АОКА | Сурхондарё


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️ Барча давлат идораларининг расмий сайтлари gov.uz доменига ўтказилади

2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди.

Вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни чоп этишдан олдин бош вазир матбуот хизмати билан келишиши талаб этилади.

Ташкилотларнинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифалари ўзларининг матбуот хизмати бошқарувида қолади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Хидиров 1982 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида туғилган. 2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

У 2023 йилдан буён “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директор сифатида фаолият олиб бораётганди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Сурхондарёда миллийлик трендда

“Миллий тренд челленжи” бўйича миллий либосларимизнинг бу галги тарғиботчилари:

● Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси;
● Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси;
● Термиз шаҳридаги Боғзор маҳалласи ёшлари;
● Денов туманидаги 10-сонли МТТ тарбияланувчилари.

Миллий либосларимиз барчага ярашади. Челленжда сиз ҳам иштирок этинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


❗️ Сурхондарё вилоятида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ш. ва бошқалар Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги билан гўёки балиқчиликни ташкил этиш мақсадида шартнома тузишга эришиб, амалда ушбу ўрмон фондининг 1 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан 16,5 минг куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Сурхондарё вилоятида Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари жадвали

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


❗️Тадқиқот: Кундузги уйқу мияни фаоллаштириб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради — ҳатто 13 дақиқа уйқу ҳам таъсир кўрсатади.

Тадқиқотда кундузи ухлаган иштирокчилар ишдан шунчаки танаффус олган иштирокчиларга қараганда муаммоларни тезроқ ва яхшироқ ҳал қилишди. Бу миянинг уйқу пайтида уланишларни қайта ташкил этиши ва яширин ечимларни топиши билан боғлиқ.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Беш сотих ери бор инсоннинг "камбағалман" дейишга ҳаққи йўқ!

Агар 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилинса ва унга 60 туп лимон кўчати экса, ҳар бир тупдан ўртача 50 кг ҳосил олиш мумкин. Бу эса умумий ҳисобда 3 тонна лимон деганидир.

Ҳозирги вақтда лимоннинг бозор нархи 20 000–22 000 сўмни ташкил этмоқда. Натижада ҳосилдан камида
60 миллион сўм даромад олиш имкони мавжуд,

- дейди сурхондарёлик тадбиркор Акром Турдиев.

Кичик ер майдонидан ҳам самарали фойдаланиш орқали барқарор даромад манбаи яратиш мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


📊 Сурхондарёда қанча аҳоли борлигини биласизми?

📈 Сурхондарё вилоятнинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига 2 млн 945 минг 512 кишини ташкил этмоқда. Вилоят аҳолиси 2024 йил бошидан 68,4 минг кишига ёки 2,4 фоизга ўсган. Аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга 146,5 киши тўғри келади.

⤵️ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

🔸 Денов тумани – 430 453 киши;
🔸 Қумқўрғон тумани – 261 617 киши;
🔸 Жарқўрғон тумани – 244 010 киши;
🔸 Шўрчи тумани – 234 215 киши;
🔸 Сариосиё тумани – 232 904 киши;
🔸 Шеробод тумани – 214 902 киши;
🔸 Термиз шаҳри – 207 326 киши;
🔸 Олтинсой тумани – 197 375 киши;
🔸 Узун тумани – 192 423 киши;
🔸 Музработ тумани – 156 812 киши;
🔸 Ангор тумани – 147 027 киши;
🔸 Бойсун тумани – 127 078 киши;
🔸 Қизириқ тумани – 126 904 киши;
🔸 Термиз тумани – 87 200 киши;
🔸 Бандихон тумани – 85 266 киши.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Убайдулла Мингбоев фахрий унвон билан тақдирланди

Президент фармони билан Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

У.Мингбоев 1939 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Суд-ҳуқуқ идораларида қарийб 60 йилдан буён, Олий суднинг ўзида салкам 20 йил фаолият олиб борган. Жумладан, 1991-2002 йилларда Олий суд раиси, 2018-2020 йилларда Судьялар олий кенгаши раиси лавозимларида хизмат қилган.

Шу кунгача у “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Жасорат” медали билан тақдирланган эди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


📶 Очиқ Wi-Fi орқали фирибгарлик: қандай ҳимояланиш мумкин?

Жамоат жойлари, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектлар ҳудудидаги бепул Wi-Fi тармоқлари хавфли бўлиши мумкин. Фирибгарлар сохта тармоқлар яратиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилади.

‼️ Нималарга эътибор бериш керак?

➡️ Аввало, фойдаланмаётган пайтингизда смартфонингизда Wi-Fi функциясини ўчириб қўйинг. Бу бегона тармоққа ўз-ўзидан уланиб кетишнинг олдини олади.
➡️ Нотаниш Wi-Fi тармоқларга уланмаслик тавсия этилади. Агар уланмоқчи бўлсангиз ҳам, шахсий маълумотларингизни киритиш сўралса, уланманг.
➡️ Фирибгарлар ном танлашда ҳақиқийсига ўхшаш Wi-Fi номларини яратиши мумкин. Доимо ўша жой ёки мажмуа маъмурияти орқали тармоқни текширинг.
➡️ Интернетга кираётганда сайт манзилини текшириб кўринг — фирибгарлар расмий сайтларга ўхшаш қалбаки саҳифалар яратиши мумкин.
➡️ Ишончли Wi-Fi сиздан ижтимоий тармоқлар ёки шахсий аккаунтларингиз паролларини сўрамайди. Агар тармоқ логин ёки код талаб қилса, уланишдан воз кечинг.
➡️ Энг хавфсиз йўл — мобил интернетдан ёки ишончли Wi-Fi тармоқлардан фойдаланиш.

❗️ Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод туғилган кун

«…Мен шу ният йўлида (ижод йўлида — З.Т.) иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-шуҳрат қизғанмадим. Мен дунё талашмадим! Фақат изландим, фақат ўқидим… Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман!»

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Тоғай Мурод (Тоғаймурод Менгноров) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов (ҳозирги Олтинсой) туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Тоғай Мурод меҳнат фаолияти давомида радиода, марказий газета ва журналларда хизмат қилган.

«Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо Ер қўшиғи», «Отамдан қолган далалар»,  «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» каби бир қанча асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гугуртни қандай тайёрлайдилар?

Гугурт қичик ёғоч ёки қаттиқ қоғоз бўлагидан тайёрланади. Гугурт доналари учига ишқаланишдан ёнадиган модда — фосфор, тетрафосфор трисульфид, боғловчи модда — желатин суркалади. Тайёр бўлган доналар кичик гугурт қутиларга қадоқланиб сотувга чиқарилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


“Сурхондарёда миллийлик трендда”

“Миллий тренд челленжи” бўйича миллий либосларимизнинг бу галги тарғиботчилари:

● Термиз давлат университети;
● Термиз давлат муҳандислик ва агротехнолигиялар университети;
● Термиз педагогика институти;
● Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали;
● Термиз иқтисодиёт ва сервис университети;
● Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабалари.

Миллий либосларимиз барчага ярашади. Челленжда сиз ҳам иштирок этинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


⚡️ Бугун АОКА ташкил этилганига 6 йил тўлди

2019 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган эди.

Ўтган қисқа давр мобайнида АОКА томонидан давлат, жамият ва соҳа манфаатлари учун хизмат қиладиган аҳамиятли ишлар амалга оширилди. Агентлик ахборот маконида ижобий ва адолатли регулятор ўрнини эгаллади. Давлат органлари очиқлигининг таъминланишига Эверестчалик ҳиссасини қўшди ва қўшмоқда.

Худо хоҳласа, янада кўп фойдали ишлар қилиб, давлат, жамият ва ахборот соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз, боиси Агентлик ва унинг тизим ташкилотларида Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган кўп профессионал кадрлар йиғилган.

💐 АОКА жамоаси, шунингдек, мамлакатимиз медиа соҳаси вакилларини ушбу муҳим ва шарафли сана муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

6k 2 24 3 24

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари жамоат жойларида ўғирлик жиноятининг олдини олиш учун хитойлик ҳамкасблари тажрибасини қўллаб кўришибди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Томорқадан даромад топаётганлар

Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай тадбиркорлардан бири қорақалпоғистонлик Генжемурат Турдимуратов ўз тажрибаси билан бўлишади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Деновда академик Назар Тўраев уй музейи очилди

Денов тумани ҳокимлиги академик Назар Тўраев хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни олимнинг илмий тадқиқодлари ва ҳаёти йўлидан хабардор этиш мақсадида унинг уй музейини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди.

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган.

Академик Н.Тўраевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон 2023 йил 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Ҳокимиятнинг 3 та қоидаси:

🔹 1-қоида. Ўзингиз ҳақингизда кўп гапирманг — Кўп гапириш сизни ғийбатчи қилиб кўрсатади, мақтаниш эса сизга ҳавас қилувчилардан кўра кўпроқ ҳасадгўйларни пайдо қилади.

🔹 2-қоида. Меҳнатингизни кўз-кўз қилманг — Сизнинг муваффақиятларингиз ортидаги тер тўкилган меҳнатни ҳамма билиши шарт эмас. Яхшиси, атрофдагилар сизни ғайриоддий даҳо деб ўйлашсин.

🔹 3-қоида. Ҳар ким билан унинг тилида гаплашинг — Турли вазиятларга мослаша олиш — бу иккиюзламачилик эмас, балки дипломатия санъати. Кишининг меҳрини қозониш учун бироз унга ўхшаш керак.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эшик очиб келса йўқчилик,
Дўстман деган заҳрин сочаркан.
Бошинг бориб тошга текканда,
Яқинларинг аста қочаркан...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Термизда инвестиция ва тадбиркорлик ривожи: Янги ташаббуслар ва амалий қадамлар

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.