, табиийки, мадҳия ҳам йўқолди.
Совет иттифоқи даврида Ўзбекистон гимни 1947 йилда қабул қилинган. Унинг матнини Туроб Тўла ва Темур Фаттоҳ ёзган. Мутал Бурхонов мусиқа басталаган эди. 1956 йилда гимн матнига жузъий ўзгартиришлар киритилган.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси эса 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган. Унинг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурхонов яратган.
💐 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун барчангизга муборак бўлсин!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo